Sayt test rejimida ishlamoqda

Худайкулов Ферузбек Хуррамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қилмишни квалификация қилишда жиноят объектив томони факультатив белгиларининг жиноят-ҳуқуқий жиҳатлари», 12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи. Криминология. Жиноят-ижроия ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Yu208.
Илмий раҳбар: Абдурасулова Қумринисо Раимқуловна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/13.05.2020.Yu.22.03.
Расмий оппонентлар: Хасанов Темур Холмаматович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD); Тохиров Фарход Тахирович, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жиноят объектив томони факультатив белгиларининг қилмишни квалификация қилишдаги жиноят-ҳуқуқий аҳамиятини жиноят ҳуқуқи ва жиноятларни квалификация қилишнинг илмий асослари нуқтаи назаридан комплекс ўрганиш, жиноят объектив томони факультатив белгиларига асосан жиноятларни тўғри квалификация қилишга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
телекоммуникация тармоғидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш учун жавобгарлик белгиланган ЖК 2787-моддаси 2-қисмини «хизмат мавқеидан фойдаланиб содир этиш» шаклидаги жавобгарликни оғирлаштирувчи белги билан тўлдириш ҳақидаги таклиф асослантирилган;
жиноятни ҳисобга олишдан қасддан яшириш учун жавобгарлик белгиланган ЖК 2411-моддаси 2-қисмини «оғир оқибатларга сабаб бўлса» шаклидаги жавобгарликни оғирлаштирувчи белги билан тўлдириш ҳақидаги таклиф асослантирилган;
ЖК 2444- ва 2481-моддалари 2- ва 3-қисмларини «баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса», «одам ўлишига сабаб бўлса» шаклидаги жавобгарликни оғирлаштирувчи белги билан тўлдириш ҳақидаги таклиф асослантирилган;
белгиланган тақиқлар (чекловлар)ни бузган ҳолда биноларни, иншоотларни ёки бошқа объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш учун жавобгарлик белгиланган ЖК 2293-моддаси 2-қисмини «ушбу жиноятни давлат муҳофазасига олинган моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларининг қўриқланадиган теграларида, алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудларда, шу жумладан ўзининг тарихий-маданий қимматига кўра Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудларда ва уларнинг қўриқланадиган теграларида содир этилиши» шаклидаги жавобгарликни оғирлаштирувчи белги билан тўлдириш ҳақидаги таклиф асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Қилмишни квалификация қилишда жиноят объектив томони факультатив белгиларининг жиноят-ҳуқуқий жиҳатларини тадқиқ этиш натижалари асосида:
телекоммуникация тармоғидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш учун жавобгарлик белгиланган ЖК 2787-моддаси 2-қисмини “хизмат мавқеидан фойдаланиб содир этиш” шаклидаги жавобгарликни оғирлаштирувчи белги билан тўлдириш ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги ЎРҚ–503-сон “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунининг 1-моддаси 1-қисмининг йигирма учинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг 2019 йил 31 октябрдаги 04/1-6-1/114-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши суд амалиётида хизмат мавқеидан фойдаланиб телекоммуникация тармоғидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш билан боғлиқ қилмишга тўғри ҳуқуқий баҳо беришга, адолатли жазо тайинланишига хизмат қилган;
жиноятни ҳисобга олишдан қасддан яшириш учун жавобгарлик белгиланган ЖК 2411-моддаси 2-қисмини “оғир оқибатларга сабаб бўлса”оғирлаштирувчи оқибат билан тўлдиришга доир таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 майдаги ЎРҚ–534-сонли “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонунининг 1-моддаси биринчи қисмининг биринчи ва иккинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг 2019 йил 31 октябрдаги 04/1-6-1/114-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг қабул қилиниши қонунга хилоф равишдажиноятни ҳисобга олишдан қасддан яширишнинголдини олиш ва айбдор қилмишини оғирлаштирувчи ҳолатларда содир этганлик учун жавобгарлик белгилашга хизмат қилган;
учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш учун жавобгарлик белгиланган ЖК 2444-моддаси 2- ҳамда 3-қисмлари; учувчисиз учадиган аппаратларни сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибини бузиш учун жавобгарлик белгиланган ЖК 2481-моддаси 2- ва 3-қисмларини оғирлаштирувчи оқибатлар билан тўлдиришга доир таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 майдаги ЎРҚ–534-сон “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонунининг 1-моддаси биринчи қисмининг биринчи ва иккинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг 2019 йил31 октябрдаги 04/1-6-1/114-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар қайд этилган жиноятларни оғирлаштирувчи ҳолатларда содир этганлик учун жавобгарлик белгилаш ва қилмишни тўғри квалификациясига хизмат қилган;
белгиланган тақиқларни (чекловларни) бузган ҳолда биноларни, иншоотларни ёки бошқа объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш учун жавобгарлик белгиланган ЖК 2293-моддаси 2-қисмини “ушбу жиноятни давлат муҳофазасига олинган моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларининг қўриқланадиган теграларида, алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудларда, шу жумладан ўзининг тарихий-маданий қимматига кўра Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудларда ва уларнинг қўриқланадиган теграларида содир этилиши” деган оғирлаштирувчи ҳолатларнинг киритилишига оид таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 августдаги ЎРҚ–560-сон “Моддий маданий мерос объектларининг муҳофаза қилиниши кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунининг 1-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошисини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг 2019 йил31 октябрдаги 04/1-6-1/114-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф қайд этилган жиноятни айбдор томонидан алоҳида жойларда содир этилишини тўғри квалификация қилиниши ва ўша қилмишга адолатли жазо тайинланишига хизматқилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish