Sayt test rejimida ishlamoqda

Ережепова Гулбахар Тажетовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сабзининг (Daucus carota) серҳосил нав, дурагайларини танлаш ва етиштириш технологиясини такомиллаштириш (Қорақалпоғистон Республикаси шароитида)”, 06.01.06 – Сабзавотчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Qx566.
Илмий раҳбар: Асатов Шухрат Исматович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/28.08.2020.Qx.13.03.
Расмий оппонентлар: Низамов Рустам Ахролович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим; Рахматов Анвар Маматович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади сабзини тупроқ шўрланишига бўлган муносабатини, унинг шўрга чидамлилик даражасини аниқлаш, маҳаллий шароитларга мослашган шўрга нисбатан чидамли истиқболли нав, дурагайларни танлаш, қулай экиш муддатлари ва самарали етиштириш усулларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бор Қорақалпоғистон Республикаси тупроқ-иқлим шароитида сабзи ўсимлигини тупроқ шўрланишига бўлган муносабати аниқланган;
сабзини такрорий муддатларда етиштиришда фаол ҳароратлар миқдори аниқланган;
сабзини шўрга чидамлилик даражаси ва уни оширишнинг самарали усуллари аниқланган; 
сабзини Осиё туркумидаги навлари Ўрта ер денгизи  туркумидаги навларига қараганда тупроқ шўрланишига нисбатан чидамлилиги исботланган; 
сабзини такрорий экишда энг қулай экиш муддат июл ойининг биринчи ўн кунлиги эканлиги ва бундан кечки экиш муддатларида унинг маҳсулдорлиги сезиларли даражада камайиши илмий асосланган; 
экинларни мульчалаш тупроқда намликни сақлаб, зарарли тузларни тупроқнинг юқори қатламларига кўтарилишини (миграциясини) камайтирувчи самарали усул эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қорақалпоғистон Республикасининг кучсиз ва ўртача шўрланган тупроқлари шароитида такрорий экинда сабзининг тупроқ шўрланишига нисбатан чидамли навларини танлаш, энг қулай экиш муддатлари ҳамда сабзи етиштиришнинг самарали усулларини аниқлаш юзасидан  олиб борилган  тадқиқотлар асосида:
фермер ва томорқа ер эгалари учун “Такрорий экинда сабзи етиштириш технологияси” номли тавсиянома тайёрланган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 3 июндаги 01/026-1300-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома шўрланган ерларда сабзидан юқори ва сифатли ҳосил етиштиришда қўлланма бўлиб хизмат қилмоқда;
сабзини кучсиз ва ўртача шўрланган ерларда етиштиришга мос навларни танлаш ва етиштириш технологиясини такомиллаштириш ишланмаси Қорақалпоғистон Республикасини Нукус туманида 0,55 га, Чимбой туманида 0,60 га, Қонликўл туманида 0,60 га, Беруний туманида 0,70 га ва Хоразм вилоятининг Янгибозор туманида 0,50 га, жами 2,72 га майдонда жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 3 июндаги 01/026-1300-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида анъанавий навларга нисбатан Нурли-70, Зийнатли, Мирзои сариқ навларидан 14% га ортиқ ҳосил  олишга эришилган ва иқтисодий самародарлик 197 фоизни ташкил этган:
сабзининг Мирзои сариқ навини июлнинг биринчи ўн кунлигида экиш ишланмаси Қорақалпоғистон Республикасини Нукус туманида 0,55 га, Чимбой туманида 0,50 га, Қонликўл туманида 0,70 га, Беруний туманида 0,60 га ва Хоразм вилоятининг Янгибозор туманида 0,50 га, жами 2,72 га майдонда жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 3 июндаги 01/026-1300-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида кечки экиш муддатларига қараганда кўпроқ, яьни 31,2 т/гача ҳосил олинган ва иқтисодий самародарлик 207 фоизни ташкил этган;
сабзи экинларини турли материаллар билан мульчалаш ишланмаси Қорақолпоғистон Республикаси Чимбой туманидаги Қ.Авезов номли фермер хўжалигида 0,50 га майдонда жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 3 июндаги 01/026-1300-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида чиринди - глауконитнинг 1:1 нисбатдаги аралашмаси билан мульчалаш энг самарали бўлган ва бу усул оддий усулга қараганда ҳар бир гектар майдонда 8,4 т/га қўшимча ҳосил олиш имконини берган ҳамда иқтисодий самародорлик 136,4 фоизни ташкил этган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish