Sayt test rejimida ishlamoqda

Морхова Инесса Вячеславовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
«Бўлажак ўқитувчиларнинг ижодий компетентлигини шакллантириш технологиясини такомиллаштириш», 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 
Илмий раҳбар: Рўзиева Дилноз Исомжоновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Холбой Ибрагимович, педагогика фанлари доктори, профессор; Юзликаева Эльзара Решатовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий Университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак ўқитувчининг ижодий компетентлигини шакллантириш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак ўқитувчини касбий ривожлантиришнинг таркибий қисмлари тизимли, компетенциявий ва шахсий-ривожлантирувчи ёндашувларни педагогик синтезлаш асосида тақомиллаштирилган;  
бўлажак ўқитувчининг касбий тикланиш модели ижодий компетентликни ривожлантиришнинг касбий-таълимий, фаолиятли-ривожлантирувчи ва шахсий-ривожлантирувчи таркибий компонентларини умумпедагогик тайёргарлик тизимига трансформациялаш асосида такомиллаштирилган; 
талабаларнинг ижодий компетентлигини шакллантиришнинг педагогик  имкониятлари тикланиш, педагогик техниканинг аналитик-прогностик, рефлексия, гностик-конструктив кўникмаларни лойиҳалаштириш асосида такомиллаштирилган; 
бўлажак ўқитувчининг ижодий компетентлигини шакллантириш технологияси модели педагогик жараён босқичлари, ўқув-ижодий фаолият методлари ва шакллари мажмуини аниқлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бўлажак ўқитувчининг ижодий компетентлигини шакллантириш технологиясини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган назарий-методологик ва амалий тавсиялар асосида:
бўлажак ўқитувчини касбий ривожлантиришнинг таркибий қисмларини тизимли, компетенциявий ва шахсий-ривожлантирувчи ёндашувлар асосида ривожлантиришга оид таклифлар Педагогика билим соҳаси Давлат таълим стандарти ва малака талаблари мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 30 июлдаги 89-03-2732-сонли маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчининг ижодий компетентлигини шакллантириш технологияси такомиллаштирилган; 
бўлажак ўқитувчининг касбий тикланиш модели ҳамда касбий-таълимий, фаолиятли-ривожлантирувчи ва шахсий-ривожлантирувчи таркибий компонентларини умумпедагогик тайёргарлик тизимига трансформациялашга оид таклифлар “Теория и практика общей педагогики” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 30 июлдаги 89-03-2732-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг ўқитувчилик касбига қизиқиши ортишига хизмат қиладиган илмий-методик база яратилган; 
бўлажак ўқитувчининг ижодий компетентлигини шакллантириш технологияси ҳамда ўқув-ижодий фаолият методлари ва шакллари мажмуини аниқлашга оид таклифлар “Социальная педагогика” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган  (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 30 июндаги 87-03-1239-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу модель олий таълим муассасалари талабаларининг ижодий ва касбий фаоллиги самарадорлик даражаси ортишига хизмат қилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish