Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдувалиев Ҳайитбой Абдуғаниевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аҳолининг ҳудудий ташкил этилишини ландшафт омили асосида такомиллаштириш (Фарғона водийси мисолида)», 11.00.02 – Иқтисодий ва ижтимоий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Gr95.
Илмий раҳбар: Аҳмадалиев Юсупжон Исмоилович, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Gr.01.06.
Расмий оппонентлар: Тожиева Зулхумор Назаровна, география фанлари доктори, профессор; Ибрагимова Раъно Алимбаевна, география фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат унверситети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона водийсида аҳолининг ҳудудий жойлашувини табиий-ландшафт омили асосида такомиллаштиришга қаратилган илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аҳоли зичлигини аниқлашнинганъанавий усулииқтисодий ривожланишнинг муайян босқичида«чекловчи» табиий омиллар таъсирида аҳолини ҳудудий ташкил этиш имкони бўлмаган ҳудудларни ҳисобга олиш ҳамда зичликни табиий-ландшафт бирликлари доирасида аниқлаши имконини берувчи услубий ёндашув асосида такомиллаштирилган;
илк бор Фарғона водийси ҳудуди геоморфологик, иқлимий, тупроқ-мелеоратив ва гидрографик кўрсаткичларнинг аҳоли жойлашувига таъсир этувчи (чекловчи ёки чорловчи) омилларини баҳолаш асосида, турли табиий-демографик имкониятга эга бўлган, 7 та ландшафтбаландлик минтақаси мавжудлиги асосланган;
Фарғона водийсидаги аҳоли зичлиги маъмурий бирликлардан ташқариландшафт баландлик минтақаси бўйича аниқланган, бунда ҚФЙ ва МФЙда аҳолинингландшафт баландлик минтақалари бўйича жойлашувининг умумлаштирувчи картаси яратилган;
водийдаги ландшафт баландлик минтақаларининг табиий-демографик имкониятини амалдаги аҳоли зичлигига таққослаш орқали ҳар бир маъмурий туман учун аҳолини ҳудудий ташкил этилишини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Табиий-ландшафт омили асосида аҳолининг ҳудудий жойлашуви хусусиятларини тадқиқ қилиш бўйича олинган натижалар асосида: 
аҳолини ҳудудий жойлаштириш имкони бўлмаган ҳудудларни ҳисобга олиш ҳамда зичликни табиий-ландшафт бирликлари доирасида аниқлаш имконини берувчи такомиллаштирилган услубий ёндашув Фарғона водийси вилоятларида мавжуд аҳоли зичлиги ва аҳоли жон бошига тўғри келадиган ер ресурслари миқдорини аниқлашда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2020 йил 30 сентябрдаги 01/00-04/07-8288-сон маълумотномаси). Натижада, табиий-географик бирликларнинг аҳолини ҳудудий жойлашиши учун шароит мавжуд бўлмаган ҳудудларини хисобдан чиқариб, аҳоли зичлиги ва демографик юк миқдорини аниқлаш имконини берган;
аҳоли жойлашувига таъсир этувчи (чекловчи ёки чорловчи) омилларини баҳолаш асосида ажратилган 7 та ландшафт баландлик минтақалари Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри қўмитасида қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланишни лойиҳалашда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри қўмитасининг 2020 йил 15 сентябрдаги 03-05-7784-сон маълумотномаси) Натижада, ҳар бир минтақанинг табиий-демографик имкониятидан унга мос ҳолда унумли фойдаланиш, аҳолига турли мақсадларда ер участкалари ажратишнинг географик ахборотлар базасини янгилаш имконини берган;
ҳар бир ландшафт баландлик минтақасида жойлашган ҚФЙ ва МФЙлар аҳоли зичлигини баҳолашнинг умумлаштирилган натижалардан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида водийдаги ҳар бир маъмурий туман ландшафтларда аҳоли зичлиги ва демографик юк миқдорини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2020 йил 30 сентябрдаги 01/00-04/07-8288-сон маълумотномаси). Натижада, ҳар бир маъмурий туманнинг аҳоли зичлиги ландшафт баландлик минтақалари доирасида аниқланиб, демографик юкни ҳисоблаш, картасини ишлаш имконини берган;
маъмурий туманлар бўйича аниқланган демографик юкнинг ўта юқори ёки паст участкалари бўйича олинган натижалардан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида водий маъмурий туманларида аҳоли ҳудудий таркибини такомиллаштиришнинг мақсадли дастурларини тузишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2020 йил 30 сентябрдаги 01/00-04/07-8288-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур маъмурий туманларда аҳоли ҳудудий жойлашишини такомиллаштиришда демографик юк кўрсаткичлари ва ландшафт имкониятини мувофиқлаштириш имконияти яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish