Sayt test rejimida ishlamoqda

Хайдарова Насиба Адхамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “В.Г. Ян ижоди концептосферасининг динамикаси”, 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Fil461. 
Илмий раҳбар: Каминская Елена Михайловна, филология фанлари номзоди, доцент в.б.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.60.02.
Расмий оппонентлар: Касимов Абугапир Абдикаримович, филология фанлари доктори, доцент; Эсанов Ўктам Джаббарович, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: В.Ян ижодидаги бадиий доминантлар ҳақида яхлит тасаввур бериш, “Чингизхон”, “Боту”, “Сўнгги денгиз томон” тарихий трилогия-романлари матнининг когнитив имкониятлари асосида ёзувчи концептосферасининг ўзига хос хусусиятларини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“макон” категорияси ва унинг поэтикасидан дискурс орқали “макон” макроконцептига” формуласидаги ёзувчи индивидуал-муаллифлик услубининг доминант қирраси сифатида бадиий матн компонентлари аниқланган; 
ижодкор поэтикасининг яхлит тавсифи оламнинг миллий лингвистик манзараси ҳамда унинг инъикоси бўлган бадиий манзаралари синтези В.Г.Ян насри мисолида ёритилган;
тарихий трилогия поэтикасини талқин қилишда, бадиий мотив ва бадиий концептнинг воқеланиши сифатидаги муносабатига асосланувчи “мотив-концепт” янги принципи очиб берилган;
В.Г.Ян ижодий тафаккурининг репрезентатив ўзига хослигини акс эттирувчи ижодий онг модели – “муаллиф-таржимон”, “муаллиф-маданиятлар таржимони” типлари ва унинг тарихий насри Ўзбекистоннинг русийзабон адабиётининг таркибий қисми сифатида белгиланиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тавсифлаш ва таснифлаш орқали бадиий индивидуал-муаллиф концептларини, муаллиф насрининг ўзига хос хусусиятлари ва В.Г.Ян насрининг концептосфераси динамикаси тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
В.Г.Яннинг асарларида концептосфера динамикаси хусусиятларини ўрганиш жараёни билан боғлиқ илмий хулосалардан А1-КХ-1-60888 рақамли “Тингловчиларда ўзини намоён қилиш ва ўзини англаш қобилиятларини шахснинг асосий хусусиятлари сифатида шакллантириш – давр талаби” (2012-2014 йй.) мавзусидаги  амалий лойиҳада фойдаланилган  (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 9 мартдаги 89-03-1009-сон маълумотномаси). Натижада В.Г.Яннинг ижодини замонавий фанлараро филологик соҳалар контекстида кўриб чиқиш ва гавдалантириш бўйича янги қарашни шакллантиришда мустаҳкам пойдевор яратишга имкон яратилган;
“макон” макроконцептини таҳлил қилиш билан боғлиқ назарий – илмий хулосалардан А-1-126 рақамли “Узлуксиз таълим жараёнида ўқувчиларнинг тил компетентлигини шакллантиришнинг замонавий усуллари” мавзусидаги амалий лойиҳасида (2015-2017 йй.) фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 9 мартдаги 89-03-1009-сон маълумотномаси). Натижада макон тоифасининг турли хил дискурслар билан ўзаро таъсири ва уларнинг матн динамикасига таъсири аспектида ўрганиш алгоритмини ишлаб чиқиш учун назарий асос юзага келган ва бу адабиётшуносликда когнитив тадқиқотларнинг категориал аппарати ҳақидаги илмий-назарий билимларни бойитган;
муаммоларни аниқлаш, тавсифлаш ва тизимлаштириш бўйича изланишларни акс эттирувчи, хусусан, “оламнинг миллий манзараси”, “дунё модели”, “дискурс”, “макон”, “сарлавҳалар ва эпиграфлар поэтикаси”, “концепт”, “концептосфера” борасидаги илмий хулосалар ва материаллар 5120100 “Филология ва тилларни ўқитиш (рус тили)” бакалавриат йўналиши учун “Ўзбекистоннинг русийзабон адабиёти” фани намунавий дастури таркибига ва мазмунига киритилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 9 мартдаги 89-03-1009-сонли маълумотномаси). Натижада университетнинг ўқув жараёнига жорий қилинган тадқиқот хулосалари таълим босқичлари даражалари ўртасидаги узвийликни таъминлаган, шунингдек, адабиётшунослик соҳасида шу соҳада илмий изланиш олиб бориш учун замин яратилган; 
ёзувчи ижодини контекстуал ўрганишдан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган “Путешествие-странствие как основа творчества В.Г.Яна. Методический аспект” доклади материалларидан  Ўзбекистон рус маданий маркази ва Ўзбекистон РММ ҳузуридаги рус тили ва адабиёти маркази томонидан ташкил этилган “Рус тили ва адабиётини ўқитишда янги технологиялар” мавзусидаги илмий-амалий семинарлар дастурини тайёрлашда фойдаланилди (Ўзбекистон рус маданият марказининг 08.01.2020 йилдаги 0208-сон маълумотномаси). Натижада, В.Г.Ян ижодининг янги ўқилиши учун энг истиқболли контекстларни аниқлаш ва белгилаш имкони юзага келган;
“макон” макроконцептининг, жумладан, “дарвеш” тушунчасининг индивидуал-муаллиф адабий концепцияларининг матн динамикасида акс эттирилиши, воқеланиши ва ривожланиши билан боғлиқ илмий хулосалардан Андижон телерадиокомпаниясининг “Муносабат”, “Нигоҳ” теледастурлари ва “Интервью” радио эфирининг сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Андижон вилояти телерадиокомпаниясининг 2018 йил 26 ноябрдаги 20-24-396-сонли маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатув ва эшиттиришлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish