Sayt test rejimida ishlamoqda

Ядигаров Элдор Махмадиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юқори аниқликдаги магнит ўлчаш усулини маъданли зоналарни аниқлашда қўллаш (Шимолий Нурота ҳудуди мисолида)», 04.00.06 – Геофизика. Фойдали қазилмаларни қидиришнинг геофизик усуллари (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/GM53. 
Илмий раҳбар: Максудов Сабитжан Хамидович, физика-математика фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Сейсмология институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Сейсмология институти, DSc.02/30.12.2019.GM/FM.97.01. 
Расмий оппонентлар: Раджабов Шухрат Сайфуллаевич, геология-минералогия фанлари доктори; Нуртаев Бахтиёр Сайфуллаевич, физика-математика фанлари фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қалин бўлмаган чўкинди тоғ жинслари остида жойлашган фойдали қазилма конлари ва маъданли майдонлар ҳудудларида юқори аниқликдаги магнит қидирув усулини қўллаш бўйича геологик-қидирув ишларини оптималлаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Темиркон, Чимқўрғон конлари ва Егербелитов, Омондара маъданли ҳудудларида магнит майдоннинг батафсил аномалиялари талқин қилиниб аниқланган ҳамда тавсия этилган жойларда бурғу қудуқлари маъдан таналарини кесиб ўтгани асосланган; 
Темиркон, Чимқўрғон, Егербелитов, ва Омондара ҳудудларидаги 28 та профилларда ажартилган магнит аномалияларининг талқинидан маъдан танасигача бўлган чуқурлик, маъдан танасининг кенглиги, узунлиги, қатламларнинг ётиш бурчаклари ва магнитланганлик даражалари аниқланган; 
магнит майдони аномалияларининг шакли ва қийматлари бир хил бўлсада Чимқўрғон, Егербелитов ва Омондара темир маъданли таналар жанубга, Темирконда шимол томонга оғиган холатда ётгани аниқланган;
магнит майдоннинг суткалик вариацияларини батафсил таҳлиллаб ҳудуднинг аномал электр ўтказувчанлик хусусиятига эга эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Шимолий Нуротанинг темир маъданли конлари ҳудудларида юқори аниқликдаги магнит ўлчаш усулини қўллаш бўйича олинган натижалар асосида:
Темиркон, Чимқўрғон конлари ва Егербелитов маъданли ҳудудларида аниқланган магнит майдон аномалиялари «Регионалгеология» ДУК фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2020 йил 23 октябрдаги 06/10-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу ҳудудларда бурғилаш ишларини самарали ташкил этиш имконини берган;
Омондара ва Устахон ҳудудларида аномалияларнинг темир маъданли қатламлари билан боғлиқлиги «Регионалгеология» ДУК фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2020 йил 23 октябрдаги 06/10-сон маълумотномаси). Натижада, Шимолий Нурота ҳудудида темирга бой маданли майдонларни аниқлашга йўналтирилган геологик қидирув ишларини самарали режалаштиришга хизмат қилган;
Чимқўрғон, Эгербелитов, Темиркон ва Омондара ҳудудларида бурғилаш учун белгиланган нуқталар «Регионалгеология» ДУК фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2020 йил 23 октябрдаги 06/10-сон маълумотномаси). Натижада 6 та бурғилаш қудуқларида маъдан танасини аниқлаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish