Sayt test rejimida ishlamoqda

Ражабов Тўхтасин Ибодовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Умумий ўрта таълим мактабларида бухоро болалар фольклор қўшиқларини ўргатишнинг илмий-методик имкониятларини такомиллаштириш (1-4-синфлар мисолида)», 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD./Ped232.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
Илмий раҳбар: Мадримов Баҳром Худойназарович, педагогика фанлари номзоди, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.01.2020 Ped.02.06.
Расмий оппонентлар: Киямов Нишон Содикович, педагогика фанлари доктори, доцент; Мустафаев Шомурод Нормуминович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD).
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади умумий  ўрта  таълим  мактабларининг 1-4-синф мусиқа дарсларида Бухоро болалар фольклор қўшиқларини ўргатишнинг методик имкониятларини тадқиқ қилиш ҳамда ўргатиш имкониятларини такомиллаштиришга йўналтирилган илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
умумий ўрта таълим мактабларининг мусиқа дарсларида Бухоро болалар фольклор қўшиқларини ўргатишнинг методик муаммолари ўқув мазмунида миллий мерос намуналари ва халқнинг узоқ йиллик тарихий тажрибаси, мусиқа йўналиши мутафаккирларининг ижод маҳсулларини ифодалаш, малакавий билимларни тизимлаштиришга устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
болалар фольклор қўшиқларини ўргатиш методларини танлаш (намуналар, овоз диапазони, овоз кучи, вокал-хор малакалари, тушунарлилик, тарбиявий таъсирчанлик, ижро шароитлари) ва ҳамкорликда ишлаш (қизиқтириш, ижро этиш, таҳлил, бўлаклаш, баҳолаш, хулосалаш) босқичларини киритиш асосида такомиллаштирилган;
умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларни маънавий-ахлоқий шакллантириш тузилмаси мусиқа дарсида Бухоро болалар фольклор қўшиқларини ўргатишнинг таълимий ва тарбиявий таъсир имкониятлари (Ватан ва халққа муҳаббат, меҳнатга муносабат, жамият ва унинг аъзоларига муносабат, эстетик тафаккурни ошириш) мазмунини очиб бериш асосида такомиллаштирилган;
болалар фольклор қўшиқларини ўргатишга (машғулотларни лойиҳалаш, мусиқа ўқитувчилари малакасини ошириш) оид методик тавсиялар халқ қўшиқлари ва оғзаки ижод намуналарининг ўқувчилар маънавий-ахлоқий фазилатларини шакллантиришнинг концептуал психологик-педагогик шарт-шароитлари (қизиқиш, идрок, қобилият, бадиий-эстетик тафаккур, мақсадга йўналганлик, ижодий муҳит)га устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Умумий ўрта таълим мактабларида Бухоро болалар фольклор қўшиқларини ўргатишнинг илмий-методик имкониятларини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
умумий ўрта таълим мактабларининг мусиқа дарсларида Бухоро болалар фольклор қўшиқларини ўргатишнинг методик муаммолари, ўқув мазмунида миллий мерос намуналари ва халқнинг узоқ йиллик тарихий тажрибаси, мусиқа йўналиши мутафаккирларининг ижод маҳсулларини ифодалаш, малакавий билимларни тизимлаштиришга оид таклифлардан 2014-2015 йилларда бажарилган “Ёшларда юксак маънавий-ахлоқий фазилатларни миллий қадриятлар негизида шакллантириш йўналишидаги тадқиқотлар илмий натижалари асосида мультимедиа ўқув қўлланмасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 18 апрелдаги 89-03-1527-сон маълумотномаси). Мазкур лойиҳа мусиқа таълимида таълим-тарбия жараёнини лойиҳалашга оид фаолиятлар мазмунини бойитишга хизмат қилган;
умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларни маънавий-ахлоқий шакллантириш тузилмаси, мусиқа дарсида Бухоро болалар фольклор қўшиқларини ўргатишнинг таълимий ва тарбиявий таъсир имкониятлари, болалар фольклор қўшиқларини ўргатиш методларини такомиллаштириш, танлаш ва ҳамкорликда ишлаш босқичларига оид таклифлар Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги 1059-сон Қарори билан тасдиқланган “Узлуксиз маънавий тарбия Концепцияси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2020 йил 06 январдаги 03-ич-сон буйруғи). Ушбу ҳужжат маънавий тарбия тизимини янада ривожлантириш доирасида ўқувчиларнинг бой маданий меъросимизга бўлган муносабатини шакллантириш, миллий фазилатларни авлоддан-авлодга етказишга хизмат қилади;
болалар фольклор қўшиқларини ўргатишга (машғулотларни лойиҳалаш,мусиқа ўқитувчилари малакасини ошириш)га оид методик тавсиялар, халқ қўшиқлари ва оғзаки ижод намуналарининг ўқувчилар маънавий-ахлоқий фазилатларини шакллантиришнинг концептуал психологик-педагогик шарт–шароитларига оид таклифлар асосида ”Умумий ўрта таълим мактабларида Бухоро фольклор қўшиқларини ўргатиш” номли ўқув қўлланмаси ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 18 апрелдаги 89-03-1527-сон маълумотномаси). Натижада, 1-4-синф ўқувчиларини Бухоро болалар фольклор қўшиқлари воситасида маънавий-ахлоқий шакллантириш, ўқувчиларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг мусиқавий қобилияти, қизиқиш ва дунёқараши самарадорлигини ошириш имконияти оширилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish