Sayt test rejimida ishlamoqda

Шаропова Нафосат Раджабовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мактабгача таълим хизматлари бозорида маркетинг тадқиқотларини такомиллаштириш», 08.00.11 - Маркетинг ва 08.00.05 - Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2019.2.PhD/Iqt600.  
Илмий раҳбар: Икрамов Мурат Акрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Гулямов Саидахрор Саидахмадович, иқтисодиёт фанлари доктори, академик; Асланова Дилбар Хасановна, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мактабгача таълим хизматлари бозорида маркетинг тадқиқотларини такомиллаштириш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача таълим муассасасалари фаолияти ва ундаги таълим-тарбия сифатини ота-оналар томонидан баҳолашнинг ҳужжатлаштиришга асосланган ностандарт усулидан фойдаланиш ҳамда истеъмолчиларнинг фикр-мулоҳазаларини ўрганиш мақсадида замонавий маркетинг тадқиқот услубиёти такомиллаштирилган;
инсон капиталини шакллантиришдаги мактабгача таълим хизматларининг таъсирини аниқлашга қаратилган SEM-Path модели билан комбинациялашган маркетинг тадқиқотининг кузатув усулига оид маълумотларни тўплаш ва уни таҳлил қилиш жараёнларини такомиллаштириш асосида мактабгача таълимнинг ижтимоий самарадорлигини баҳолаш усули таклиф этилган; 
истеъмолчиларнинг мактабгача таълим хизматлари сифатидан қониқиш индексини ҳисоблаш ва унга таъсир этувчи омилларни аниқлаш мақсадида маркетинг тадқиқотларининг ижтимоий сўров усулидаги таҳлил қилиш жараёнлари Latent-SEM модели талаблари асосида такомиллаштирилган;
мактабгача таълим хизматлари бозорида рақамли маркетингни шакллантириш мақсадида Мактабгача таълим вазирлигининг ЭМИС дастурида таълим тизимига оид хизмат кўрсатувчилар ҳамда ишлаб чиқарувчиларнинг марказлашган базасини яратиш орқали 6 турдаги хизмат кўрсатиш ташкил этилган;
Ўзбекистонда 2020-2030 йилларда 3-6 ёшли болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасининг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Мактабгача таълим хизматлари бозорида маркетинг тадқиқотларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мактабгача таълим муассасасалари фаолияти ва ундаги таълим-тарбия сифатини ота-оналар томонидан баҳолашнинг ҳужжатлаштиришга асосланган ностандарт усулидан фойдаланиш ҳамда истеъмолчиларнинг фикр-мулоҳазаларини ўрганиш мақсадида замонавий маркетинг тадқиқот услубиётини такомилаштириш бўйича берилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирининг 2018 йил 21 ноябрдаги «Мактабгача таълим муассасасининг кузатув кенгаши ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги 2-мҳ-сон буйруғи билан амалиётга жорий этилган (Мактабгача таълим вазирлигининг 2019 йил 2 октябрдаги 02-02/1-1647-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мактабгача таълим муассасасининг Кузатув кенгаши низомида белгиланган Кенгаш вазифаси ҳисобланган ота-оналарнинг мактабгача таълим муассасалари ва уларнинг ходимлари фаолиятига оид ижтимоий сўровларни амалга ошириш услубиётини ишлаб чиқишда муайян тарзда хизмат қилган. Натижада тадқиқот учун сарфланадиган умумий харажатларнинг 42 фоизга камайишига олиб келган;
инсон капиталини шакллантиришдаги мактабгача таълим хизматларининг таъсирини аниқлашга қаратилган SEM-Path модели билан комбинациялашган маркетинг тадқиқотининг кузатув усулига оид маълумотларни тўплаш ва уни таҳлил қилиш жараёнларини такомиллаштириш асосида мактабгача таълимнинг ижтимоий самарадорлигини баҳолаш усули бўйича берилган таклифлари Ўзбекистон Республикасининг Мактабгача таълим вазирлиги амалиётига жорий этилган (Мактабгача таълим вазирлигининг 2019 йил 2 октябрдаги 02-02/1-1647-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3955-сон «Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг ижросини таъминлашда муайян даражада хизмат қилган ва «Мактабгача таълимнинг ижтимоий самарадорлигини баҳолаш усули» сифатида қабул қилинган; 
истеъмолчиларнинг мактабгача таълим хизматлари сифатидан қониқиш индексини ҳисоблаш ва унга таъсир этувчи омилларни аниқлаш мақсадида маркетинг тадқиқотларининг ижтимоий сўров усулидаги таҳлил қилиш жараёнларини Latent-SEM модели талаблари асосида такомиллаштириш бўйича берилган таклифлари Ўзбекистон Республикасининг Мактабгача таълим вазирлиги амалиётига жорий этилган (Мактабгача таълим вазирлигининг 2019 йил 2 октябрдаги 02-02/1-1647-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида республика бўйича мактабгача таълим билан 3-6 ёшли болаларни қамраб олиш даражасини 1,3 фоизга ошириш имкониятини берган;
мактабгача таълим хизматлари бозорида рақамли маркетингни шакллантириш мақсадида Мактабгача таълим вазирлигининг ЭМИС дастурида таълим тизимига оид хизмат кўрсатувчилар ҳамда ишлаб чиқарувчиларнинг марказлашган базасини яратиш орқали 6 турдаги хизматларни кўрсатиш бўйича берилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятида жорий этилган (Мактабгача таълим вазирлигининг 2019 йил 2 октябрдаги 02-02/1-1647-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, мактабгача таълим тизимига оид маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи корхоналар ўзларининг маҳсулотлари ва хизматлари ҳақида истеъмолчиларга маълумотларни осон ва самарали етказиш тизими йўлга қўйилган. Натижада, ота - оналарга мактабгача таълим муассасасини танлашда ва ўзларига қулай бўлган ҳудудда жойлашган мактабгача таълим муассасалари ҳақидаги тўлиқ маълумотлар олишга эришилиб, муассасаларда жами 8 та қўшимча таълим хизматлари кўрсатиш йўлга қўйилган;
Ўзбекистонда 2020-2030 йилларда 3-6 ёшли болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасининг прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикасининг Мактабгача таълим вазирлиги амалиётига жорий этиш учун қабул қилинган (Мактабгача таълим вазирлигининг 2019 йил 2 октябрдаги 02-02/1-1647-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистонда мактабгача таълим билан 3-6 ёшли болаларни қамраб олиш даражасини 2025 йилда 68 фоизга ва 2030 йилга бориб 91 фоизга етказиш мумкинлиги аниқланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish