Sayt test rejimida ishlamoqda

Ўразбаев Неъмат Комиловичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси хақида эълон

I. Умумий маълумот.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда ёнғин хавфсизлиги тизимининг шакилланиши ва ривожланиш босқичлари (XX-XXI аср бошлари)” 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи  (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Tar300.
Илмийраҳбар: Юнусова Хуршида Эркиновна, тарихфанларидоктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04.
Расмийоппонентлар: Ражабов Қахрамон Кенжаевич, тарих фанлари доктори, профессор;Ҳасанов Бахтиёр Вахобович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент ахборот технологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда ёнғин хавфсизлиги тизимининг шаклланиши ва ривожланиши босқичларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тарихий тараққиёт давомида ёнғинлар маҳаллий аҳоли ёрдамида бартараф этилган бўлишига қарамай, минтақада ёнғин хавфсизлиги соҳаси дастлаб кўнгиллилардан иборат ўт ўчирувчилар жамоаси (“Эркин ўт ўчирувчилар жамияти”) сифатида пайдо бўлган ҳаракат бўлиб, кейинчалик мазкур фаолият натижасида XX аср бошида расмий мақомга эга тузилмага айланганлиги исботланган; 
собиқ совет ҳокимияти даврида Ўзбекистоннинг пахтачиликка ихтисослашуви натижасида ёнғинлар сони кўпайиб бориши, ёнғинларнинг авж олишига ўт ўчирувчи ходимларнинг кўпинча сув ва техника воситаларни яхши билмаслиги, ёнғинни кеч пайқаб қолиниши, ўт ўчиришнинг ёмон ташкил этилганлиги, қисмларнинг уюшқоқлик билан ишламаганликлари сабаб бўлганлиги далилланган; 
собиқ совет даврида соҳада кадрлар масаласи доимий муаммолардан бўлиб, мутахассислар етишмаслиги, ўқув курсларининг мавжуд эмаслиги, саноатнинг кучайиши баробарида ёнғин хавфининг ортиб бориши билан тизимда моддий-техник базанинг талаб даражасида бўлмаслиги (соҳада мавжуд бўлган моддий эҳтиёжларга давлат томонидан етарли маблағ ажратилмаганлиги) тузилманинг орқада қолиб кетишига сабаб бўлганлиги асосланган; 
мустақиллик йилларида мамлакатни бозор иқтисодиёти муносабатлари асосида ривожлантириш ишлари ёнғин хавфсизлиги тизимининг мамлакат халқ хўжалигини барча тармоқларида ёнғинларнинг олдини олиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш йўналишидаги фаолиятини такомиллашиб боришига, кадрлар тайёрлашда ёнғин назорати ва профилактика ишларини ташкил қилиш, профессионал тайёргарлик, саноат ва ёнғин хавфсизлиги фаолиятини  назорат қилишга эътибор қаратилганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистонда ёнғин хафвсизлиги тизимининг шакилланиши ва ривожланиш босқичларини тадқиқ этиш бўйича қўлга киритилган натижалар, илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Ўзбекистонда ёнғин хавфсизлиги хизматининг шаклланиш тарихи, таркибий тузилиши ва вазифалари, мустақиллик йиллари ёнғин хавфсизлиги хизмати тизимида амалга оширилган ислоҳотлар, кадрлар тайёрлаш ва унинг натижалари, ёнғин хавфсизлиги хизматининг ёнғинлар олдини олиш борасидаги ташвиқот-тарғибот ишлари, унинг натижаларига оид маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ички ишлар органлари тарихи музейининг “Ёнғин хавфсизлиги хизмати” ва “Ёнғин хавфсизлиги институти”га бағишланган экспозицияларни шакллантиришда фойдаланилган(Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2019 йил 12 апрелдаги 2/1464-сон маълумотномаси).Қўлланилган натижалар мазкур даврни фактик материаллар, манбалар ва маълумотлар билан тўлдиришга, ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимларининг фаолиятини илмий асосда ёритишга хизмат қилган;
мустақиллик йилларида мамлакатни бозор иқтисодиёти муносабатлари асосида ривожлантириш ишлари ёнғин хавфсизлиги тизимининг мамлакат халқ хўжалигини барча тармоқларида ёнғинларнинг олдини олиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш йўналишидаги фаолиятини ёритиш масалаларига оид натижалардан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академиясида “Ўзбекистонда ёнғин хавфсизлиги тарихи”дан илмий маълумотлар базасини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 14 январдаги  89-03-210-сон  маълумотномаси). Қўлланилган натижалар Ёнғин хавфсизлиги Академиясида “Ўзбекистон тарихи” фанидан XX-XXI аср бошларига оид соҳага тегишли манбаларни тадқиқ этишда, архив ҳужжатлари ва экспонатларини шакллантиришда, соҳага оид ўқув услубий қўлланма, дарслик, монографиялар ва бошқа турдаги ўқув материалларини тайёрлашга хизмат қилган;
ёнғин хавфсизлигининг олдини олиш ва унга қарши курашишга доир тадқиқотлар таҳлили бўйича илмий хулосалар Ўзбекистон миллий телерадиокампанияси “Mahalla” телеканалининг ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий мавзусидаги “Машварат” кўрсатувининг сценарийсини тузиш ва тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокампанияси “Mahalla” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2018 йил 3 декабрдаги 02-02-493-сон маълумотномаси). Кўрсатувда мустақиллик йилларида ёнғин хавфсизлиги тизимининг янгидан шаклланиши, аҳоли ҳаёти ва соғлиги, давлат, жисмоний ва юридик шахслар мулкини ишончли сақлаш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, инсонлар ҳаёти билан боғлиқ бўлган ёнғинларнинг олдини олиш борасида ёнғин хавфсизлик хизматининг ўрни ҳақидаги маълумотлар етказилиб, бугунги обод ва фаровон ҳаётнинг қадрига етиш, шукроналик туйғусининг мустаҳкамланишига хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish