Sayt test rejimida ishlamoqda

Хасанова Хуршида Наимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.  
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Умумий ўрта таълим мактабларида органик кимё фанини ўқитишда инновацион усуллардан фойдаланиш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари бўйича).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/Ped1129.
Илмий раҳбар: Нурмонов Сувонқул Эрхонович, техника фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети ҳузуридаги PhD.03/30.12.2019.K.02.05. рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Омонов Ҳожиқул Товбаевич, педагогика фанлари доктори, профессор;  Нишонов Миркозим,  техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти.   
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқот мақсади умумий ўрта таълим мактабларида органик кимё фанини ўқитишда инновацион усуллардан фойдаланишнинг илмий-методик асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:  
мактабларда органик кимё фанини ўқитишда фойдаланиш учун ўқувчилар ёши ва дунёқарашига мослаштирилган, уларда ижодкорлик ва мантиқий тафаккурни ривожлантирадиган фаолият турларини (ўйин, ўқиш, меҳнат, мулоқот) замонавий таълим технологиялари (эвристик, лойиҳалаш индивидуаллаштириб ўқитиш, гуруҳларга бўлиб ўқитиш, ҳамкорликда ўқитиш) билан уйғунлашган ҳолда қўллашнинг илмий асослари келтирилган;
умумий ўрта таълим мактабларида органик кимёни ўқитишда  билимларни ўзлаштириш даражасини объектив ва субъектив назорат қилиш ва сифатли баҳолашга имкон берадиган инновацион таълимий топшириқлардан иборат дидактик ўйинларнинг тизимли структураси (ўқувчиларда ҳаётий компетенциялар, ижодий қобилиятларни ривожлантирадиган, тафаккур ва фаолиятни уйғунлаштирадиган) яратилган;
ўқувчиларда органик кимё фанига оид “Кимёвий жараён ва ҳодисаларни кузатиш, тушуниш ва тушунтириш”, “Амалиётга жорий қилиш” компетенцияларини ривожлантириш орқали ўқув жараёнини оптимал бошқаришнинг концептуал асосларини такомиллаштирадиган бир қатор янгича инновацион усуллар, жумладан, “Интеллект харита”, ”Квест” ва “Контекст матнли топшириқлар” усуллари, мавзуни бирламчи мустаҳкамлаш босқичида қўлланиладиган “Тезкор савол-жавоб” усулининг бир қанча янгича кўринишлари (“Тўрт, тўрт, тўрт”, “Рақамлар сўзлаганда”, “Проектив топишмоқ” ва бошқалар) тавсия этилган;
органик кимё фанини ахборот муҳитида ўқитишда ўқувчиларда фанга бўлган қизиқишни оширадиган ва бу орқали уларда муайян малакаларни (интеллектуал, ахборотлар билан ишлаш, ташкилотчилик) ривожлантирадиган, бадиий адабиёт (шеър, топишмоқ, шиорлар) ва санъат (расм, жадвал, чизмалар) билан уйғунликда таълим жараёнини самарали ташкил қилишга имкон берадиган янгича кўринишдаги топшириқлар тайёрланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Умумий ўрта таълим мактабларида органик кимёни ўқитишда инновацион усуллардан фойдаланишга доир тадқиқот натижалари асосида:
органик бирикмаларнинг ишлатилиш соҳалари, биологик аҳамияти каби жиҳатларини кундалик ҳаётий мисоллар асосида тушунтириш умумий ўрта таълим мактабларининг “Кимё” фани бўйича Давлат таълим стандартини ишлаб чиқишда ҳамда дарсликларда мавзуларни ёритишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 13.01.2020 йилдаги 01/11-01/6-23 сон маълумотномаси). Натижада, Давлат таълим стандарти ва дарсликларнинг сифати ортган;
яратилган электрон таълим ресурси асосида инновациялардан фойдаланишнинг мотивацион, назария ва амалиётни бирлаштиришга имкон берадиган, ҳамда ўқувчилар билимини назорат қилиш ва баҳолашга хизмат қиладиган воситалар таълим жараёнига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 13.01.2020 йилдаги 01/11-01/6-23-сон маълумотномаси). Натижада, бу таклиф органик кимё фанини ўқитиш тизимини такомиллаштириш имконини берган

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish