Sayt test rejimida ishlamoqda

Бабаев Шавкат Байрамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жисмоний шахслардан олинадиган солиқлар бўйича тушумларни прогноз қилиш механизмини такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/Iqt.1161.
Илмий раҳбар: Худойқулов Садирдин Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Тошмурадова Бувсара Эгамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Урмонов Жахонгир Жалолиддинович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ тизимида жисмоний шахслардан олинадиган солиқлар бўйича тушумларни прогноз қилиш механизми билан боғлиқ жараёнларни янада такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жисмоний шахслар тўлайдиган солиқлар бўйича тушумларни прогноз қилишда солиқ механизми индикаторларининг ўзаро боғлиқлигига асосланган репрезентатив солиқ тизими вариантлари ишлаб чиқилган;
жисмоний шахслар тўлайдиган солиқлар бўйича прогноз жараёнини аниқлигини таъминловчи ташкилий-методологик алгоритми ишлаб чиқилган;
бюджетга солиқ тушумларини эҳтимолли камайишига олиб келувчи солиқ рискини индентификациялаш, баҳолаш тартиби эҳтимолли ва билвосита (сифат) ёндашувлари асосида такомиллаштирилган;
жисмоний шахслардан олинадиган солиқлар бўйича прогноз кўрсаткичларини аниқлаш услубиёти кўп вариантли ижтимоий-иқтисодий омиллар диагностикаси воситасида такомиллаштирилган;
кўп омилли эконометрик таҳлиллар асосида турли даражадаги бюджетларга жисмоний шахслар тўлайдиган солиқлар бўйича солиқ тушумларининг 2024 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Жисмоний шахслардан олинадиган солиқлар бўйича тушумларни прогноз қилиш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
жисмоний шахслардан олинадиган солиқлар бўйича прогноз жараёнини амалга оширишда прогнознинг мақсади, вазифалари ва тамойиллари мазмунидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ўрта муддатли (3 йиллик бюджет) бюджетлаштириш амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2020 йил 20 июндаги 06/04-02-01-32/1594-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши натижасида турли даражадаги бюджетларга жисмоний шахслар тўлайдиган солиқ тўловлари бўйича тушумлар прогноз кўрсаткичларининг ташкилий-услубий жиҳатдан тўғри амалга оширилишини таъминлаган ва прогноз жараёнининг объективлигини ҳамда самарали ташкил этишилишига олиб келган, прогнозни шакллантирувчи мутахассислар муҳим услубий асосга эга бўлган; 
жисмоний шахслардан олинадиган солиқларни прогноз қилиш ва бюджет жараёнида солиқ рискини баҳолашнинг модели ҳамда маҳаллий бюджетнинг молиявий рискини аниқлаш услубияти Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ўрта муддатли (3 йиллик бюджет) бюджетлаштириш  амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2020 йил 20 июндаги 06/04-02-01-32/1594-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф асосида бюджет даромадларининг прогноз кўрсаткичларини аниқлашдаги риск хатарлар ҳамда прогноз кўрсаткичлари тасдиқлангандан кейин солиқ тушумларининг бир маромда бюджетга тушиши билан боғлиқ рискларни аниқ баҳолашга имкон берди, натижада эса давлат бюджети прогноз кўрсаткичларининг ўз вақтида бажарилишига олиб келди, шу жиҳатдан олганда мазкур модель асосида бюджетдан йўқотишларни аниқлаш орқали юқори иқтисодий самарадорлик таъминланган;
жисмоний шахслардан олинадиган солиқларни прогноз қилиш алгоритмик моделини қўллаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ўрта муддатли (3 йиллик бюджет) бюджетлаштириш амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2020 йил 20 июндаги 06/04-02-01-32/1594-сон маълумотномаси). Ушбу моделни амалиётга қўллаш натижасида жисмоний шахслардан олинадиган солиқларни прогноз қилиш жараёни дастлабки босқичидан тортиб то прогноз кўрсаткичларининг энг оптимал вариант асосида бюджетни режалаштиришгача бўлган жараёнларни иерархияли, кетма-кетлик ва методологик жиҳатдан тўғри ташкил этилишини таъминланган;
жисмоний шахслардан олинадиган солиқларни прогноз қилишнинг математик-мантиқий методлари борасидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ўрта муддатли (3 йиллик бюджет) бюджетлаштириш амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2020 йил 20 июндаги 06/04-02-01-32/1594-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, мол-мулк солиғи, ер солиғини ҳисоблашни соддалаштиришга, прогноз кўрсаткичларини юқори объективликда ва аниқликда ишлаб чиқиш, прогноз жараёнини тезкорликда амалга ошириш имконини яратган;
жисмоний шахслардан олинадиган солиқлар бўйича тушумлар прогноз кўрсаткичларини корреляцион-регрессион таҳлилларга, ҳар бир солиқ тури бўйича прогноз кўрсаткичларига таъсир қилувчи омилларнинг таъсирини баҳолашга асосланган эконометрик модел ёрдамида ўрта муддатли даврга ишлаб чиқиш борасидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ўрта муддатли (3 йиллик бюджет) бюджетлаштириш амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2020 йил 20 июндаги 06/04-02-01-32/1594-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг қўлланиши натижасида давлат бюджети даромадларини ўрта муддатли режалаштиришга, унда жисмоний шахслардан олинадиган солиқлар бўйича тушумлар прогноз кўрсаткичларини максимал тарзда аниқлашда муҳим методологик асос бўлиб хизмат қилди. Бу ҳар бир солиқ тури бўйича ўзгарувчан омилларнинг корреляцион боғлиқлиги асосида умумий солиқ кўрсаткичи ҳажмини осон, қулай ва юқори аниқликда ҳисоблаш имкониятини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish