Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаева Дилбар Убайдуллаевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Она ва ўсмир фарзанд муносабатларида ижобий муҳитни таъминлашда тасаввурлар психокоррекциясидан фойдаланиш”, 19.00.05 –Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзусирўйхатгаолинганрақам: B2019.3.PhD/P129.
Илмий раҳбар:Нишанова Замира Таскараевна, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Эргашев Пўлат Собирович, психология фанлари доктори, доцент;Душанов Рустам Хўжахонович, психология фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади она ва ўсмир фарзанд муносабатларини соғломлаштиришда тасаввурлар психокоррекциясидан фойдаланишнинг амалий имкониятларини эмпирик жиҳатдан тадқиқ этиш ҳамда оналарда бола билан самарали мулоқот кўникмаларини ривожлантириш воситаларини таклиф этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
онанинг ўсмир фарзандга бўлган муносабатига аёл ижтимоий роллари ҳақида шаклланган тасаввурларнинг таъсир кўрсатиш хусусиятлари ижтимоий тасаввурлар концепцияси асосида аниқлаштирилган;
ўсмир фарзанд билан бўлган муносабатларда аёлнинг она сифатида ўзи ҳақидаги ва идеал она тўғрисидаги тасаввурларида мавжуд тафовутнинг акс этиши даражаси эмпирик жиҳатдан аниқланган;
она ва ўсмир фарзанднинг ўзаро муносабат ҳақидаги тасаввурларида мавжуд мутаносиблик кўрсаткичлари улар ўртасидаги таъсирлашув жараёнида устувор бўлган ёндашувлар (ижобий қизиқиш, директивлик, душманлик, автономлик, беқарорлик хусусиятлари)ни белгилаб бериши аниқланган;
оналарда ўсмир фарзанд билан мулоқот кўникмаларини ривожлантириш усуллари психокоррекцион тренинг воситасида рефлексия, идентификация ва проекция механизмларини фаоллаштириш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Она ва ўсмир фарзанд муносабатларида ижобий муҳитни таъминлашда тасаввурлар психокоррекциясидан фойдаланиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
онанинг ўсмир фарзандга бўлган муносабатига аёл ижтимоий роллари ҳақида шаклланган тасаввурларнинг таъсир кўрсатиш хусусиятлари ижтимоий тасаввурлар концепцияси асосида аниқлаштирилиши орқали шакллантирилган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги “Психология” ўқув-илмий марказининг 2020 йил 13 майдаги 5-сон буйруғига асосан “Онтогенез психологияси ва дифференциал психология” модулига ҳамда “Ривожланиш психологияси. Педагогик психология” дарслиги мазмунига киритилган(Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги “Психология” ўқув-илмий марказининг 2020 йил 13 майдаги П-М-5а-сон маълумотномаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 27 мартдаги 274-сон буйруғи, 274-295 рақамли гувоҳнома). Мазкур таклифларнинг жорий этилиши натижасида бўлажак педагог-психологлар, оилага психологик хизмат кўрсатишга тайёрланувчи амалиётчи психолог мутахассисларнинг касбий тайёргарлик даражасини ошириш соҳасида сифат жиҳатдан ўсишга эришилган;
ўсмир фарзанд билан бўлган муносабатларда аёлнинг она сифатида ўзи ҳақидаги ва идеал она тўғрисидаги тасаввурларида мавжуд тафовутнинг акс этиши даражасини эмпирик жиҳатдан аниқланган натижалари Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги “Психология” ўқув-илмий марказининг 2020 йил 13 майдаги 5 - сон буйруғига асосан “Оила психологияси” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги “Психология” ўқув-илмий марказининг 2020 йил 13 майдаги П-М-5а-сон маълумотномаси). Мазкур эмпирик кўрсаткичлардан ўқув жараёнида фойдаланиш натижасида бўлғуси педагог-психолог ва амалиётчи психологларга оила психологиясини ўқитишда услубий таъминот такомиллаштирилган ҳамда назария ва амалиёт узвийлиги кучайтирилган;
она ва ўсмир фарзанднинг ўзаро муносабат ҳақидаги тасаввурларида мавжуд мутаносиблик кўрсаткичлари улар ўртасидаги таъсирлашув жараёнида устувор бўлган ёндашувлар (ижобий қизиқиш, директивлик, душманлик, автономлик, беқарорлик хусусиятлари)ни белгилаб бериши юзасидан аниқланган маълумотларга таянувчи тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги “Психология” ўқув-илмий марказининг 2020 йил 13 майдаги 5-сон буйруғига асосан “Умумий психодиагностика” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги “Психология” ўқув-илмий марказининг 2020 йил 13 майдаги П-М-5а-сон маълумотномаси). Мазкур тавсияларнинг илмий-педагогик жараёнга татбиқ этилиши натижасида шахсни ижтимоий-психологик жиҳатдан ўрганиш, унинг шахслараро муносабатлари тизимини илмий баҳолаш, объектив тавсифлаш имкониятлари оширилган;
оналарда ўсмир фарзанд билан мулоқот кўникмаларини ривожлантириш усуллари психокоррекцион тренинг воситасида рефлексия, идентификация ва проекция механизмларини фаоллаштириш орқали такомиллаштиришга доир таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги “Психология” ўқув-илмий марказининг 2020 йил 13 майдаги 5-сонбуйруғига асосан“Ижтимоий психологик тренинг” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги “Психология” ўқув-илмий марказининг 2020 йил 13 майдаги П-М-5а-сон маълумотномаси). Мазкур дастурий таклифларнинг амалиётга жорий этилиши натижасида психолог кадрларнинг оилага психологик хизмат кўрсатиш, оилада ижтимоий соғлом муҳитни шакллантириш учун зарур илмий-амалий ҳамда услубий тайёргарлиги такомиллаштирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish