Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдугаппаров Фарход Султонахмадовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Амигдалин ва о-, м- , п-ферроценилбензой кислоталари айрим ҳосилалари синтези ҳамда уларни синфлаш», 02.00.09 – Товарлар кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/K319. 
Илмий раҳбар: Асқаров Иброҳим Раҳмонович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.12.2019.K.05.01.
Расмий оппонентлар: Мадихонов Неъматхон, кимё фанлар доктори, профессор; Умаров Абдумуталибжон, кимё фанлар номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: амигдалинни табиий манбалардан ажратиб олишни такомиллаштириш, амигдалин ва ферроценилбензой кислоталари асосида янги биологик фаол бирикмалар синтез қилиш, уларни биостимуляторлик хоссаларини аниқлаш, ушбу бирикмалар учун кимёвий таркиби асосида ҳалқаро код рақамлари ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аччиқ бодом таркибидан амигдалин ажратиб олишда диэтил эфири ўрнига арзон, хавфсиз ва экологик тоза эритувчидан фойдаланиш таклиф этиш ҳисобига усул такомиллаштирилган;
амигдалин ва о-, м-, п- ферроценилбензой кислоталари ҳамда уларнинг ҳосилалари асосида янги биологик фаол бирикмалар синтез қилинган;
таркибида амигдалин ва ферроценилбензой кислоталари ҳосилалари сақловчи биологик фаол моддаларни кимёвий таркиби ҳамда физикавий хоссалари аниқланган;
синтез қилинган  янги бирикмаларнинг биологик фаоллиги чигитнинг униб чиқиши, ғўзанинг ўсиши ва ривожланиши ҳамда ҳосилдорлигига самарали таъсири исботланган; 
амигдалин ва ферроценбензой кислоталари асосида синтез қилинган биологик фаол бирикмаларни кимёвий таркиби асосида ТИФ ТН бўйича янги код рақами ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Амигдалин ва ферроценилбензой кислоталари негизида синтез қилинган биологик фаол моддаларни тадқиқ қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
амигдалин ва ферроценилбензой кислоталари асосида синтез қилинган «АсХА-1» биостимуляторини қўллаш технологияси Андижон вилоятидаги (2019–2020 йй.) 50 гектар ғўза майдонларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 17 ноябрдаги 05/032-3839-сон маълумотномаси). Натижада, биостимулятор билан ишлов берилган ғўза майдонларидан гектаридан қўшимча 3,8–3,9 ц ҳосил олиш имконини берган;
ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси бўйича амигдалин ва о-, м- ва п-ферроценилбензой кислоталари билан синтез килинган мураккаб эфирлари учун 2938 90 900 1 халкаро код раками ишлаб чиқилган ва давлат божхона амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил 20 августдаги 1/16-281-сон маълумотномаси). Натижада, таркибида амигдалин ва ферроценилбензой кислотаси асосида олинган мураккаб эфирларни кимёвий таркиби бўйича синфлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish