Sayt test rejimida ishlamoqda

Хаитбаев Сардор Куронбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жигар эхинококкозини хирургик даволашда тактик ёндашувларни такомиллаштириш», 14.00.27 – «Хирургия» (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Tib988.
Илмий рахбар: Хакимов Мурод Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази DSc.04/30.12.2019.Tib.49.01.
Расмий оппонентлар: Акбаров Миршавкат Миролимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хаджибаев Фарход Абдухакимович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти. 
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: оператив даволашга қиёсий ёндашувни ишлаб чиқиш ва даволашнинг тактик ва техник жиҳатларини такомиллаштириш йўли билан жигар эхинококкозининг даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жигар эхинококкозининг турли клиник шаклларида касалликнинг оғирлигини белгиловчи асосий клиник ва инструментал мезонлар хамда хирургик амалиётнинг мураккаблигини ташрихгача баҳолаш тизими самарадорлиги аниқланган; 
ўтказиладиган ташрихнинг мураккаблиги, мутахассиснинг амалий малакаси ва хирургик фаоллигига боғлиқ холда, касалликнинг турли клиник шаклларида жигар эхинококкэктомиясини бажарувчи хирург рейтингини ҳисоблаш учун асосий компонентлар аниқланган; 
ташрихнинг техник жиҳатларини мақбуллаштириш ҳамда жигар паренхимаси ва кистанинг фиброз қаватига нисбатан минимал агрессияни инобатга олган ҳолда, жигар эхинококкэктомиясида қолдиқ бўшлиққа интраоперацион қайта ишлов бериш усули такомиллаштирилган;
жигардан эхинококкэктомия вақтида натрий гипохлорит электролизли сувли эритмасининг фиброз қобиқ қолдиқ бўшлиғидаги паразит хомила элементларига маҳаллий интраоперацион антипаразитар таъсирининг морфологик жиҳатлари очиб берилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жигар эхинококкозини хирургик даволашни такомиллаштириш бўйича ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида: 
«Жигар эхинококкозини ташхислаш ва даволаш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 24 сентябрдаги 8н-з/173-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар жигар эхинококкозини хирургик даволашга бўлган тактик ва техник ёндашувлар сифатини яхшилаш ва ташрихдан кейинги асоратлар ривожланиши, ўлим ва касаллик қайталанишини олдини олиш имконини берган;
«Жигар эхинококкозида ташрих амалиётларини бажариш бўйича хирург рейтингини баҳолаш» «SD.exe» интеграл дастури ишлаб чиқилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 24 сентябрдаги 8н-з/173-сон маълумотномаси). Касалликнинг турли клиник шаклларида жигар эхинококкэктомиясини бажаришга бўлган рейтингли ёндашув ва хирург рейтингини бахолашнинг таклиф этилган тизими, ташрих амалиётининг мураккаблигига қараб, хирургик жамоани танлашга қиёсий жиҳатдан ёндашиш имконини берган ҳамда ташрихдан кейинги асоратлар сонини камайишига олиб келган;
Жигар эхинококкозини хирургик даволаш сифатини яхшилаш ва касаллик қайталанишини олдини олиш бўйича олинган илмий натижалар амалий соғлиқни сақлаш фаолиятига, хусусан, Янгийўл туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали клиникасининг амалий фаолиятига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 24 сентябрдаги 8н-з/173-сон маълумотномаси). Периоперацион даволаш-профилактик чора-тадбирларнинг таклиф этилган мажмуи жигар эхинококкози билан касалланган беморларда специфик асоратларни 2,9% дан 0,9% гача, умумий асоратларни 18,9% дан 10,3% гача ва ўлим кўрсаткичини 1,2% дан 0% гача камайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish