Sayt test rejimida ishlamoqda

Сулайманов Одилжон Раббимовичнинг
 фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Суд ҳокимияти мустақиллигига оид халқаро-ҳуқуқий стандартларни имплементация қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий масалалари”, 12.00.10 – Халқаро ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.DSc/Yu120.
Илмиймаслаҳатчи: Саидов Акмал Холматович, юридикфанлардоктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилганмуассасаноми: Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби.
ИК фаолияткўрсатаётганмуассасаноми, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази, DSc.07/27.02.20.
Расмий оппонентлар: Маматов Худоёр Тешаевич, юридик фанлар доктори, профессор; Умарахунов Иркин Мирзахидович, юридик фанлар доктори; Исмаилова Гулноза Сайдиганиходжаевна, юридик фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси.
Диссертация йўналиши:назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади суд ҳокимияти мустақиллигига оид халқаро стандартларни Ўзбекистон миллий қонунчилигига имплементация қилишнинг назарий методологик жиҳатларини комплекс тадқиқ этиш орқали, суд ҳокимияти мустақиллиги принципини таъминлашнинг халқаро ва миллий механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий асослантирилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
суд ҳокимияти мустақиллиги ва инсон ҳуқуқлари бўйича бошқа тегишли халқаро стандартларга мувофиқ БМТ доирасида суд органлари ҳисобдорлиги принципини аниқлаш ва қўллашни тартибга солувчи халқаро шартномани қабул қилиш зарурати асослантирилган;
суд ҳокимияти мустақиллигига оид халқаро стандартлар ишнинг мустақил ва холис судлар томонидан адолатли кўриб чиқилиши ҳуқуқини кўзда тутади. Уларга мувофиқ, ишнинг мустақил ва холис суд томонидан кўриб чиқилишига бўлган ҳуқуқ мутлақ ҳисобланиб, ҳеч қандай истисноларсиз таъминланиши, одил судловга эришиш барча учун очиқ ва осон бўлиши ҳамда адолатли суд муҳокамасининг таъминланиши кафолатланган бўлиши кераклиги асослантирилган;
одил судловнинг ахлоқий-этик жиҳатлари суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлашнинг муҳим кўрсаткичи ҳисобланади. Судья, одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ касбий фаолиятида ва хизматдан ташқари вақтда намунали ҳаёт этик нормаларига риоя қилиши, намунали ҳаёт тарзига эга бўлиши керак. Айнан ушбу жиҳатлар одил судлов самарадорлигини белгиловчи муҳим омиллар ҳисобланиши асослантирилган;
суд мустақиллигини таъминлашда судьялар корпусини шакллантириш фақатгина холис мезонлар: қобилияти, ахлоқий фазилатлари катта иш ва ҳаётий тажрибага эга эканлиги инобатга олиниши асосида амалга оширилиши ва бу жараён ҳар қандай сиёсий таъсирдан холи, шаффоф ва очиқ бўлиши ҳамда бу борадаги қарор суд ҳокимиятининг мустақил кенгаши томонидан қабул қилиниши лозимлиги асослантирилган;
халқаро стандартларга мувофиқ суд раисларининг ваколати вакиллик ва маъмурий функциялар билан чекланиши кераклиги, улар судьяларни танлаш ҳамда судьяларга нисбатан интизомий жавобгарлик ишлари муҳокамасида иштирок этмасликлари лозимлиги асослантирилган;
суд ҳокимиятини ҳокимиятнинг бошқа тармоқларидан мустақил деб ҳисоблаш учун суд ҳокимиятининг институционал мустақиллиги: суд функциясини тўғридан-тўғри амалга оширишга оид маъмурий масалаларда ижро этувчи ва қонун чиқарувчи ҳокимиятлардан мустақиллиги; молиявий таъминоти: молиявий масалаларда ижро ҳокимиятидан мустақил ва ўз функцияларини самарали амалга ошириш учун етарли маблағга эга бўлиши; судьялик лавозимини эгаллаш муддати: судьяларнинг узоқ кафолатланган муддатга лавозимга тайинланмаслиги, асоссиз босим остида қолишига ва фаолиятига аралашишларга олиб келиши мумкинлиги асослантирилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Суд ҳокимияти мустақиллигига оид халқаро-ҳуқуқий стандартларни имплементация қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий масалалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
суд таъқибини амалга оширадиган шахсларнинг мустақил ва холис фаолият юритиши учун имкониятлар ва ҳуқуқий кафолатларни таъминлашга йўналтирилган таклифи БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашининг 2020 йил 14 июлдаги 44/L7-сон “Суд ҳокимияти, халқ маслаҳатчилари, асессорлар ҳамда адвокатларнинг мустақиллиги ва холислиги тўғрисида”ги Резолюциянинг 8-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикасининг Женева шаҳридаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги Доимий ваколатхонасининг 2020 йил 28 августдаги UZ/UN/20-218-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар суд таъқибини амалга оширувчи шахсларнинг мустақил ва холис фаолият юритиши учун ҳуқуқий кафолатларни таъминлашга хизмат қилган;
судьялар, суд таъқибини амалга оширадиган шахслар ва адвокатларга нисбатан ишнинг тарафларидан ҳар қандай сабабга кўра содир этиладиган куч ишлатиш, қўрқитиш ёки қасос олиш ҳаракатларининг олдини олишга ҳамда ўз вазифаларини бажаришлари натижасида уларнинг, оила аъзоларининг ва ёрдамчиларининг давлат органлари ёки нодавлат субъектлар томонидан куч ишлатиш, қасос олиш, қўрқитиш, сиқувга олишнинг барча шаклларидан дахлсизлигини таъминлаш, шунингдек, бундай ҳаракатларни қоралаш ва айбдорларни жавобгарликка тортишга қаратилган таклифи БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашининг 2020 йил 14 июлдаги 44/L7-сон “Суд ҳокимияти, халқ маслаҳатчилари, асессорлар ҳамда адвокатларнинг мустақиллиги ва холислиги тўғрисида”ги Резолюциянинг 9-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикасининг Женева шаҳридаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги Доимий ваколатхонасининг 2020 йил 28 августдаги UZ/UN/20-218-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар судьялар, суд таъқибини амалга оширадиган шахслар ва адвокатлар дахлсизлигини таъминлаш ҳамда айбдорларни жавобгарликка тортишни таъминлашга хизмат қилган;
судьялар, адвокатлар, суд таъқибини амалган оширувчи барча шахслар учун инсон ҳуқуқлари бўйича махсус ва фанлараро тайёргарликни таъминлаш орқали одил судловни амалга оширишда камситилишга қарши курашиш бўйича, шу жумладан, ирқчиликка қарши, маданий, гендер, бола ҳуқуқларига оид чораларни қабул қилишга қаратилган таклифи БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашининг 2020 йил 14 июлдаги 44/L7-сон “Суд ҳокимияти, халқ маслаҳатчилари, асессорлар ҳамда адвокатларнинг мустақиллиги ва холислиги тўғрисида”ги Резолюциянинг 12-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикасининг Женева шаҳридаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги Доимий ваколатхонасининг 2020 йил 28 августдаги UZ/UN/20-218-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар судьялар, адвокатлар, суд таъқибини амалган оширувчи барча шахслар учун инсон ҳуқуқлари бўйича махсус ва фанлараро тайёргарликдан ўтишини таъминлашга хизмат қилган;
фавқулодда ҳолатларда, шу жумладан, COVID-19 пандемияси ва бошқа инқирозли ҳолатларда адолатли суд муҳокамасига ва бошқа асосий ҳуқуқ ва эркинликларга мувофиқ одил судловга самарали эришиш, шу жумладан, суд фаолиятининг белгиланган ҳуқуқий тартиботини ва узлуксизлигини таъминлаш, функционаллик, ҳисобдорлик, шаффофлик ва холисликни сақлаб қолиш учун суд органларини зарур ресурслар ва имкониятлар билан таъминлаш. Шу билан бирга, ишнинг мустақил ва холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи ҳеч қандай истисноларсиз таъминланиши лозимлиги тўғрисидаги таклифи БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашининг 2020 йил 14 июлдаги 44/L7-сон “Суд ҳокимияти, халқ маслаҳатчилари, асессорлар ҳамда адвокатларнинг мустақиллиги ва холислиги тўғрисида”ги Резолюциянинг 17-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикасининг Женева шаҳридаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги Доимий ваколатхонасининг 2020 йил 28 августдаги UZ/UN/20-218-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар фавқулодда ҳолатларда, шу жумладан, COVID-19 пандемияси даврида адолатли суд муҳокамасига ва бошқа асосий ҳуқуқ ва эркинликларга мувофиқ одил судловга самарали эришиш ва ишнинг мустақил ва холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи ҳеч қандай истисноларсиз таъминланишига хизмат қилган;
судларнинг мустақиллигини ва холислигини таъминлаш мақсадида судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини шакллантириш ҳамда “Хабеас корпус” институтини янада такомиллаштириш йўли билан инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашда суд ҳокимиятининг ролини ошириш тўғрисидаги таклиф “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июндаги ПФ-6012-сон Фармони билан тасдиқланган Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси IV-Миллий стратегияни амалга оширишнинг асосий йўналишлари 1-банди тўртинчи хатбошисида фойдаланилган (Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий марказининг 2020 йил 7 августдаги 01/684-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегиясининг шахсий ва сиёсий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш соҳасидаги устувор йўналишларидан бири сифатида хизмат қилган;
судларда ишлар судьяларнинг иш ҳажми ва ихтисослашуви ҳисобга олинган ҳолда, судьялар ўртасида ишларни тақсимлашга суд муҳокамаси натижасидан манфаатдор бўлган шахсларнинг таъсир кўрсатиши истисно этиладиган тартибда, автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда тақсимланиши тўғрисидаги таклиф “Суд ишларини юритиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2020 йил 10 мартда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Қонунига асосан Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги Қонуни 691-моддасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2020 йил 25 августдаги 06/1-05/2210-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф судларда ишларни холис, суд раисларининг ишларни тақсимлашдаги ролини бекор қилган ҳолда ва суд муҳокамаси натижасидан манфаатдор бўлган шахсларнинг таъсир кўрсатиши истисно этиладиган тартибда, автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда тақсимланишига хизмат қилган;
Конституциявий суд судьясининг ваколат муддати — биринчи марта сайланганда беш йилни, иккинчи марта сайланганда ўн йилни ташкил этади деган норма “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги Қонуни лойиҳасининг 6-моддасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг 2020 йил 26 августдаги 02-09/846-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар судьяларнинг узоқ кафолатланган муддатга лавозимга тайинланиши ёки сайланиши, уларнинг асоссиз босим остида қолишига ва турли хил субъектлар, ижро ҳокимияти, суд тизими иерархияси ва тайинловчи орган томонидан уларнинг фаолиятига аралашишлардан холи бўлишига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish