Sayt test rejimida ishlamoqda

Инатов Нурбек Комилжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жануби-ғарбий Ҳисор тоғ тизмалари чуқурлик тузилишининг хусусиятлари», 04.00.06 – Геофизика. Фойдали қазилмаларни қидиришнинг геофизик усуллари (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/GM40. 
Илмий раҳбар: Сидорова Ирина Петровна, геология-минералогия фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Геология ва геофизика институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Сейсмология институти, DSc.02/30.12.2019.GM/FM.97.01. 
Расмий оппонентлар: Раджабов Шухрат Сайфуллаевич, геология-минералогия фанлари доктори; Алимухамедов Ильхом Мизратович, геология-минералогия фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Жануби-ғарбий Ҳисор тоғ тизмалари чуқурлик тузилишининг хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
башорат қилинаётган участкаларда углеводород уюмлари “экранлашган ловушкалар” ҳосил бўлиш эҳтимоли бўлган сурилма тузилма турига мансуб ва ер ёриқлари билан мураккаблашган брахиантиклиналь ва моноклиналларнинг ён қисмларига мос келиши аниқланган;
Жануби-ғарбий Ҳисор тоғ тизмалари худудида туз-ангидритли формацияларнинг қалинлиги ошганлиги аниқланган;
юқори юра оҳактошлари сиртига тўғри келувчи таянч қайтарувчи горизонтнинг шимоли шарқдан жануби ғарб йўналишида чўкканлиги ва унинг ётиш чуқурлиги бўйича максимал фарқи уч минг метрни ташкил қилиши исботланган;
Жануби-ғарбий Ҳисор тоғ тизмалари ҳудуди сурилма хусусиятига эга бўлган ва минтақанинг аллохтон табиатини белгилайдиган ер ёриқлари натижасида ҳосил бўлган поғонали тузилишга эга эканлиги асосланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Жануби-ғарбий Ҳисор тоғ тизмалари ҳудудида нефт ва газга маҳсулдор структураларни башоратлаш учун бурғулаш, геологик ва геофизикавий маълумотларнинг комплекс талқин қилиш буйича олинган илмий натижалар асосида:
янги конларни башоратлаш мақсадида тузилган чуқурлик бўйича геологик кесмалар «Нефт ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти» АЖда углеводород захираларини геологик қидирув ишларини амалий ўтказиш жараёнида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2020 йил 25 сентябрдаги 06/09-сон маълумотномаси). Натижада, Жануби-ғарбий Ҳисор тоғ тизмалари ҳудудидаги маҳаллий антиклинал структураларнинг истиқболлигини баҳолаб янги бурғулаш ишлари самардорлигини ошириш имконини берган;
чўкинди ҳавзанинг Эрон ва Туркманистон чўкинди ҳавзалари билан солиштирма таҳлиллари «Нефт ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти» АЖда углеводород захираларини қидириш ва прогнозлаш жараёнида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2020 йил 25 сентябрдаги 06/09-сон маълумотномаси). Натижада, Жануби-ғарбий Ҳисор тоғ тизмалари ҳудудидаги юқори юра ётқизиқларидаги янги эҳтимолий конларни башорат қилиш имконияти яратилган; 
ҳудуд тоғ жинсларини петрофизик хоссаларининг комплекс таҳлили  «Нефт ва газ конлари геологияси хамда қидируви институти» АЖда  нефт ва газ конларини геологик қидирув ишларида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2020 йил 25 сентябрдаги 06/09-сон маълумотномаси). Натижада, тузилган петрофизик устун углеводородларга истиқболли бўлган бўр ва юра даври ётқизиқларини ажратишни аниқлаштириш имконини берган;
ҳудуд тоғ жинсларидаги органик моддаларнинг умумий миқдорини аниқлаш таҳлили «Нефт ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти» АЖда нефть ва газ конларини геологик қидирув ишларида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2020 йил 25 сентябрдаги 06/09-сон маълумотномаси). Натижада, Жануби-ғарбий Ҳисор тоғ тизмалари ҳудудидаги юқори бўр даври ётқизиқларининг углеводородларга истиқболли эканлигини белгилаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish