Aйтжанов Бахытжан Узақбаевичнинг
докторлик диссертациясиҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қурғоқчиликка бардошли бўлган ғўза ва кунгабоқарнинг мураккаб дурагайлаш асосидаги селекцияси», 06.01.05–Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди/.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.06.2015/В2015.2.Qх195.
Илмий маслаҳатчи: Ибрагимов Паридун Шукурович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети ва Андижон қишлоқ хўжалик институти, 14.07.2016.Qx.22.01.
Расмий оппонентлар: Нариманов Абдужалил Абдусаматович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори; Эргашев Ибрагим Ташкентович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Ахмедов Джамалхан Ходжаханович, биология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ғўзада мураккаб дурагайлаш услублари орқали сув танқислигига бардошли, тола сифати юқори IV ва V типга хос бўлган ва кунгабоқарда серҳосил, юқори мойдор белгиларининг тезпишарлик билан жипслашишини аниқлаган ҳолда янги навларини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Қорақалпоғистон тупроқ иқлим шароитида моделлаштирилган қурғоқчилик шароитларида ғўзада G.hirsutum L. ва кунгабоқарда эса Helianthus annuus L. турларига мансуб янги навларда ҳамда уларнинг оддий ва мураккаб дурагайларида физиологик ҳамда қимматли хўжалик белгилари бўйича генотипик полиморфизми аниқланган;
сув танқислиги шароитида ушбу белгиларнинг стрессга физиологик мослашувчанлигининг ўзгариши, бу ўзгарувчанлик белгиларнинг полиген хусусияти ва генотип муҳитга ўзаро таъсири исботланган;
кунгабоқар ва ғўзада қурғоқчиликка чидамлиликнинг селекцияси, мураккаблиги, генотипнинг юқорилиги, олинган дурагай авлод оилаларидан сув танқислигига чидамли бўлган биотипларни ажратиб олиниши аниқланган;
оддий ва мураккаб дурагайлаш услублари орқали яратилган дурагайларда қимматли хўжалик белгиларнинг ирсийланиши, ўзгарувчанлиги ва шаклланишига қиёсий баҳо бериш асосида асосий қимматли хўжалик белгиларнинг генетик табиати ҳамда белгиларнинг янги генетик ўзгарувчанлигига эга юқори авлод дурагайларини ажратиб олишдаги самарадорлиги аниқланган;
тур ичида оддий ва мураккаб дурагайлашнинг услублари орқали қурғоқчиликка бардошли баъзи салбий коррелатив боғликларини узиш, ғўзада юқори тезпишарлик ва маҳсулдорлик, тола чиқими ва сифати ва бошқа белгиларнинг, кунгабоқарда эса тезпишар, серҳосил, юқори мойдор, мағиз чиқими ва бошқа белгиларнинг юқори мажмуасига эга рекомбинантлар ажратиб олиш мумкинлиги аниқланган;
ажратиб олинган асосий хўжалик белгилари мужассамлашган оила ва тизмалардан амалий селекцияда қурғоқчиликка бардошли кунгабоқарда юқори мойдор ва маҳсулдор, ғўзада тола сифати юқори бўлган серҳосил, қимматли манба сифатида фойдаланиб, янги навлар яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Қурғоқчиликка бардошли ғўза ва кунгабоқар навларини яратиш бўйича олиб борилган илмий изланишлар асосида:
мураккаб ва оддий тур ичида дурагайлаш услубларини қўллаш орқали яратилган ғўзанинг КК-3543 навига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг патенти олинган (UZ NAP 00131. 30.06.2016);
мураккаб ва оддий тур ичида дурагайлаш услубларини қўллаш орқали яратилган ғўзанинг КК-3506 навига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг патенти олинган (UZ NAP 00138. 31.08.2016);
кунгабоқарнинг КК-60 нави оддий навлар аро дурагайлаш ва танлаш орқали яратилган ва экиш учун қишлоқ хўжалик экинларининг Давлат реестрига киритилган (Қишлоқ хўжалик экинларини нав синаш Давлат комиссиясининг 03.06.2016 йилдаги 53/4-208-сон маълумотномаси). Бунда кунгабоқар КК-60 навининг дон ҳосилдорлиги андоза навга нисбатан гектарига 2,6 центнерга, 1000 дона вазни 1,0 граммга юқори бўлгани аниқланган.
оддий ва мураккаб иккита узоқ тур ичи навлар ва дуруагайлар ора чатиштириш ва танлаш орқали яратилган КК-3543 ва КК-3506 ғўза навлари Элликқаъла, Жиззах ва Пискент нав синаш участкаларида жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 14.10.2016 йилдаги 01/04-1253-сон маълумотномаси). Бунда мазкур навлардан андоза С-4727 навига нисбатан гектарига 3,6–4,0 қўшимча пахта ҳосили олинган, тола чиқими 0,8 фоизга юқори бўлган ва кўсакларнинг очилиши тезлашишига эришилган.