Sayt test rejimida ishlamoqda

Мўминжонов Миржалол Муқимжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «п- ва м-ферроценилбензой кислоталарнинг айрим диалмашинган ҳосилаларини ўрганиш ва синфлаш», 02.00.09 – Товарлар кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/K320. 
Илмий раҳбар: Асқаров Иброҳим Раҳмонович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.12.2019.K.05.01.
Расмий оппонентлар: Каримқулов Қурбонқул Мавлонқулович техника фанлари доктори, профессор; Исақов Мухаммаджон Юнусович кимё фанлар номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ферроценбензой кислоталар асосида таркибида окси- ва карбоксифенил ўринбосарлари тутган ферроценнинг янги биологик фаол ҳосилаларини синтез қилиш, ҳамда уларни кимёвий таркиби асосида синфлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ферроценни п- ва м-аминобензой кислоталар ҳамда, п-аминофенол билан диазотирлаш реакцияси бўйича таркибида ҳам оксифенил, ҳам карбоксифенил ўринбосарлари тутган диалмашинган гетероаннуляр тузилишли янги ферроцен ҳосилалари синтез қилинган;
ўтказилган диазотирлаш реакцияларининг механизми квант-кимёвий ҳисоблаш методи ёрдамида бирикмаларни синтез қилишнинг мақбул йўналиши ва шароити аниқланган;
олинган моддаларнинг таркиби, тузилиши ва хоссалари квант-кимёвий ҳисоблаш, юпқа қатламли ҳамда устунли хроматография, потенциометрик титрлаш, атом-абсорбцион спектрофотометрия, масс-спектрометрия, ИҚ спектроскопия методларида аниқланган;
олинган моддаларнинг тузилиши аралаш ўринбосарли диалмашинган гетероаннуляр тузилишга эга эканлиги исботланган;
синтез қилинган моддаларнинг сувда эрувчан ишқорий металли тузларини олиш усули такомиллаштирилган;
олинган янги моддаларнинг ишқорий металли тузлари чигитнинг униб чиқишига ва ғўзанинг комплекс ривожланишига ижобий таъсир этиб, пахта ҳосилдорлигини ошириши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Таркибида окси- ва карбоксифенил ўринбосарлари тутган ферроценнинг биологик фаол ҳосилаларини синтез қилиш, ҳамда уларни  кимёвий таркибига кўра синфлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси (ТИФ ТН) бўйича ферроценнинг икки ва ундан ортиқ ноароматик ўринбосарлар тутган ҳосилалари учун 2942000005, ферроценнинг икки ва ундан ортиқ ароматик ўринбосарлар тутган ҳосилалари учун 2942000006 товар кодлари Давлат божхона амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил 20 августдаги 1/16-282-сон маълумотномаси). Натижада, ферроценнинг икки ва ундан ортиқ ўринбосарли ҳосилаларини синфлаш имконини берган;
таркибида окси- ва карбоксифенил ўринбосарлари тутган бирикмалари асосида олинган Фербек-ППД биостимулятори Андижон ва Фарғона вилояти фермер хўжаликлари ҳамда Пахта селекцияси уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти Фарғона илмий тажриба станциясининг 30 гектардан ортиқ ғўза майдонларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 17 ноябрдаги 05/032-3838-сон маълумотномаси). Натижада, МАКСИТ-1 биостимуляторига нисбатан гектаридан қўшимча 2,5–3,3 центнер ҳосил олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish