Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзаева Сайёра Рустамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талаба валеологик онги ривожланишининг педагогик-психологик хусусиятлари”, 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзусирўйҳатгаолинганрақам: B2019.3.PhD/P129.
Илмий раҳбар:Рўзиева Дилноз Исомжоновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Абдурасулов Рустам Абдураимовичпсихология  фанлари доктори, доцент;Авлаев Ориф Умирович, психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухородавлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талаба валеологик онги ривожланишининг педагогик-психологик хусусиятларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг зиддиятли вазиятларда ўз соғлиғига муносабати ўрганилиб “Хаёлларга берилиш” ва “Ижтимоий алоқалар” етакчилиги аниқланган ҳамда “Танага” ва “Фаолиятга йўналганлик” жиҳатлари  “Низоларнинг тўрт соҳаси”ни мувофиқлаштирувчи психодиагностикалар асосида такомиллаштирилган;
талаба шахси ҳимоя механизмлари психодиагностикасида (“Проекция”, “Ўрин алмаштириш”, “Регрессия”, “Компенсация”, “Интеллектуаллаштириш”, “Рад этиш”, “Реактив шаклланиш”) сабабий омиллари валеологик онг ривожланишининг детерминанти сифатида аниқланган;
“Талаба шахсида валеологик онг ривожининг тизимли модели” руҳий, жисмоний, ижтимоий саломатлик тўғрисидаги тасаввурларга ижобий муносабатларини шакллантирувчи “Соғлом талабанинг психологик тимсоли” уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
талабалар валеологик онгини ривожлантирувчи – ёш, таълим, турмуш, оила ва жинсий ҳаётга оид психологик тренинглар шахснинг ижтимоий ва индивидуал психологик хусусиятлари (эҳтирос, шахсий фазилат, ўз-ўзини бошқариш) билан интеграциялаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Талаба валеологик онгининг ривожланишини ўрганишга доир олиб борилган илмий тадқиқот ишлари натижалари асосида:
талаба-ёшлар маълум психологик саломатликка эга, аммо таълим жараёнида зиддиятлар, стрессли муҳит бўлганлиги сабабли талабаларнинг зиддиятли вазиятларга нисбатан муносабати ўрганилиб, “Ҳаёлларга берилиш” ва “Ижтимоий алоқалар” соҳасида устуворлик етакчилиги аниқланган ҳамда “Танага” ва “Фаолиятга йўналган” соҳасини кучайтирувчи валеологик омиллар асосидаги таклифи Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 25 мартдаги 3-сонли буйруғи билан “Консультатив психология. Психокоррекция” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 25 мартдаги П-М-3б-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак психолог кадрларнинг валеологик онгни ривожлантириш борасидаги амалий кўникмаларини шакллантириш мақсадида “Психологик хизмат. Психологик коррекция” ўқув фани доирасидаги мавзулар мазмунига валеологик ғоялар сингдирилди ва ўқув фан дастури такомиллаштирилган;
талаба шахси ҳимоя механизмлари психодиагностикасида (“Проекция”, “Ўрин алмаштириш”, “Регрессия”, “Компенсация”, “Интеллектуаллаштириш”, “Рад этиш”, “Реактив шаклланиш”) сабабий омиллари валеологик онг ривожланишининг детерминанти сифатида аниқланган бу талабаларда валеологик онг ривожланишининг педагогик-психологик хусусиятлари (когнитив, хулқий ва эмоционал жабҳаларда намоён бўлувчи) кенг қамровли феномен эканлиги ҳақидаги таклифи Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 25 мартдаги 3-сонли буйруғибилан “Психогигиена” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 25 мартдаги П-М-3б-сон маълумотномаси). Натижада, шахснинг соғлом турмуш тарзини шакллантиришдаги илмий-методик тавсиялар кучайтирилган;
талаба ўз саломатлигига муносабатини мувофиқлаштирувчи руҳий, жисмоний, ижтимоий саломатлик тўғрисидаги тасаввурлар ва ижобий муносабатларини шакллантирувчи “Соғлом талабанинг психологик тимсоли” Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 25 мартдаги 3-сонли буйруғи билан “Онтогенез психологияси ва дифференциал психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 25 мартдаги П-М-3б-сон маълумотномаси).Натижада, таълим соҳаси учун тайёрланадиган психологларнинг касбий аҳамиятли таянч компетенцияларни шакллантириш ҳамда касбий тайёргарлик даражасини ошириш соҳасида сифат жиҳатдан ўсишга эришилган;
талабалар валеологик онгини ривожлантирувчи – ёш, таълим, турмуш, оила ва жинсий ҳаётга оид психологик тренинглар шахснинг ижтимоий ва индивидуал психологик хусусиятлари билан интеграциялаш асосидаги ижтимоий ва касбий тажриба тўпланиши жараёнида такомиллашишига доир таклифи Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 25 мартдаги 3-сонли буйруғи билан “Касб психологияси” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 25 мартдаги П-М-3б-сон маълумотномаси). Натижада, амалиётчи психологларнинг “валеологик онг”и ривожланиш динамикасига оид касбий компетенцияларини шакллантириш самарадорлигини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish