Sayt test rejimida ishlamoqda

Шарипов Кувондик Бахтиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кичик тадбиркорлик фаолиятида тармоқ бўйича ихтисослашув жараёнларини такомиллаштириш», 08.00.15 – Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти; 08.00.01 – Иқтисодиёт назарияси (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Iqt.868.
Илмий раҳбар: Гафуров Убайдулло Вахабович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳууридаги DSc.03/10.12.2019.I.16.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Салаев Санъатбек Камилович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Тўхлиев Нурислом, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кичик тадбиркорлик фаолиятида тармоқ бўйича ихтисослашув жараёнларини такомиллаштириш бўйича илмий-услубий ҳамда амалий йўналишдаги таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кичик бизнес корхоналарининг ихтисослашуви даражасини оширишда салоҳиятли тармоқларни аниқлаш услуби муайян тармоқ фойда меъёрини  ўртача фойда меъёрига яқинлаштириш орқали рақобатни кучайтириш жиҳатидан такомиллаштирилган;
кичик бизнес корхоналарининг тармоқ жиҳатдан ихтисослашув жараёнларини давлат томонидан тартибга солиш тадбиркорлар томонидан бизнес фаолиятини нисбатан самарали тармоқларга ўзгартириш имкониятларини кенгайтирувчи “бизнес фаолиятлари банки”ни ташкил этиш асосида такомиллаштирилган;
кичик бизнес субъектларининг иқтисодиёт тармоқлари бўйича ихтисослашуви жараёнлари самарадорлигини баҳолашда иқтисодий ресурсларнинг меъёрий самарадорлиги ҳамда иқтисодий ресурслар сарфи ҳисобига олинган ўртача натижа кўрсаткичларидан фойдаланиш таклифи асосланган;
тармоқ бўйича иқтисодий, тижорат ва молиявий ахборотларнинг шаффофлиги ҳамда очиқлигини таъминлашнинг амалий шакли сифатида “Ҳудуд+тармоқ кичик бизнес фаолияти харитаси”ни ишлаб чиқиш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Кичик тадбиркорлик фаолиятида тармоқ бўйича ихтисослашув жараёнларини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган таклифлар асосида: 
муайян тармоқ фойда меъёрини  ўртача фойда меъёрига яқинлаштириш орқали рақобатни кучайтириш жиҳатидан такомиллаштирилган кичик бизнес корхоналарининг ихтисослашуви даражасини оширишда салоҳиятли тармоқларни аниқлаш услубидан Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2020 йил 29 августдаги 30-сон қарори билан тасдиқланган “Кичик корхона ва микрофирмалар танланма кузатувини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Услубий низом”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Давлат статистика қўмитасининг 2020 йил 26 ноябрдаги 01/1-07-16/2-98-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши қўмитанинг Ишбилармонлик муҳити кузатувлари, тадбиркорликни ривожлантириш статистикаси бошқармаси томонидан кичик корхона ва микрофирмалар танлови асосини сифатли шакллантиришда ва улар асосида ишончли статистик маълумотлар олиш имкониятларини кенгайтирган; 
кичик бизнес корхоналарининг тармоқ жиҳатдан ихтисослашув жараёнларини давлат томонидан тартибга солишни тадбиркорлар томонидан бизнес фаолиятини нисбатан самарали тармоқларга ўзгартириш имкониятларини кенгайтирувчи “бизнес фаолиятлари банки”ни ташкил этиш асосида такомиллаштириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 сентябрдаги “Коронавирус пандемияси ва ундан кейинги даврда мувофиқлаштирилган макроиқтисодий сиёсатни амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида”ги ПҚ-4836-сон Қарорининг тегишли бандлари ижросини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг чора-тадбирлар дастурининг тегишли бандларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2020 йил 2 декабрдаги 11/04-23-10106-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари фаолият йўналишларини ўзгартириш имкониятларининг кенгайиши уларнинг тармоқ жиҳатидан ихтисослашув жараёнларининг жадаллашувига имкон яратган;
кичик бизнес субъектларининг иқтисодиёт тармоқлари бўйича ихтисослашуви жараёнлари самарадорлигини баҳолашда иқтисодий ресурсларнинг меъёрий самарадорлиги ҳамда иқтисодий ресурслар сарфи ҳисобига олинган ўртача натижа кўрсаткичларидан фойдаланиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2020 йил 29 августдаги 30-сон қарори билан тасдиқланган “Кичик корхона ва микрофирмалар танланма кузатувини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Услубий низом”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Давлат статистика қўмитасининг 2020 йил 26 ноябрдаги 01/1-07-16/2-98-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши қўмитанинг Ишбилармонлик муҳити кузатувлари, тадбиркорликни ривожлантириш статистикаси бошқармаси томонидан “Ўзбекистон Республикасида кичик тадбиркорлик” номли пресс-релизларни шакллантиришда мамлакатдаги кичик бизнес субъектларининг иқтисодиёт тармоқлари бўйича ихтисослашуви бўйича таҳлил қилиш имкониятларини кенгайтирган;
тармоқ бўйича иқтисодий, тижорат ва молиявий ахборотларнинг шаффофлиги ҳамда очиқлигини таъминлашнинг амалий шакли сифатида “Ҳудуд+тармоқ кичик бизнес фаолияти харитаси”ни ишлаб чиқиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 сентябрдаги “Коронавирус пандемияси ва ундан кейинги даврда мувофиқлаштирилган макроиқтисодий сиёсатни амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида”ги ПҚ-4836-сон Қарорининг тегишли бандлари ижросини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг чора-тадбирлар дастурининг тегишли бандларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2020 йил 2 декабрдаги 11/04-23-10106-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида кичик бизнес субъектларининг мамлакат ҳудудлари ва иқтисодиёт тармоқлари бўйича иқтисодий, тижорат ва молиявий ахборотларга ўз вақтида эга бўлиш имкониятлари таъминланиб, уларнинг ихтисослашув даражаси ҳамда фаолият барқарорлигини оширишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish