Sayt test rejimida ishlamoqda

Мадазимов Комил Мадаминовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бош чаноғи соҳасида куйгандан кейинги чандиқли деформациялар ва дефектлари бўлган беморларни хирургик даволашни оптимизациялаштириш», 14.00.27 – «Хирургия» (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Tib581.
Илмий рахбар: Каюмходжаев Абдурашит Абдусаломович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.49.01.
Расмий оппонентлар: Акбаров Миршавкат Миролимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Фаязов Абдулазиз Джалилович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: «А.В. Вишневский номидаги хирургия миллий тиббий текшириш маркази» Федерал давлат бюджет ташкилоти (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пластиканинг янги усулларини ишлаб чиқиш йўли билан бош чаноғининг куйгандан кейинги чандиқли деформациялари ва дефектларини хирургик даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бош чаноғи юмшоқ тўқималарининг куйгандан кейинги чандиқли деформациялари ва дефектларини тикловчи коррекцияси учун ташрих сохасида бир вақтнинг ўзида қўшимча пластик материал олиш имконяти билан тавсифланувчи интраоперацион баллонли дермотензия усули ишлаб чиқилган;
морфологик тадқиқот маълумотларига кўра, бош чаноғи терисини интраоперацион чўзиш, ангиоархитектониканинг ўзгаришини, қон томирлар шикастланишини ва дермага қон қуйилишини, хамда дерма толали каркасининг тўрли-сезги структураси бутунлиги бузилишларини келтириб чиқармаслиги аниқланган; 
тери орқали tcpO2 кўрсаткичини мониторинг қилиш, юмшоқ тўқимани интраоперацион чўзиш фонида, тери лахтагида қон билан таъминланишнинг тикланиш даражасини, хамда ташрихдан кейинги даврдаги микроциркуляция холатини аниқлаш имконини берган;
тўлиқ қаватли тери аутотрансплантатини қўллаш билан мужассамлашган пластикадан фойдаланиш, трансплантантнинг кейинги бужмайишисиз ва асосий хусусиятларини йўқотмагани холда (эластиклик, таранглик, сезувчанлик), жарохат донорлик қисмининг тўлиқ қаватли тери билан тўлиқ ёпиш имкони билан таъминлай олиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бош чаноғининг куйгандан кейинги чандиқли деформациялари ва дефектлари бўлган беморларни хирургик даволашни яхшилаш бўйича бажарилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида: 
«Бош чаноғи тўқималарини интраоперацион баллонли чўзиш усули» ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2018 йил 27 февралдаги IAP 05548-сонли ихтиро учун патенти). Таклиф этилган усул бош чаноғининг куйгандан кейинги чандиқли деформациялари ва дефектлари бўлган беморларни хирургик даволашнинг бевосита ва узоқ муддатдаги натижаларини яхшилаш имконини берган;
«Бош чаноқ сохаси куйиши оқибатлари бўлган беморлар реабилитацияси» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 27 ноябрдаги №8н-з/167-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар бош чаноғининг куйишдан кейинги чандиқли деформациялари ва дефектларида реконструктив-тикловчи амалиёт усулини танлашни мақбуллаштириш имконини берган;
Бош чаноғининг куйгандан кейинги чандиқли деформациялари ва дефектлари бўлган беморларни хирургик даволаш сифатини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимининг амалий фаолиятига, хусусан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали ва Андижон шаҳридаги «Medical Pro» хусусий тиббиёт марказининг даволаш-маслахат фаолиятига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 27 ноябрдаги №8н-з/167-сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган ва мукаммаллаштирилган усуллардан фойдаланган холда бош чаноғининг куйгандан кейинги чандиқли деформациялари ва дефектларини даволашда таклиф этилган даволаш тактикасини қўллаш, қониқарсиз натижалар кўрсаткичини 12,6% га қисқартириш ва мужассамлашган пластиканинг узоқ муддатдаги натижаларини 6,1% га яхшилаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish