Sayt test rejimida ishlamoqda

Бахадирханов Мухамедзариф Мухамед Кабировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Уретранинг бульбар-мембраноз қисми облитерациясини эндоскопик даволаш», 14.00.31 – «Урология» (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Tib1002.
Илмий рахбар: Насиров Фуркат Рауфович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази DSc.04/30.12.2019.Tib.49.01.
Расмий оппонентлар: Гайбуллаев Асилбек Асадович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Юлдашев Файзулла Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Қирғизистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Миллий госпиталь ҳузуридаги Республика урология миллий маркази
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: рентгеноскопик назорат остида амалга оширилувчи, уретранинг эндоскопик реканализацияси усулидан фойдаланиш йўли билан уретранинг бульбар-мембраноз қисми облитерацияси бўлган беморларни даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
стриктураларнинг энг кўп учровчи жойлашуви уретранинг бульбар қисмида бўлиши, бу эса спонгиоз тана нисбатан зич бўлган парауретрал безларнинг кўп тўпланиши билан боғлиқлиги аниқланган;
ёш эркакларда стриктуралар ривожланишининг асосий сабаблари уретра шикастланиши билан кечувчи оралиқ ва чаноқ суяклари жарохатлари эканлиги, ёши катта ва кекса беморлар гурухида эса аввал трансуретрал ва сийдик пуфаги орқали ўтказилган амалиётлар устунлик қилиши кўрсатилган;
эркакларда рентгеноскопик назорат остида уретра реканализацияси ва облитерация соҳасидаги чандиқли тўқиманинг электрорезекциясидан иборат бўлган уретранинг бульбар-мембраноз қисми облитерациясини эндоскопик даволаш усули ишлаб чиқилган;
рентгеноскопик назорат остида бажариладиган, уретранинг эндоскопик реканализациясини қўллаш имкониятлари мезонлари сифатида, уретранинг бульбар-мембраноз қисми облитерациясининг узунлиги, уретра охирларининг силжиши ва уретрал сийдик оқмаларининг мавжуд бўлмаслиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Уретра облитерацияси бўлган беморларни эндоскопик даволашни яхшилаш бўйича илмий тадқиқот натижаларига кўра:
«Уретранинг бульбар-мембраноз қисми облитерациясини эндоскопик даволаш усули» ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2017 йил 13 апрелдаги IAP 05389-сонли ихтиро учун патенти). Уретранинг бульбар-мембраноз қисми облитерацияси бўлган беморларни эндоскопик даволашда таклиф этилган усулни қўллаш, даволаш самарадорлиги ошириш, илгари доимий дренаж билан юришга мажбур бўлган беморларда мустақил сийдик ажратишни тиклаш имконини берган; 
уретранинг бульбар-мембраноз қисми облитерацияси бўлган беморларни даволаш самарадорлигини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар амалий соғлиқни сақлаш фаолиятига, хусусан, Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт марказининг Хоразм филиали ва У.Халмуратов номидаги Қорақалпоғистон Республикасининг Республика кўп тармоқли тиббиёт марказининг урология бўлимларига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 9 декабрдаги 8н-з/181-сон маълумотномаси). Тадқиқотнинг таклиф этилган натижалари асосида уретранинг бульбар-мембраноз қисми облитерацияси бўлган беморларга ихтисослаштирилган юқори технологияли тиббий ёрдам кўрсатиш хажми кенгайтирилди, бу эса ташрихдан кейинги эрта ва кечки асоратлар ривожланиш хавфини камайтириш, касалликнинг эрта ва кечки муддатлардаги қайталанишларини қисқартириш хамда даволаш ва реабилитация муддатини камайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish