Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳайитов Ойбек Эшбоевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълим муассасаси ўрта бўғин раҳбарлари психологик компетентлигини моделлаштириш”, 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.DSc/P37.
Илмий маслаҳатчи: Каримова Васила Маманосировна, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Баротов Шариф Рамазанович, психология фанлари доктори, профессор; Сафаев Нуриддин Салихович, психология фанлари доктори, профессор; Ибодуллаев Зарифбой Раджапович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади  профессионал бошқарув фаолиятини тартибга соладиган ижтимоий-психологик фазилатлар тизимига асосланувчи ОТМ ўрта бўғин раҳбари психологик компетентлигини моделлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ОТМ ўрта бўғин раҳбари психологик компетентлигининг (профессионал, ижтимоий-коммуникатив, ижтимоий-информацион, ижтимоий-психологик, когнитив, услубий-махсус, ижтимоий-маданий, аутопсихологик компетенциялар) таркибий компонентлари бошқарувчиларга хос ижтимоий-психологик фазилатлар ва касбий сифатларни кластерлаш асосида такомиллаштирилган;
ўрта бўғин раҳбари психологик компетентлигини ривожлантириш модели устувор шахс сифатлари ва компетенцияларни мужассамлаштирувчи юқори, ўрта ва қуйи даражаларга дифференциялаштириш асосида такомиллаштирилган;
ўрта бўғин раҳбари психологик компетентлигининг таркибий компонентлари (социал-психологик мослашувчанлик, фикрнинг креативлиги, мотивацион қўллаб-қувватлаш, ходимларга ваколатларни тақсимлаш, стрессларни бошқариш, ишонтирувчи мулоқот, ҳамкорлик ўрнатиш ва шу кабилар) кластерлаш, юқори юкламали компетенцияларни факторли таҳлиллаш ҳамда дифференциялаштириш асосида такомиллаштирилган;
ўрта бўғин раҳбарининг “Янги-тўлқин” (New-Wave) компетенциялари модели бошқарув фаолияти жараёнининг бир семантик майдондаги ижтимоий фасилитация ва ингибиция механизмларини интеграциялаш асосида оптималлаштирилган;
“Мен”-концепцияси контекстидаги раҳбарнинг шахсий ҳаёт ва касбий фаолияти компонентлари бошқарув фаолиятининг ижтимоий-психологик хусусиятлари (ўзининг “Мен”идан рози ёки норози бўлиш интеграл ҳисси, ўзини ҳурмат қилиш, ўзини-ўзи ёқтириш, қўл остидагилардан кутилаётган муносабат, ўз шахсиятига қизиқиш, ўзига ўзи ишонч, ўзгалардан кутилаётган муносабат, ўзини ўзи қабул қилиш, ўзига ўзи раҳбарлик қилиш, ўзини ўзи айблаш, ўз-ўзига қизиқишини ифодалаш, ўзини ўзи тушуниш)ни аутопсихологик диагностикалаш асосида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  
Профессионал бошқарув фаолиятини тартибга соладиган ижтимоий-психологик фазилатлар тизимига асосланувчи ОТМ ўрта бўғин раҳбари психологик компетентлигини моделлаштириш юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
бошқарувчиларга хос ижтимоий-психологик фазилатлар ва касбий сифатларни кластерлаш асосида такомиллаштирилган ОТМ ўрта бўғин раҳбари психологик компетентлигининг (профессионал, ижтимоий-коммуникатив, ижтимоий-информацион, ижтимоий-психологик, когнитив, услубий-махсус, ижтимоий-маданий, аутопсихологик компетенциялар) таркибий компонентларини бошқарув жараёнлари билан боғлиқ қарорларни қабул қилишдаги аҳамияти ва роли ҳақида маълумот берувчи таклифлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2020 йил 11 июндаги 6-сон буйруғига асосан “Шахслараро муносабатлар психологияси” модулига киритилган (ТДПУ қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 11 июндаги П-М-6 а-сон маълумотномаси) ҳамда “Бошқарув психологияси” фани таркибида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ўқув жараёнида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 4 октябрдаги 892-сон буйруғига асосан берилган 892-059-рақамли гувоҳнома). Мазкур натижаларнинг ўқув жараёнига жорий қилиниши ўз навбатида тингловчи(талаба)ларнинг бошқарув соҳасидаги психологик илмий-назарий тайёргарлигининг янада ошишига хизмат қилган;
устувор шахс сифатлари ва компетенцияларини мужассамлаштирувчи юқори, ўрта ва қуйи даражаларга дифференциялаш асосида такомиллаштирилган ўрта бўғин раҳбари психологик компетентлигини ривожлантириш моделини далилловчи таклиф Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2020 йил 11 июндаги 6-сон буйруғига асосан “Шахслараро муносабатлар психологияси” модулига киритилган (ТДПУ қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 11 июндаги П-М-6 а-сон маълумотномаси). Ушбу тaклифнинг қўлланилиши натижасида ҳар томонлама етук, баркамол, рақобатбардош амалиётчи психолог кадрлар тайёрлашнинг илмий-методик таъминоти бойитилишига эришилган;
кластерлаш, юқори юкламали компетенцияларни факторли таҳлиллаш ҳамда дифференциялаштириш асосида такомиллаштирилган ўрта бўғин раҳбари психологик компетентлигининг таркибий компонентлари (социал-психологик мослашувчанлик, фикрнинг креативлиги, мотивацион қўллаб-қувватлаш, ходимларга ваколатларни тақсимлаш, стрессларни бошқариш, ишонтирувчи мулоқот, ҳамкорлик ўрнатиш ва шу кабилар) тўғрисидаги таклифлар “Бошқарув психологияси” фани ўқув жараёнида фойдаланилган ҳамда рақобатбардош иқтидорли менежер мутахассисларни тайёрлашга қаратилган дарслик ярaтилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 14 августдаги 418-сон буйруғи, 418-185 рақамли гувоҳнома). Мазкур дарсликнинг ўқув жараёнига тадбиқи орқали талабаларнинг бошқарув жараёнлари билан боғлиқ қарорларни қабул қила олиш кўникмаларини муваффақиятли намоён қилиш имкони яратилган;
бошқарув фаолияти жараёнининг бир семантик майдондаги ижтимоий фасилитация ва ингибиция механизмларини интеграциялаш асосида оптмаллаштирилган ўрта бўғин раҳбарининг “Янги-тўлқин” (New-Wave) компетенциялари моделини далилловчи таклиф Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2020 йил 11 июндаги 6-сон буйруғига асосан “Бошқарув ва маркетинг психологияси” модулига киритилган (ТДПУ қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 11 июндаги П-М-6 а-сон маълумотномаси). Мaзкур тaклифнинг жорий этилиши амалиётчи психологлар бўлажак психологик хизмат фаолиятига доир, билим, малака, кўникма ва компетенцияларининг ошишига хизмат қилган;
бошқарув фаолиятининг ижтимоий-психологик хусусиятлари (ўзининг “Мен”идан рози ёки норози бўлиш интеграл ҳисси, ўзини ҳурмат қилиш, ўзини-ўзи ёқтириш, қўл остидагилардан кутилаётган муносабат, ўз шахсиятига қизиқиш, ўзига ўзи ишонч, ўзгалардан кутилаётган муносабат, ўзини ўзи қабул қилиш, ўзига ўзи раҳбарлик қилиш, ўзини ўзи айблаш, ўз-ўзига қизиқишини ифодалаш, ўзини ўзи тушуниш)ни аутопсихологик диагностикалаш асосида аниқланган “Мен” концепцияси контекстидаги раҳбарнинг шахсий ҳаёт ва касбий фаолияти компонентларини далилловчи таклифлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги  Психология ўқув-илмий Марказининг 2020 йил 11 июндаги 6-сон буйруғига асосан “Бошқарув ва маркетинг психологияси” модулига киритилган (ТДПУ қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 11 июндаги П-М-6 а-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қўлланилиши натижасида ҳар томонлама етук амалиётчи психолог кадрларни тайёрлашда илмий-методик таъминотнинг бойитилишига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish