Sayt test rejimida ishlamoqda

Миррахимова Мактуба Хабибуллаевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистоннинг саноат ҳудудларида яшовчи болаларда атопик патология: клиник кўринишлари, диагностика ва даволаш усулларини оптималлаштириш » ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 14.00.36 – Аллергология ва иммунология, 14.00.09 – Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.DSc/Tib367.
Илмий маслаҳатчилар: Разикова Илмира Саъдуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Халматова Барно Турдиходжаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Иммунология ва инсон геномикаси институти, DSc.02/30.12.2019.Tib.50.01
Расмий оппонентлар: Зиядуллаев  Шухрат Худайбердиевич  тиббиёт фанлари доктори (DSc); Наврузова Шакар Истамовна тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шамсиев Фуркат Мухитдинович тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистоннинг саноат ҳудудларида яшовчи болалар атопик патологияси клиник кўринишларини ташхислаш ва даволаш усулларини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор саноат ҳудудларида яшовчи болаларда атопик патологияни ривожланиши унинг ҳаводаги хавф омиллари (аммияк, азод диоксиди, олтингугурт диоксиди, карбонат ангидрид) билан ифлосланиш даражасига (АИИ)  тўғри пропорционал ортиши исботланган;
илк бор беш ёшгача бўлган болаларда аллергик ринитнинг йил давомида учраши, бронхиал астманинг асосан йўтал варианти устунлиги, атопик дерматитнинг оғир кечиши аниқланган; 
экологик ноқулай ҳудудларда истиқомат қилувчи мактаб ёшидаги болаларда «жисмоний зўриқиш давомида нафас қисиши», «шамоллаш билан боғлиқ бўлмаган тунги қуруқ йўтал» ва «клиник ташҳисланган бронхиал астма» каби клиник белгиларнинг учраши экологик хавфсиз худудларга нисбатан кўплиги аниқланган;
илк бор интермиттирловчи ва енгил персистирловчи БАда, аллергик ринит (АР) ва  атопик дерматит (АД) кечишида махсус  IgE, пешобдаги лейкотриен (C4/D4/E4) ва қондаги эозинофиллар миқдори орасида корреляцион боғлиқлик борлиги исботланган;
илк бор саноат ҳудудларида яшовчи атопик патологияли (БА, АР ва АД) болаларда лейкотриен миқдорининг юқорилиги касаллик кечишини сезиларли даражада оғирлаштириши, бронхоспазм, йўтал, тумов ва теридаги  белгиларнинг узоқ муддат сақланиб қолишига олиб келиши тасдиқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистоннинг саноат ҳудудларида яшовчи болаларда атопик патологиянинг клиник кўринишларини аниқлаш, ташхислаш ва даволаш усулларини такомиллаштириш бўйича  олинган илмий натижалар асосида: 
«Болаларда атопик патология: клиник кўриниши, диагностика ва даволаш усулларини оптималлаштириш» услубий тавсияномаси  тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 2 февралдаги 8н-д/26-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома атопик патологияга чалинган болаларда иммунитетнинг махсус омиллари фаолияти ҳолатидаги бузилишларни эрта аниқлаш, ўз вақтида даволашнинг оптимал усулларини танлашга ва қайталаниш  даражасини камайтиришга хизмат қилган;
«Болаларда атопик дерматит» услубий  тавсияномаси  тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 2 февралдаги 8н-д/26-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома атопик дерматитга чалинган болаларда иммунитетнинг махсус омиллари фаолияти ва пешобдаги лейкотриенлар миқдоридаги ўзгаришларни эрта аниқлаш, ўз вақтида даволаш усулини қўллаш орқали касаллик ривожланиши ва келиб чиқадиган асоратларини олдини олишга  хизмат қилган;
«Болаларда аллергик ринит» услубий  тавсияномаси  тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 2 февралдаги 8н-д/26-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома аллергик ринитга чалинган болаларда иммунитетнинг махсус IgE ва пешобдаги лейкотриен миқдорларидаги ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш хамда даволаш усулини қўллаш орқали касаллик ривожланиши ва қайталанишини  олдини олишга  хизмат қилган;
республиканинг саноат ҳудудларида яшовчи болаларда атопик патологиянинг ташхислаш ва даволаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан, Тошкент тиббиёт академияси ва Сурхондарё вилоят кўп тармоқли болалар шифохонаси клиник амалиётларига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 25 ноябрдаги 8н-з/163-сон маълумотномаси). Жорий қилинган натижалар аллергик касалликлар  билан касалланган болаларда ташхислаш ва янги такомиллаштирилган даволаш услубини қўллаш орқали болаларда касалликни қайталаниш даражасини камайтиришга, касаллик асоратларини олдини олишга, беморларнинг хаёт сифатини яхшилашга ва хамда болаларни стационарда даволаниш муддатини қисқартириш хисобига иқтисодий самарадорликка эришишга имкон яратган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish