Sayt test rejimida ishlamoqda

Есимбетов Адилбай Тлеповичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ўзбекистон ўсимликлари айрим алкалоидлари ва флавоноидларининг вазорелаксант таъсирини тавсифлаш», 03.00.08 – Одам ва ҳайвонлар физиологияси (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.DSc/B116.
Илмий маслаҳатчи: Усманов Пулат Бекмуратович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институти, DSc.03/30.12.2019.B.01.13.
Расмий оппонентлар: Кучкарова Любовь Салижановна, биология фанлари доктори, профессор; Алламуратов Шухратулла Иноятович, биология фанлари доктори, профессор; Туляганов Рустам Турсунович, биология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда ўсувчи ўсимлик турларидан ажратилган айрим дитерпеноид ва изохинолин алкалоидлари, шунингдек, флавоноидларининг вазорелаксант таъсир хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дитерпеноид ва изохинолин алкалоидларининг вазорелаксант таъсири Са2+ ионларининг плазмалеммада жойлашган Са2+L-, Са2+R-каналлари орқали кириши ва СР IP3R орқали чиқишининг сусайиши билан таъминланиши исботланган;
зеравшанизин алкалоидининг вазорелаксант таъсири эндотелийга боғлиқ характерга эга бўлиб, у NO/sGC/cGMP/PKG сигнал йўлининг фаоллашиши орқали амалга ошиши аниқланган;
дитерпеноид алкалоидлар (1-О-БН, зеравшанизин), изохинолин алкалоидлари (F-37, криптопин, протопин) нинг вазорелаксант таъсирини таъминлашида СМҲ лари К+АТФ-каналлари ролининг муҳимлиги аниқланган;
хризин, норвогонин флавоноидлари эндотелийга боғлиқ вазорелаксант таъсирга эга бўлиб, СМҲ лари К+АТФ-каналлари ва NO/sGC/cGMP/PKG сигнал йўлининг фаоллашиши асосида таъминланиши исботланган;
айрим алкалоидлар ва флавоноидлар аорта препаратларининг гипоксия билан келиб чиқадиган бузилишларидан самарали ҳимоя қилиши ва уларнинг кучли вазопротектор таъсирига эга эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Дитерпеноид алкалоидлар (зонгорин, 1-О-БН, зеравшанизин), изохинолин алкалоидлар (F-37, криптопин, протопин), ҳамда хризин ва норвогонин флавоноидларининг вазорелаксант таъсир механизмларини аниқлаш бўйича олинган натижалар асосида:
хризин ва норвогонин флавоноидларининг ўзига хос вазорелаксант таъсиридан «The International cooperation and exchange of the National Natural Science Foundation of Chine (No3111010398) and The Central Asian drug Discovery&Developments Centre of Chinese Academy of Sciences» лойиҳасида флавоноидларнинг фармакологик хусусиятларини комплекс тавсифлашда фойдаланилган (Хитой Фанлар академияси Синьцзян физика ва кимё техника интитути Арид зоналар ўсимлик ресурслари ва кимёси марказий лабораторияси, 2020 йил 21 октябрдаги маълумотномаси). Натижада, спазмолитик ва гипотензив воситаларнинг янги авлодини яратиш учун истиқболли флавоноидларни аниқлаш имконини берган;
дитерпеноид алкалоидларнинг Cа2+ ионлари транспортини модуляция қилиш хоссасидан ТА-ФА-Ф-6-002 рақамли «Ажратиб чиқариши назорат қилинадиган биологик фаол оқсил ва полифенол биоматериалларни конструкциялаш» лойиҳасида оқсил ва полифенолларни назоратли ажралиш услубларини ишлаб чиқишда  фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2020 йил 28 октябрдаги 4/1255-2324–сон маълумотномаси). Натижада, биологик фаол оқсиллар ва полифенолларнинг назорат остида чиқарилиши учун мақбул вариантларни ишлаб чиқиш имконини берган; 
дитерпеноид ва изохинолин алкалоидларнинг Cа2+-транспорт тизимига специфик таъсиридан ФА-А12-Т-121 рақамли «Фитопрепаратлар ишлаб чиқиш ва яратиш: антиаритмик таъсирга эга бўлган 1-О-бензолнаппелин гидрохлорид ва дигидроатизин гидрохлорид» лойиҳасида антиаритмик дориларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2020 йил 28 октябрдаги 4/1255-2326-сон маълумотномаси). Натижада, ножўя таъсири кам бўлган янги антиаритмик воситаларни яратиш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish