Sayt test rejimida ishlamoqda

Азизов Шухрат Шодиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тупроқни ишлашда ресурстежовчи технологияларнинг кузги буғдой ва такрорий соя экинларининг ўсиши, ривожланиши, ҳосилдорлигига таъсири”, 06.01.08 – Ўсимликшунослик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.PhD/Qx326.
Илмий раҳбар: Нурбеков Азиз Исраилович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/28.08.2020.Qx.13.03.
Расмий оппонентлар: Аликулов Сафар Менгликулович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим; Аманов Ойбек Анварович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Тошкент вилоятининг суғориладиган типик бўз тупроқлари шароитида кузги буғдойни асосий ва сояни такрорий экин сифатида етиштиришда ресурстежовчи технологияни қўллашнинг самарадорлигини тупроққа анъанавий ишлов бериш билан қиёслаш, экинларнинг ўсиши, ривожланиши, ҳосилдорлиги ва дон сифатига таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бор Тошкент вилоятининг суғориладиган типик бўз тупроқлари шароитида буғдойнинг янги «Бригада»  ва «Ғозғон» навларининг тупроқни ишлашда ресурстежовчи технологияларни мақбуллаштириш орқали юқори ва сифатли ҳосил етиштириш агротехнологиялари элементлари ишлаб чиқилган;
янги «Бригада» ва «Ғозғон» кузги буғдой навларини етиштиришда уларнинг биологик хусусиятларига мос, ёқилғи, сув ресурсларидан, маъдан ўғитлардан самарали фойдаланишга имкон берадиган ресурстежовчи технологияларнинг таъсири аниқланган;
такрорий экин соянинг «Селекта-302» ва «Орзу» навларини биологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда тупроққа ишлов бериш усулларини қиёсий ўрганиш натижасида энг юқори ҳосил олишни таъминлайдиган ресурстежовчи етиштириш технологияси ишлаб чиқилган;
тупроққа анъанавий ва ишлов бермасдан (ресурстежовчи) кузги буғдой ва такрорий соя экини етиштиришнинг самарадорлик кўрсаткичлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Типик бўз тупроқлар шароитида асосий экин кузги буғдой ва сояни такрорий экин сифатида етиштиришда ресурстежовчи технологияларни қўллашнинг самарадорлигини аниқлаш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
кузги буғдойнинг «Бригада» ва «Ғозғон» навларини етиштиришда ғўзапояни корчовка қилиб+отвалсиз плуг билан 25 см чуқурликда ҳайдаб экиш технологияси Тошкент вилояти Пискент туманида 75,2 гектар ва Бўка туманида 78,0 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 16 ноябрдаги 02/021-3816-1 сон маълумотномаси). Натижада кузги буғдойнинг «Ғозғон» навидан гектаридан 52,4-65,4 центнер ва «Бригада» навидан 46,8-57,1 центнер дон ҳосили олинган ҳамда рентабеллик даражаси 30-47 % ни ташкил этган;
кузги буғдойнинг «Бригада»  ва «Ғозғон» навларини етиштиришда ресурстежамкор тупроққа ишлов бериш технологиялари Тошкент вилояти Оққўрғон туманида 120 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 16 ноябрдаги 02/021-3816-1 сон маълумотномаси) Бунинг натижасида 1000 дона дон массаси 41,4 ва 41,3 г, доннинг натураси 746-720 г/л, доннинг шишасимонлиги 75,8-80,1%, дондаги оқсил миқдори 14,3-14,6%, клейковина миқдори мос ҳолда 29,5-30,6% га ошиши имкони яратилган;
тупроққа ишлов бермасдан такрорий муддатларда соянинг «Селекта-302» ва «Орзу» навларини етиштириш технологияси Тошкент вилояти Янгийўл туманида 140 гектар ва Юқоричирчиқ туманида 83,5 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 16 ноябрдаги 02/021-3816-1 сон маълумотномаси). Натижада соя дони ҳосилдорилиги оддий усулга нисбатан «Селекта-302» ва «Орзу» навларидан гектарига 2,7 центнер ёки 17,4 фоиз юқори бўлиб, рентабеллик даражаси 86,3-108,8 % ни ташкил этган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish