Sayt test rejimida ishlamoqda

Селиманова Светлана Михайловнанинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ўзбекистон Республикасида лицензиялаштириш тизимини такомиллаштиришнинг маъмурий-ҳуқуқий жиҳатлари».12.00.02–Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи. (юридик фанлар).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /юридик фанлар номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/B2014.3-4.Yu32.

Илмий маслаҳатчи:  [Касимов Баходир Эргашевич], юридик фанлар доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, 14.07.2016.Yu.30.01.

Расмий оппонентлар: Исмоилов Исомиддин, юридик фанлар доктори, профессор; Кутыбаева Елизавета Дуйсенбаевна, юридик фанлар доктори, профессор; Тўлаганов Абдуманноп Абдужаббарович, юридик фанлар доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат юридик университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: лицензиялаштириш тизимининг маъмурий-ҳуқуқий жиҳатларини комплекс равишда тадқиқ этиш, уни такомиллаштиришнинг назарий, ҳуқуқий ва амалий истиқболларини белгилаш ҳамда илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

тадбиркорлик фаолияти турини лицензиялаштириладиган соҳага ўтказиш мезонлари такомиллаштирилган ҳамда мезонлар асосида лицензиялаштириладиган фаолият турлари таснифи ишлаб чиқилган;

фаолият турларини лицензиялаштириш жараёнини ҳуқуқий тартибга солинишини такомиллаштириш юзасидан хусусий мулк ҳуқуқини бузишга оид жавобгарликни белгилаш асосланган;

тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш ва тафтиш қилиш тартибини бузишга оид норма асослаб берилган;

тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ва (ёки) уларнинг банк ҳисоб-рақамлари бўйича операцияларни ноқонуний тўхтатиб туришга оид норма ишлаб чиқилган;

лицензиялаштириш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи нормалар ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Лицензиялаштириш тизимини такомиллаштиришнинг маъмурий-ҳуқуқий жиҳатлари  бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига 2411-модда «Хусусий мулк ҳуқуқини бузиш», 2412-модда «Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш тартибини бузиш», 2413-модда «Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ва (ёки) уларнинг банклардаги ҳисоб варақлари бўйича операцияларни қонунга хилоф равишда тўхтатиб туриш» учун жавобгарликни назарда тутувчи норма киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасининг 2016 йил 12 майдаги 06/1-05/728вх-сон маълумотномаси). Бу хусусий мулкнинг дахлсизлигини таъминлаш, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ноқонуний ва асоссиз текширишларни камайтириш, уларнинг молия-хўжалик фаолияти, банклардаги ҳисоб-варақлари бўйича операцияларни амалга ошириш эркинлигини кафолатлашга хизмат қилади;

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига 2415-модда «Лицензиялаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ва рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш» учун жавобгарликни назарда тутувчи норма киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасининг 2016 йил 12 майдаги 06/1-05/728вх-сон маълумотномаси). Бу лицензиялаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ва рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижросини таъминлаш даражасини оширишга хизмат қилади;

Лицензия-рухсат бериш тизими натижалари олий таълим муассасалари бакалавриат талабалари, тингловчилар ва курсантларга мўлжалланган «Маъмурий ҳуқуқ» дарслигига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2015 йил 28 майдаги №2/135-95-сон маълумотномаси). Бу тингловчи ва курсантлар билим, ўқув ва кўникмаларини шакллантиришга ва ривожлантиришга хизмат қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish