Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибрагимов Фазил Ахмедовичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Онкологик касалликларни даволашда соядан олинган оқсил препаратининг биологик фаоллиги», 02.00.10–Биоорганик кимё (биология фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /биология фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.5.В68.

Илмий маслаҳатчи: Кадырова Дильбар Абдуллаевна, биология фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Биоорганик кимё институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Биоорганик кимё институти, Ўзбекистон Миллий университети, 14.07.2016.K/В/T.13.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.

Расмий оппонентлар: Саитмуратова Огульджан Худайбергеновна, биология фанлари доктори, доцент; Бугланов Анатолий Аюшевич, биология фанлари доктори; Гафур-Ахунов Мирза Аллаярович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Иммунология институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: соядан оқсил комплекси ажратиш, унинг физик-кимёвий, фармако-токсикологик тавсифлари, саратонга қарши фаоллигини ўсманинг ҳар хил турларида in vivo, биопсия материалида кўкрак бези, эндометрия ва йўғон ичак саратонини in vitro аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

соядан оқсил комплекси ажратиб олинган ва унинг физик-кимёвий, фармакологик ҳамда токсикологик хоссалари аниқланган;

оқсил 12,7-79,0 кДа молекуляр массага эга полипептидлар комплексидан таркиб топганлиги,
pI -4,1; 4,2; 4,5 ва 4,7 лардаги изоэлектрик нуқтага эгалиги исботланган;

масс-спектрометрия усули билан оқсил комплексида протеазалар Кунитц ингибитори аниқланган;

оқсил комплексининг in vitro ва in vivo шароитларида хафвли ўсмага, шамоллашга қарши фаоллиги ҳамда иммунмодулловчи ва антиканцероген хоссалари аниқланган,

соя дуккакларидан олинган полипептидлар комплекси асосида «Биокор-0,2г» препарати яратилган ва унинг таблетка кўринишидаги дори шакли ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Маҳаллий ўсимлик хомашёси асосида саратонга қарши дори воситаларини яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

соя кунжарасидан саратонга қарши фаолликка эга оқсил ва уни ажратиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (IAP 04501, 2012). Илмий тадқиқот натижасида онкологик касалликларни даволаш учун «Биокор-0,2г» таблетка дори шакли ишлаб чиқиш имконини берди;

соядан ажратилган ўсмага қарши фаолликка эга оқсил комлекси бўйича натижалар EMBL p86527 маълумотлар базасида рўйхатдан ўтказилган (http://www.ebi.ac.uk). «Биокор-0,2г» препарати АКАТОЛ, АКАТОН, меланома В-16 ва Саркома 180 каби пайвандланган ўсма штаммларида ўсмага қарши фаоллик намоён қилган ва саратон тўқимасининг ўсишини секинлаштирган. «Биокор-0,2г» препарати 5-фторурацил берилган ўсма-ташувчи ҳайвонлар иммун тизимининг қайта тикланишига ёрдам бериши, ўсмага қарши препаратларнинг даволовчи таъсирини яхшилаши ва ўсма-ташувчи ҳайвонлар иммунитетини ошириши тасдиқланган. Тадқиқот натижалари ўсимлик оқсиллари асосида онкологик  касалликларни  даволашда янги йўналишга ва самарали  доривор воситалар яратиш имконини беради. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish