Sayt test rejimida ishlamoqda

Индиаминова Шоира Амриддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Илк ўрта асрларда Суғдда кечган диний жараёнлар”, 07.00.01- Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2020.2.PhD/Таr225.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD. 03/27.02.2020. Таr.72.07.
Илмий раҳбар: Ширинов Тимур Ширинович, тарих фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар:  Атаходжаев Азимхужа Музафарович, тарих фанлари доктори; Замонов Акбар Тургинович, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади археологик ва ёзма манбалар асосида илк ўрта асрларда Суғдда кечган диний муносабатлар моҳиятини асослашдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг  илмий янгилиги:
зардуштийлик Суғд конфедерациясида ислом дини кириб келгунга қадар ўз мавқеини, ўзидан олдинги архаик диний қарашлар билан ҳам коммуникативликни (алоқадорликни) сақлаб қолганлиги ва бу хусусиятлар (руҳнинг мавжудлиги, ҳайвон ва нарса-буюмларга сиғиниш ва ҳ.к.)нинг ижтимоий ҳаётда акс этганлиги очиб берилган;
илк марта “Авесто”да диний маросимлар пайтида сиғинувчилар мусиқадан кенг фойдаланганлар деган фикр Кофирқалъадан топилган зардуштийлик диний саҳнаси акс эттирилган ёғоч паннодаги мусиқа асбоблари ҳамда ижрочилар образларини реставрация қилиш натижасида исботланган;
Япония, Жанубий Корея, Хитой ва Вьетнам каби давлатлар ҳудудида топилган археологик манбалар, ёзувлар, амалий санъат асарлари асосида динларнинг (буддавийлик, христианлик, монийлик) Узоқ Шарқ мамлакатларига трансформациясида Суғд миссионерлари, савдогарлари воситачилик вазифасини бажарганлиги аниқланган;
Суғдда юз берган диний-маданий жараёнларнинг ижтимоий ҳаётга сезиларли таъсири, хусусан, этномаданиятга хос янги жиҳатларнинг ривожланиш (инсонпарварлик, диний қадриятларнинг умумбашарий моҳияти, саройлар ва уйлар деворларини безатишда илоҳлар тасвирларидан фойдаланиш) аломатлари генезиси археологик манбалар орқали асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Илк ўрта асрларда Суғдда кечган диний жараёнлар бўйича қўлга киритилган илмий натижалар асосида:
зардуштийлик Суғд конфедерациясида ислом дини кириб келгунга қадар ўз мавқеини, ўзидан олдинги архаик диний қарашлар билан ҳам коммуникативликни (алоқадорликни) сақлаб қолганлиги ва бу хусусиятлар (руҳнинг мавжудлиги, ҳайвон ва нарса-буюмларга сиғиниш ва ҳ.к.)нинг ижтимоий ҳаётда акс этганлигига оид хулосалари, илмий натижаларига таяниб қилинган амалий таклиф ва тавсиялари асосида Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашининг маҳаллаларда ва оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ва аниқланган муаммоларни ҳал этиш борасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш концепциясини ишлаб чикишда фойдаланилган (Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашининг 2019 йил 26 июлдаги 02-01/487-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатимизда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, фуқаролар йиғинларининг муштарак манфаатларини ифода этадиган уюшмага бирлашиш ҳуқуқларини рўёбга чиқариш ҳамда ёшлар, давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантиришда илмий-назарий манба сифатида хизмат қилган; 
илк марта “Авесто”да диний маросимлар пайтида сиғинувчилар мусиқадан кенг фойдаланганлар деган фикр Кофирқалъадан топилган зардуштийлик диний саҳнаси акс эттирилган ёғоч паннодаги мусиқа асбоблари ҳамда ижрочилар образларини реставрация қилиш натижасида қўлга киритилган илмий хулоса ва тавсияларидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимидаги Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясида “Шарқ гавҳари”, “Мерос” ва “Самарқанд садоси” каби телекўрсатувлари сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон МТРК Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2019 йил 20 декабрдаги 09-01/331-сон маълумотномаси). Кўрсатувларда томошабинлар илк ўрта асрлар Суғд тарихини моддий ва маънавий ҳаётига доир янги маълумотлар билан танишишига хизмат қилган;
Япония, Жанубий Корея, Хитой ва Вьетнам каби давлатлар ҳудудида топилган археологик манбалар, ёзувлар, амалий санъат асарлари асосида динларнинг (буддавийлик, христианлик, монийлик) Узоқ Шарқ мамлакатларига трансформациясида Суғд миссионерлари, савдогарлари воситачилик вазифасини бажарганлиги асосланган илмий хулосаларидан “Суғд ва Уструшонанинг антик ва илк ўрта асрлар даври маданиятида урбанизация жараёнлари” мавзусидаги амалий лойиҳасида (2012 – 2016 йй) фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2020 йил 23 январдаги 3/1255–233–сон маълумотномаси). Натижада, бу таклифлар Суғдда зардуштийлик билан бир қаторда муомалада бўлган христианлик, монийлик буддавийлик динлари мисолида илк ўрта асрларда Суғд диний муроса ва бағрикенглик, маданиятлар синтези учун қулай минтақа эканлигини асослашга хизмат қилган;
Суғдда юз берган диний-маданий жараёнларнинг ижтимоий ҳаётга сезиларли таъсири, хусусан, этномаданиятга хос янги жиҳатларнинг ривожланиш (инсонпарварлик, диний қадриятларнинг умумбашарий моҳияти, саройлар ва уйлар деворларини безатишда илоҳлар тасвирларидан фойдаланиш) аломатлари генезиси археологик манбалар орқали асосланганлиги билан боғлиқ методологик таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг йиллик ишчи дастури доирасида бажарилган чора-тадбирлар дастурини амалга оширишда фойдаланилган (Маданият вазирлигининг 2019 йил 12 декабрдаги 01-12-10-6202-сон далолатномаси). Натижада, ёшлар ўртасида маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш самарадорлигини оширишда, шунингдек, тарғибот тадбирларини мунтазам равишда олиб бориш мақсадида 2018-2020 йилларга мўлжалланган маданий-маърифий тарғибот ишлари умуммиллий Концепцияси ва Комплекс чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish