Sayt test rejimida ishlamoqda

Ражапов Шухрат Зарипбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):«Ўзбекистонда иккиёқлама солиққа тортишни бартараф этиш механизмини такомиллаштириш»,08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит(иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2018.4.PhD/Iqt807.
Илмий раҳбар: Худойқулов Садирдин Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Тошмурадова Бувсара Эгамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ниязметов Исломбек Машарпович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот:Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда иккиёқлама солиққа тортишни бартараф этиш механизмини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
иккиёқлама солиққа тортишни бартараф этиш бўйича давлатлараро шартномалардан фойдаланиш тартиби тегишли давлатларнинг солиқ резиденти бўлмаган бошқа шахс манфаатларини кўзлаб фойдаланиш ҳолатларини инкор этиш асосида такомиллаштирилган;
норезидент жисмоний шахслар маблағларининг хўжалик оборотидан чиқишига сабаб бўлувчи даромадларнинг тўлов манбаидан солиқ ушлаб қолиш тартибини махсус қоидаларга мувофиқ пасайтирилган ставкани қўллаш орқали такомиллаштириш асосланган;
Ўзбекистон Республикасида чет эллик солиқ тўловчилари томонидан бажарилмаган солиқ мажбуриятлари оқибатида вужудга келган қарздорликни ундириш юзасидан бевосита манфаатдор ташкилотнинг тегишли давлат ваколатли органига мурожаат қилиши тартиби таклиф этилган;
иккиёқлама солиққа тортишни бартараф этиш тартиби Ўзбекистон резидентлари томонидан мамлакат ташқарисида тўланган солиқни ҳисобга олиш ҳамда уларнинг мамлакат ичкарисида тўланиши лозим бўлган солиқ миқдорига  мувофиқлигини таъминлаш жиҳатидан такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон солиқ тизимида иккиёқлама солиққа тортиш муносабатларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
Ўзбекистон Республикаси томонлардан бири бўлганиккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш ва солиқларни тўлашдан бўйин товлашни бартараф этиш масалаларини тартибга соладиган халқаро шартнома қоидалари шундай шартномани тузган бир ёки иккала давлатнинг солиқ резидентларига нисбатан қўлланилиши, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси тузилган давлатнинг солиқ резидентига нисбатан, агар солиқ резиденти ушбу халқаро шартнома қоидаларидан мазкур халқаро шартнома тузилган давлатнинг солиқ резиденти бўлмаган бошқа шахс манфаатларини кўзлаб фойдаланса, татбиқ этилмаслигига оид таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-599-сон “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунига асосан тасдиқланган янги Солиқ кодексининг 6-моддасига киритилган (Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 10 июндаги 10/1-18501-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга татбиқ этиш натижасидаЎзбекистон солиқ тизимида иккиёқлама солиққа тортиш муносабатларини янада қулайлаштиришга хизмат қилувчи чет давлатлари резидентларини адолатли солиққа тортиш имконияти яратилган;
Ўзбекистон Республикасининг норезидент жисмоний шахслар даромадига тўлаш тўлов манбаида солиқни ушлаб қолмасдан солиққа оид Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси (битим) қоидалари бўйича солиқлардан қочишнинг олдини олиш борасида махсус қоидаларга мувофиқ пасайтирилган ставкани қўллаган ҳолда амалга оширилиши юзасидан берилган таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-599-Қонунига кўра, янги Солиқ кодексининг 400-моддаси “Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг даромадларига солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари”га киритилган (Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 10 июндаги 10/1-18501-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида солиқларни тўлашдан бўйин товлашнинг олдини олиш, шунингдек, норезидент жисмоний шахслар даромад солиғи бўйича имтиёзларнинг тўғри қўлланилишига, норезидентлар реал даромадларига эга бўлиш имконияти яратилади;
Ўзбекистон Республикасининг бошқа чет давлатлар ўртасида тузилган халқаро шартномаси қоидаларига мувофиқ чет давлатнинг ваколатли органидан чет давлат солиқ тўловчиси томонидан Ўзбекистон Республикасида бажарилмаган солиқ мажбуриятларини бажаришига кўмаклашиш тўғрисида бевосита мурожаат қилиш тартиби тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-599-Қонунига асосан тасдиқланган янги Солиқ кодексининг 6-моддасига киритилган (Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 10 июндаги 10/1-18501-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида давлатлар ўртасида ўзаро норезидентлар томонидан тўланиши зарур бўлган солиқларни ундиришнинг қулай механизми яратилган ҳамда солиқларнинг йиғилувчанлик даражаси ошишига ижобий таъсир қилаган; 
Ўзбекистон Республикаси солиқ тизимида иккиёқлама солиққа тортишни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон резидентлари томонидан Ўзбекистон Республикасидан ташқарида тўланган солиқни ҳисобга олиш юзасидан батафсил тушунтириш беришга оид таклифи янги Солиқ кодексининг 342-моддасига киритилган ва солиқни ҳисобга олиш солиқ даври якуни бўйича жисмоний шахс томонидан тақдим этилган жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида амалга оширилиши Солиқ Кодексининг 399-моддасида ўз аксини топган (Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 10 июндаги 10/1-18501-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида солиқ хизмати органлари томонидан бу жараён натижаси юзасидан солиқ тўловчилар билан ўзаро ҳисоб-китоб қилишда қулай имконият яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish