Sayt test rejimida ishlamoqda

Аҳмедова Рашидахон Муқимовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси хақида эълон

I. Умумий маълумот.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда санаторий ва курорт муассасаларининг фаолияти (1925-1991 йй.)” 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи  (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Tar300.
Илмий раҳбар: Шадманова Санавар Базарбаевна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Ишанходжаева Замира Раимовна, тарих фанлари доктори, профессор; Мўминова Гавхар Эсоновна, тарих фанлари доктори. 
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 1925-1991 йилларда Ўзбекистон ҳудудида мавжуд бўлган курорт ва санаторийлар тарихиниочиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистонда санаторий ва курортлар шаклланиши жараёни учта босқичда амалга оширилиб, унда дастлаб умумий соғломлаштириш санаторияларининг ташкил топиши; сил касалига чалинган беморларни даволовчи санаторияларнинг фаолияти ҳамда маълум бир касалликлар бўйича махсус санаторийларнинг шаклланиши билан боғлиқ ҳолатлар исботланган;
ушбу тизимда илмий тадқиқотларнинг йўлга қўйилиши ва амалга оширилган ишлар натижасида маълум бир касалликка чалинган беморларни даволовчи санаторийлар вужудга келганлиги, мазкур тузилмалар  географияси кўрсатилиши орқали ушбу шифо масканлари, асосан, минерал ресурслар мавжуд ҳудудларда барпо қилинганлиги асосланган;
курорт ҳамда санаторий фаолиятидаги бошқарув бир нечта муассасалар (Соғлиқни сақлаш вазирлиги, касаба уюшмаси ва бошқа турли вазирликлар) томонидан олиб борилганлиги оқибатида мазкур шифо масканларининг фаолиятини мувофиқлаштириш суст бўлганлиги ва натижада аҳолини соғломлаштириш муассасаларини қамраб олиш жараёнларида қийинчиликлар юзага келганлиги далилланган;
санаторий ва курортларнинг моддий-техник базаси яхши бўлмаганлиги, кадрлар етишмаганлиги ҳамда ижтимоий инфраструктура етарли даражада ривожланмаганлиги натижасида шифо масканлари, асосан, дам олиш муассасаларига айланиб қолганлиги ҳамда аҳолига етарлича тиббий хизмат кўрсатилмаслик ҳолатлари ҳам учраб турганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
1925-1991 йилларда Ўзбекистонда санаторий ва курорт муассасаларининг фаолияти ҳамда ривожланишини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
Ўзбекистонда санаторий-курорт тизимининг вужудга келиши ва ривожланишининг тарихий жараёнлари, дастлабки шифо масканларининг вужудга келиши, собиқ Совет Иттифоқи ҳукмронлиги йилларида санаторий-курорт соҳасининг ривожланиши, илмий экспедициялар ва илмий-тадқиқот ишларининг моҳиятини акс эттирувчи маълумотлардан Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейининг “Тиббиёт тарихи” бўлимини соҳага оид янги экспонатлар билан бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2020 йил 10 февралдаги 01-12-10-604-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашидаги Санаторий-курортлар бошқармасининг 2020 йил 20 июлдаги АА.05/203-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг қўлланилиши Ўзбекистонда санаторий ва курортлар тарихининг ўзига хос томонлари ёритилган фотосуратлар ва архив манбалари асосида янги экспозицияларни яратиш ва кенг оммага тақдим этиш имкониятини яратган;
Ўзбекистонда санаторий ва курортлар шаклланиши жараёни учта босқичда амалга оширилиши, умумий соғломлаштириш санаторияларининг ташкил топиши, сил касалига чалинган беморларни даволовчи санаторияларнинг фаолияти, маълум бир касалликлар бўйича махсус санаторийларнинг шаклланиши тўғрисидаги хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O‘zbekiston tarixi” телеканалида 2020 йил 6 февралда эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувининг сценарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (O’zbekiston milliy teleradiokompaniyasi “O‘zbekiston teleradiokanali” давлат унитар корхонасининг 2020 йил 10 февралдаги 02-40-312-сон маълумотномаси). Тақдим этилган материаллар телетомошабинларда Ўзбекистонда санаторий ва курорт муассасаларининг фаолияти тўғрисида янги илмий маълумотларга эга бўлишига хизмат қилган; 
курорт ҳамда санаторий фаолиятидаги фаолиятини мувофиқлаштириш тизими, аҳолини соғломлаштириш муассасаларининг қамрови, санаторий ва курортларнинг моддий-техник базаси, кадрлар ва ижтимоий инфраструктура масалаларига оид илмий хулоса ва натижалардан “O’zbekiston tarixi” телеканалида 2020 йил 27 февралда эфирга узатилган “Табобат тарихи” кўрсатувининг сценарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (O’zbekiston milliy teleradiokompaniyasi “O’zbekiston teleradiokanali” давлат унитар корхонасининг 2020 йил 28 февралдаги 13-13-442-сон маълумотномаси). Натижада, томошабинларнинг санаторий ва курортлар тарихи тўғрисидаги тасаввурларини бойитишга ҳамда янги илмий маълумотларга эга бўлишларига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish