Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдурахмонова Зухра Абдурахмон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўсмир ёшдаги ўқувчиларда саноген тафаккурни ривожлантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари» 19.00.05–Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Ped152.
Илмий раҳбар: Сафаев Нуриддин Салихович, психология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлатпедагогика университети.
ИК фаолияткўрсатаётганмуассасаноми, ИК рақами: Тошкентдавлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Самаров Рустамжон Садриддинович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Норкулова Наргиза Тошпулатовна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўсмир ёшдагиўқувчилар хулқ-атворига таъсир этувчи саноген тафаккурнинг ижтимоий-психологик хусусиятларини таркиб топишига таъсир этувчи амалий имкониятларни такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўсмир ёшдаги ўқувчиларда саноген тафаккурни ривожлантириш омилларидан-соғлом муҳит, ростгўйлик, инсон қадр-қиммати, сабр-қаноат, компонентлари-рефлексив, регулятив, мақсадга йўналганлик, шахснинг англанган  фаолияти, ҳиссий ирода, ҳиссиётларини назорат қилиш ижтимоий тасаввурлар концепцияси асосида аниқлаштирилган;
ўсмир ёшдаги ўқувчиларда саноген тафаккурнинг ривожланганлиги шахс хулқ-атворига боғлиқлиги “Ижтимоий тафаккурни ўрганиш” психологик сўровномаси асосида аниқланган; 
саноген тафаккурга оид назарий билим эгаллаш, ўқувчилар ижтимоий ҳулқ-атворини коррекциялаш ва ривожлантириш психокоррекцион тренинг воситасида ривожланиши аниқланган;  
ўсмир ёшидаги ўқувчиларда саноген тафаккурни ривожлантириш, шахс хусусиятлари ва хулқ-атворига таъсир этувчи кўрсаткичлар таълим жараёни, шахслараро муносабатлар, касбий камолот каби ижтимоий омиллар билан боғлиқлиги аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўсмир ёшдаги ўқувчиларда саноген тафаккурни ривожлантиришга доир илмий-тадқиқот ишлари натижалари асосида: 
ўсмир ёшдаги ўқувчиларда  оилада маънавий соғлом муҳитни яратиш, болани ёшлигидан ўқиб ўрганишга одатлантириш, ёшликдан ҳалоллик, тўғрисўзлик, меҳнатсеварлик фазилатлари, инсон қадр-қиммати, вафо, садоқат, сабр-қаноат, шукроналик туйғуларини шакллантириш каби саноген тафаккурни ривожлантириш омиллари, рефлексив, регулятив, мақсадга йўналганлик каби компонентлари, шахснинг англанган фаолияти, ҳиссий ирода, ҳиссиётларини назорат қилиши каби мезонлари Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 13 майдаги 5-буйруғи билан“Онтогенез психологияси ва дифференциал психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 13 майдаги  П-М-5г маълумотномаси).Натижада, таълим соҳаси учун тайёрланадиган психологларнинг касбий аҳамиятли таянч компетенцияларни шакллантириш ҳамда касбий тайёргарлик даражасини ошириш соҳасида сифат жиҳатдан ўсишга эришилган;
саноген тафаккур компонентлари ва мезонларини очиб беришга йўналтирилган “Ижтимоий тафаккурни ўрганиш” психологик сўровномаси Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 13 майдаги 5-буйруғи билан “Умумий психодиагностика” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 13 майдаги П-М-5г маълумотномаси).Натижада,ўсмир ёшдаги ўқувчиларда саноген тафаккурни ривожлантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятларини ўрганиш дидакт таъминотини такомиллаштиришга эришган;
саноген тафаккурга оид назарий билим эгаллаш, ўқувчилар ижтимоий хулқ-атворини психодиагностика қилиш ҳамда ривожлантириш самарадорлигини ошириш мақсадида коррекцион дастурий таъминот Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 13 майдаги 5-буйруғи билан “Психоконсультация. Психокоррекция” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 13 майдаги П-М-5г маълумотномаси).Натижада,амалиётчи психологларнинг ўсмирлик давридаги ўқувчиларда “саноген тафаккур”ни ривожланиш динамикасига оид касбий компетенцияларини шакллантириш самарадорлигини оширишга эришилган;
ўсмир ёшдаги ўқувчиларда саноген тафаккурнинг шахс хусусиятлари ва хулқ-атвор тузилмасига  боғлиқлигини ўрганишга доир илмий асосланган таклиф ва амалий тавсияларТошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 13 майдаги 5-буйруғи билан  “Психогигиена” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 13 майдаги  П-М-5г маълумотномаси). Натижада, бўлғуси педагог-психологларда ўсмирлик даврида саноген тафаккур намоён бўлишини прогноз қилиш имконияти кенгайтирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish