Sayt test rejimida ishlamoqda

Амиров Элмурод Мансуриддин ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ауминза тоғлари (Марказий Қизилқум) интрузив комплексларининг петрологик-геокимёвий хусусиятлари», 04.00.03 – Геотектоника ва геодинамика. Петрология ва литология (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/GM70. 
Илмий раҳбар: Карабаев Маматхан Садирович, геология-минералогия фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Геология ва геофизика институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Геология ва геофизика институти, DSc.24/30.10.2020.GM.125.01. 
Расмий оппонентлар: Ахунджанов Рахмаджан, геология-минералогия фанлари доктори; Шермуҳамедов Тўлқин Зокирович, геология-минералогия фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ауминза тоғида тарқалган интрузив тоғ жинслари петрографик-минералогик ва геокимёвий хусусиятларининг ўзига хос жиҳатларини аниқлаб маъданлашувга алокадорлигини илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ауминза тоғларида тарқалган барча магматик ҳосилаларнинг петрографик-петрокимёвий хусусиятлари аникланган;
илк бор Жанубий Ауминзада петрографик таркиби, текстура-структуравий хусусиятлари ва ҳосил бўлиш шароити бўйича ўзига хос бўлган, кам учровчи магматоген ҳосилалар - туффизитли брекчия диатремаси аниқланган; 
илк бор барча магматик тоғ жинсларининг жинс ҳосил қилувчи, маъданли ва акцессор минераллари таркиблари замонавий усулларда аниқланган; 
Ауминза тоғларидаги алоҳида магматик тоғ жинслари билан олтин маъданларининг ўзаро петрогеокимёвий алоқадорлиги аниқланган ва қидирув-башоратлаш мезонлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ауминза тоғлари интрузив комплексларининг магматик ҳосилаларини ялпи петрологик-геокимёвий хусусиятларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ауминза тоғлари интрузив тоғ жинсларининг петрографик, петрокимёвий ва геокимёвий хусусиятлари, жумладан магматизмнинг кечки фазаларига тааллуқли гранит ва лейкогранитларнинг акцессор минераллар мажмуаси ва қалай, молибден, селен, волфрам, маргимушнинг миқдорий кўрсаткичлари “Уранкамёбметгеология” ДУКда геологик хариталаш ва қидирув ишларида жорий қилинган (Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2020 йил 18 августдаги 03/06-сон маълумотномаси). Натижада, ҳудуддаги магматик комплекслар ҳосилаларини батафсил тавсифлаш имконини берган;
майдонда янги турдаги тоғ жинслари - туффизитлар аниқланиши ҳамда турли хил магматик ҳосилаларни петрологик тавсифлаш бўйича олинган натижалар “Уранкамёбметгеология” ДУКда турли миқёсли геологик-структуравий хариталаш ишларида жорий қилинган (Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2020 йил 18 августдаги 03/06-сон маълумотномаси). Натижада, Ауминза тоғларининг магматизм схемасини такомиллаштириш имконини берган;
Ауминза тоғларидаги интрузив магматик тоғ жинслари ва маъданлашув зоналарида асосий ва ҳамроҳ элементларнинг (олтин, маргимуш, селен, сурма, кумуш ва теллур) тарқалиш хусусиятлари асосида тавсия этилган қидирув мезонлари “Уранкамёбметгеология” ДУКда металлогеник башоратлаш хариталарини ишлаб чиқиш ва фойдали қазилмаларни излашда жорий қилинган (Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2020 йил 18 августдаги 03/06-сон маълумотномаси). Натижада, геологик ва металлогеник башоратлаш хариталарини тузиш ишларида қўллаш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish