Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллажанова Дилнозахон Султанбековнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошқарувда аёллар фаоллигининг ижтимоий-психологик хусусиятлари”(Тошкент шаҳар туман кенгашлари мисолида),19.00.05– Ижтимоий психология; Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2020.3.PhD/P199.
Илмий раҳбар: Мухамедова Дилбар Гафурджановна, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.P.01.07.
Расмий оппонентлар: Лутфуллаева Нигора, психология фанларномзоди, доцент;Самаров Рустам Садриддинович,фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчиташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади аёлларни бошқарув лавозимларига танлаш ва тайинлашда кадрлар захирасини шакллантиришнинг амалий аҳамиятини илмий асослаш, хизматда фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аёллар фаоллигида мотивацион йўналганлик (атроф-муҳитдаги вазиятга муносабат билдириш), хусусан, мағлубиятдан қочиш (қўрқув)да ҳамда муваффақиятга эришишга нисбатан (тажрибаси, ёши, ижтимоий аҳволи билан боғлиқлиги) мақсадни аниқлашда, ўз-ўзини англашида, баҳолашида кўпроқ намоён бўлиши аниқланган;
раҳбарликка хоҳиш кучи юқори бўлган аёлларда вазиятга тактик ёндашув (шахслараро муносабат ва жамоани бошқаришда психоэмоционал турғунлик, масъулиятлилик, ташкилотчилик, коммуникативлик, аҳамиятлилик) мотивацион йўналганликнинг асосий хусусияти эканлиги исботланган;
вазиятни олдиндан тасаввур қилиш, ўзига хос интуиция (ички ва ташқи таъсирларни ҳиссий баҳолаш)нинг юқори бўлиши бошқарувдаги аёлларда муҳим қарорлар қабул қилишда таваккалчиликка тайёрлик даражасини ошириши аниқланган;
бошқарувда аёллар фаоллигида муваффақиятга эришиш мотивацияси ва мутахассисликлар ўртасидаги боғлиқликда мотивациянинг ўта юқори ва ўта паст даражаси (ҳаётий орттирилган тажриба билан боғлиқ), мағлубиятдан қочиш мотивациясининг фаолликка таъсири (ёш билан боғлиқ), аёллардаги раҳбарлик типларини таваккалчиликка тайёрликка таъсири ҳамда маълумотлилик даражаси (тугалланмаган олий) билан ўзаро боғлиқлиги илк бор аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Бошқарувда аёллар фаоллигининг ижтимоий-психологик хусусиятларини ўрганиш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
аёллардаги мотивацион йўналганлик, хусусан мағлубиятдан қочиш (қўрқув) ҳамда муваффақиятга эришишга нисбатан мотивация ижтимоий ҳаётда орттирилган тажрибага, ёши, ижтимоий аҳволи билан боғлиқ бўлиб, мақсадни аниқлашда, шахс ўзини-ўзи англашида юқори бўлиши ва асосан вазиятга тактик ёндошувда кучли намоён бўлишини аниқлаш механизми Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2020 йил 13 мартдаги 5-сон буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2020 йил 13 мартдаги П-М-5б-сон маълумотномаси). Натижада, педагогик фаолиятдаги фаолликни ошириш, кадрлар хусусиятларини касбий аҳамиятли таянч компетенцияларни шакллантириш, касбий тайёргарликнинг сифат даражасини оширишга хизмат қилган;
раҳбарликка хоҳиш кучи юқори бўлган аёлларда вазиятга тактик ёндашув (шахслараро муносабат ва жамоани бошқаришда психоэмоционал турғунлик, масъулиятлилик, ташкилотчилик, коммуникативлик, аҳамиятлилик), шунингдек, ижтимоий-психологик (“мотивацион”, “коммуникатив” ва “эмпатик”) хусусиятларнинг ўзаро боғланганлиги ҳамда уларни бошқарувдаги аёллар фаоллигига ижобий таъсирини эмпирик маълумотлар асосида аниқлаш усуллари бўйича таклиф ва тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2020 йил13 мартдаги 5-сон буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда “Бошқарув ва маркетинг психологияси” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий  Марказининг  2020  йил  13  мартдаги  П-М-5б-сон маълумотномаси). Натижада, ҳар томонлама етук, баркамол авлодни рақобатбардош кадрларни тайёрлашда илмий-методик таъминотнинг бойитилишига эришилган;
вазиятни олдиндан тасаввур қилиш, ўзига хос интуиция (ички ва ташқи таъсирларни ҳиссий баҳолаш)нинг юқори бўлиши бошқарувдаги аёлларда муҳим қарорлар қабул қилишда таваккалчиликка тайёрлик даражасини ошириш Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2020 йил 13 мартдаги 5-сон буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда “Шахслараро муносабатлар психологияси” модулига татбиқ этилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий  Марказининг 2020 йил 13 мартдаги П-М-5б-сон маълумотномаси). Натижада, бу таклифлар кадрлар захирасини шакллантиришда бошқарувга хос қобилиятлар ҳақида билим ва малакаларни ошишига хизмат қилган;
бошқарувда аёллар фаоллигида муваффақиятга эришиш мотивацияси ва мутахассисликлар ўртасидаги боғлиқликда мотивациянинг ўта юқори ва ўта паст даражаси (ҳаётий орттирилган тажриба билан боғлиқлиги), мағлубиятдан қочиш мотивациясининг фаолликка таъсири (ёш билан боғлиқлиги), аёллардаги раҳбарлик типларининг таваккалчиликка тайёрликка таъсири ҳамда маълумотлилик даражаси (тугалланмаган олий) билан ўзаро боғлиқлиги Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2020 йил 13 мартдаги 5-сон буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда “Касб психологияси” модулига татбиқ этилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2020 йил 13 мартдаги П-М-5б-сон маълумотномаси). Натижада,бошқарувда аёллар фаоллигини ривожлантириш бўйича профилактика ишлари кучайтирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish