Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримова Гулзирахон Ахмадбек қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда ахборотлашган жамият шаклланишининг миллий-ахлоқий жиҳатлари”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/Fal214.
Илмий раҳбар: Саифназаров Исмоил Саифназарович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.30.12. 2019. F.01.05.
Расмий оппонентлар: Норқулов Дустмурод Тошпулатович, сиёсий фанлар доктори, профессор; Назаров Насриддин Атақулович, фалсафа фанлар доктори (DSc).
Етакчи ташкилот: Тошкент ахборот технологиялари университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади миллий-ахлоқий қадриятлар ва техноген тафаккур мутаносиблигини таъминлаш учун ахборотлашган жамиятнинг талабларига мослашишнинг ижтимойи-фалсафий жиҳатларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
технологиялар жамиятнинг прагматик эҳтиёжларига жавоб сифатида пайдо бўлганлиги, уларнинг инсоннинг ахлоқий тарбиясига таъсири натижасида технократик тафаккур шаклланганлиги очиб берилган;
ахборотлашган жамиятда “оммавий маданият” ва аксилмаданиятнинг миллий ахлоқий тарбиясига салбий таъсиридан ҳимоя қилишнинг прагматик механизмлари ишлаб чиқилган;
ахборотлашган жамият шаклланишида ахборот маданиятини узлуксиз ривожлантиришнинг ахлоқий функциялари (регулятив, аксиологик, билиш, коммуникатив) ва тамойиллари (жамоавийлик, инсонпаварлик, адолатпарварлик) инновацияларга ижобий муносабати (фаоллик, конструктивлик, эмоционаллик)ни  шакллантириш асосланган;
ахборотлашган жамиятда инсон дунёқараши хавфсизлигини таъминлашнинг миллий ахлоқий меъёрларга амал қилиш, мақсадли фаолиятни ташкил этиш, ахборот, билим ва хурофотни фарқлаш сифатидаги аҳамияти асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистонда ахборотлашган жамият шаклланишининг миллий-ахлоқий жиҳатларини тадқиқ этиш  бўйича олинган илмий натижалар асосида:
технологиялар жамиятнинг прагматик эҳтиёжларига  жавоб сифатида пайдо бўлганлиги, уларнинг инсоннинг ахлоқий тарбиясига таъсири натижасида технократик тафаккур шаклланганлигига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан “Демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти”, “Фуқаролик жамияти” “Ахборотлашган жамият” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 25рдекабрдаги 89-03-4449-сон маълумотномаси). Натижа олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида жамиятнинг ахборотлашуви жараёнида инновацион ёндашувни шакллантиришга, ёшлар технократик тафаккури ва ахлоқий тарбиясини йўналтиришга хизмат қилган; 
ахборотлашган жамиятда “оммавий маданият” ва аксилмаданиятнинг миллий ахлоқий тарбиясига салбий таъсиридан ҳимоя қилишнинг прагматик механизмлари аҳамияти борасидаги тавсия ва хулосалари “Ўзбекистонни жадал ривожлантириш шароитида ёшларнинг толерантлик дунёқарашини шакллантириш” мавзуидаги II3-2017-0929280 рақамли фундаментал лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 30 июлидаги 89-03-2856-сон маълумотномаси). Натижада ахборотлашган жамиятда ёшлар креатив фикр юритишини ва интеллектуал дунёқарашини шакллантиришга, аксил маданиятга қарши миллий оммавий маданиятни ривожлантиришга хизмат қилган;
ахборотлашган жамият шаклланишида  ахборот маданиятини узлуксиз ривожлантиришнинг ахлоқий функциялари (регулятив, аксиологик, билиш, коммуникатив) ва тамойиллари (жамоавийлик, инсонпаварлик, адолатпарварлик) инновацияларга ижобий муносабати (фаоллик, конструктивлик, эмоционаллик)ни шакллантириш тўғрисидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг “Маданият ходимлари фаолиятини ташкил этиш” дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигини 2019 йил 3 апрелдаги 01-12-14-1585-сон маълумотномаси; Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика Кенгаши (ҳозирда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги) нинг 2019 йил 11 июлидаги 02-03/437-сон далолатномаси). Натижада ахборот маданиятининг ахлоқий функцияларини ўрганиш, ахборот маданиятини ривожлантириш, инновациялардоирасида маданиятлараро муносабатларни янада такомиллаштиришга хизмат қилган; 
ахборотлашган жамиятда инсон дунёқараши хавфсизлигини таъминлашнинг миллий ахлоқий меъёрларга амал қилиш, мақсадли фаолиятни ташкил этиш, ахборот ва билимнинг аҳамиятига оид илмий хулосалардан Адолат СДПнинг 2019 йил Сайловолди концепцияларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Адолат СДП  2019 йил 1 июлидаги 01-04/203/1-сон маълумотномаси). Натижа жамиятни модернизация қилишда фан ва таълим интеграцияси инновацион талаблар даражасига кўтарилишига, ижтимоий давлат ва фаровонлик таъминланган адолатли фуқаролик жамиятини қуришда хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish