Sayt test rejimida ishlamoqda

Мўминов Бехзод Абдувахобовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жиноят ишларини судга қадар юритиш устидан суд назорати», 12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқи ва суд экспертизаси (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.DSc/Yu124.
Илмий раҳбар: Рахмонова СурайёМахмудовна, юридик фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/13.05.2020.Yu.22.03.
Расмий оппонентлар: Тўлаганова Гулчехра Захитовна, юридик фанлар доктори, профессор; Закурлаев Абдумутал Каримович, юридик фанлар доктори, доцент; Муродов Бахтиёржон Баходирович, юридик фанлар доктори, доцент.
Етакчиташкилот: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ишни судга қадар юритиш босқичида шахснинг суд ҳимоясида бўлиш ҳуқуқини таъминлашга ва унинг жиноят-процессуал механизмини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларни чеклаш билан боғлиқ процессуал мажбурлов чораларининг қонунийлиги ва асослилигини текшириш, хусусан паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш процессуал мажбурлов чораси фақат суд назорати асосида қўлланиши зарурлиги ва унинг процессуал тартиби ҳамда шахснинг суд ҳимоясида бўлиш ҳуқуқини электрон шаклда мурожаат қилиш орқали амалга ошириш мумкинлиги илмий асослантирилган;
суд орқали ҳимоя қилиш деганда, судларнинг жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини тиклашга қаратилган, процессуал қонунларда белгиланган тартибда амалга ошириладиган фаолият тушунилиши асослантирилган; 
жиноят процесси иштирокчиларини шикоят қилиш ҳуқуқини таъминлаш орқали суд ҳимоясида бўлиш ҳуқуқи кафолатланиши асослантирилган;
маъмурий органлар мансабдор шахсларининг жиноят ишини юритиш билан боғлиқ процессуал қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексида белгиланган тартибда шикоят қилиниши зарурлиги асослантирилган;
шахсга нисбатан ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки уй қамоғи қўлланилганда бу ҳақда дарҳол оила аъзоси ёки бошқа яқин кишиларига хабар бериш ҳуқуқи сўзсиз таъминланиши шартлиги ва процессуал тартиби асосланган;
ушлаб туриш процессуал мажбурлов чораси қўлланилганда ўтказилган шахсий тинтув ва олиб қўйиш натижалари ҳам процессуал тартибда расмийлаштирилиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жиноят ишининг судга қадар иш юритуви устидан суд назоратини амалга оширишга оид илмий тадқиқот  натижалари асосида:
паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги илтимосноманинг суд томонидан кўриб чиқилиши, мурожаат ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар судга электрон ҳужжат тарзида юборилиши мумкинлиги юзасидан ишлаб чиқилган таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексига 281-боб (Паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш)ни киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2020 йил 30  июндаги 06/1-05/15-14вх-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг жорий этилиши паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш устидан суд назорати ўрнатилиши йўли билан фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши, жиноят процесси иштирокчиларининг  шикоят қилиш юзасидан ҳуқуқларини кафолатлаш ва бузилган ҳуқуқлари тикланишига хизмат қилган;
суд орқали ҳимоя қилиш тушунчасини белгилаш юзасидан ишлаб чиқилган таклифдан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Жисмоний ва юридик шахслар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини суд орқали ҳимоя қилиш тўғрисида” 2020 йил 3 июлдаги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2020 йил 27 ноябрдаги ПЛ-56-20-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши жиноят процесси иштирокчиларининг  шикоят қилиш юзасидан ҳуқуқларини кафолатлашга хизмат қилган;
жиноят процесси иштирокчилари ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилиш воситаси сифатида суд ҳужжатлари устидан шикоят қилиш ҳуқуқи билан  таъминланиши юзасидан ишлаб чиқилган таклифдан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Жисмоний ва юридик шахслар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини суд орқали ҳимоя қилиш тўғрисида” 2020 йил 3 июлдаги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2020 йил 27 ноябрдаги ПЛ-56-20-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши суд орқали ҳимоя қилиш  механизмларини такомиллаштиришга  хизмат қилган;
маъмурий органлар мансабдор шахсларининг жиноят ишини юритиш билан боғлиқ  процессуал қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексида белгиланган тартибда шикоят қилиниши юзасидан ишлаб чиқилган таклифдан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Маъмурий органлар ва улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш бўйича суд амалиёти ҳақида” 2019 йил 24 декабрдаги Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2020 йил 27 ноябрдаги ПЛ-56-20-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши  маъмурий органларнинг айнан  жиноят-процессуал фаолият билан боғлиқ қарорлари устидан шикоятларини кўриб чиқиш амалиётини такомиллаштиришга  хизмат қилган;
процессуал мажбурлов чораси қўлланганида хабар бериш мажбурияти юзасидан ишлаб чиқилган таклифдан Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 217-моддасини тўлдиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Коррупцияга қарши курашиш ва Суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2020 йил 16 ноябрдаги 06/1-05/3007-2-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши процессуал мажбурлов чораларини қўллашда қонунийликни  таъминлашга хизмат қилган;
шахсий тинтув қилиш ва олиб қўйиш натижаларини ушлаб туриш баённомасида қайд қилиш мажбурияти юзасидан ишлаб чиқилган таклифдан Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 225-моддасини тўлдиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Коррупцияга қарши курашиш ва Суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2020 йил 16 ноябрдаги 06/1-05/3007-2-сонмаълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши процессуал мажбурлов чораларини қўллашда қонунийликни  таъминлашга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish