Sayt test rejimida ishlamoqda

Таженова Гулбахор Есбосыновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини молиялаштириш амалиётини такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Iqt665.
Илмий раҳбар: Исаков Жанабай Якыпбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Шарбат Зулпикаровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хайдаров Низамиддин Хамраевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини молиялаштириш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банклари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти бўйича очиладиган ҳужжатлаштирилган аккредитивлар ҳажмини ошириш йўли билан молиялаштириш кўламини кенгайтириш асосланган;
кредитлар фоизини давлат томонидан субсидиялаш йўли билан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспортини молиялаштириш амалиёти такомиллаштирилган;
қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспортини кредитлаш имкониятини банкларнинг жорий ликвидлилигини ошириш орқали кенгайтириш асосланган;
хорижий банклардан жалб қилинадиган ва қатъий белгиланган ставкага эга бўлган халқаро кредитлар ҳажмини ошириш йўли билан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспортини молиялаштириш қамровини кенгайтириш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини молиялаштириш амалиётини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тижорат банклари томонидан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспорти бўйича очиладиган ҳужжатлаштирилган аккредитивлар ҳажмини ошириш йўли билан молиялаштириш кўламини кенгайтириш таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 5-сон буйруғида ўз аксини топган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 27 мартдаги 03/010-737-сон маълумотномаси). Таклифни қўллаш натижасида Қорақалпоғистон Республикасида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспорт қилувчи субъектларнинг экспорти бўйича банклар томонидан очилган ҳужжатлаштирилган аккредитивлар суммаси 11,4 фоизга ошиши таъминланган;
кредитларнинг фоизини давлат томонидан субсидиялаш йўли билан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспортини молиялаштириш амалиётини такомиллаштириш таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 5-сон буйруғида ўз аксини топган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 27 мартдаги 03/010-737-сон маълумотномаси). Таклифни қўллаш натижасида узум, қовун ва тарвузлар экспорти ҳажмини 56,3 фоизга ошиши таъминланган;
қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспортини кредитлаш имкониятини банклар жорий ликвидлилигини ошириш орқали кенгайтириш таклифи Акциядорлик-тижорат “Агробанк”нинг кередит сиёсатида ўз аксини топган (АТ “Агробанк”нинг 2020 йил 28 апрелдаги 04-24/223-сон маълумотномаси). Таклифни қўллаш натижасида муддати ўтган кредитлар ва эҳтимолий йўқотишлар захирасининг меъёрий даражасини таъминлаш орқали Агробанкда жорий ликвидлилик коэффициентининг 0,36 пунктга ошишига эришилган;
хорижий банклардан жалб қилинадиган ва қатъий белгиланган ставкага эга бўлган халқаро кредитлар ҳажмини ошириш йўли билан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспортини молиялаштириш қамровини кенгайтириш таклифи Акциядорлик-тижорат “Агробанк”нинг кередит сиёсатида ўз аксини топган (АТ “Агробанк”нинг 2020 йил 28 апрелдаги 04-24/223-сон маълумотномаси). Таклифни қўллаш натижасида хорижий банклардан жалб қилинган узоқ муддатли кредитлар миқдорининг банк мажбуриятлари умумий ҳажмидаги улуши 1,1 фоизга ошиши таъминланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish