Sayt test rejimida ishlamoqda

Усмонов Ботир Шукуриллаевичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Олий таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини кластерли ёндашувлар асосида инновацион ривожлантириш», 13.00.07 – Таълимда менежмент (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.DSc/Ped140. 
Илмий маслаҳатчи:  Қўшиев Ҳабибжон Ҳожибобоевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган  муассаса  номи, ИК рақами:  Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти, DSc.28/30.12.2019.Ped.68.01. 
Расмий оппонентлар: Мирсолиева Мухаббат Тухтасиновна, педагогика фанлари доктори; Бегимқулов Узоқбой Шоимқулович, педагогика фанлари доктори, профессор; Шарипов Шавкат Сафарович, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини кластерли ёндашувлар асосида инновацион ривожлантириш механизмини яратиш ва амалиётга тадбиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясининг инновацион ривожлантириш мазмуни кластерли ёндашув орқали таълим субъектларининг вертикал интеграцияси талаблари (ҳудудий коллаборация, экспертлар тармоғи, кластер кафедралар, кластер технологиялари)ни аниқлаштириш ҳамда уларнинг инновацион синергиясини таъминлаш асосида такомиллаштирилган; 
кластерли ёндашув асосида олий тaълим, фан вa ишлaб чиқaриш интеграциясини инновацион ривожлантиришнинг ташкилий шарт-шароитларини таълим кластерларининг ижтимоий-касбий мослашиш даврини қисқартиришдаги педагогик имкониятларини эмпирик баҳолаш асосида такомиллаштириш зарурати илмий-амалий жиҳатдан асосланган;
олий тaълим, фан вa ишлaб чиқaриш интеграциясини кластерли ёндашув асосида инновацион ривожлантиришнинг ташкилий-методик механизмлари интеграциялашган очиқ, креатив ахборот-таълим муҳитини шакллантиришга йўналтирилган ҳамда ички кластерли ҳамкорлик тамойилларига асосланган “ўқув-илмий комплекс” тизимини киритиш воситасида такомиллаштирилган;
олий тaълим, фан вa ишлaб чиқaриш интеграциясини кластерли ёндашув асосида инновацион ривожлантиришнинг тузилмавий-босқичли модели (мазмунли, технологик-фаолиятли, ташхислаш, натижавий) таълим соҳалари бўйича ҳамкорлик мазмуни ва шаклларида  горизонтал трансформацияга (ҳамкорликка психологик тайёргарлик, билимлар трансфери, заҳираларни аниқлаштириш, ижтимоий имидж, креатив тадбиркорлик) устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
олий тaълим, фан вa ишлaб чиқaриш интеграциясини инновацион ривожланиш кўрсаткичларининг ўсиш даражаси (Inputs, Outputs) кластерлар мониторингини амалга ошириш ва бошқаришнинг рақамли трансформацияга асосланган  ахборот тизимларидан (data envelopment analysis) фойдаланиш орқали аниқлаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
олий таълим, фан ва ишлаб чиқариш  интеграциясини кластерли ёндашувлар асосида инновацион ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
олий таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясининг инновацион ривожлантириш мазмуни, кластерли ёндашув асосида ҳудудий коллаборация, экспертлар тармоғи, кластер кафедралар, кластер технологиялари каби интеграция шаклларини амалиётга кенг жорий этиш билан боғлиқ таклифлар олий таълим муассасалари раҳбар кадрларининг малакасини ошириш мазмуни ва сифатига қўйиладиган малака талабларини, фан дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 26 майдаги 89-01-403-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасалари раҳбар кадрларининг инновацион компетентлигини, таълим сифати менежменти борасидаги замонавий билим ва кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилувчи малака ошириш курсларининг ўқув режа ва дастурлари мазмуни такомиллаштирилган;
кластерли ёндашув асосида олий тaълим, фан вa ишлaб чиқaриш интеграциясини инновацион ривожлантиришнинг ташкилий шарт-шароитлари,  таълим кластерларининг ижтимоий-касбий мослашиш даврини қисқартиришдаги педагогик имкониятларини эмпирик баҳолашга оид тавсиялар Жаҳон банкининг Академик Иновациялар фонди “Олий таълимни модернизациялаш” лойиҳаси (2016-2021 йиллар) мазмунига киритилган ва амалиётга жорий этилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 26 майдаги 89-01-403-сон маълумотномаси). Натижада, иқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда ОТМ ва ишлаб чиқариш корхоналари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича ОТМда “Инновацион ўқув-илмий комплекслар” фаолияти мазмунини такомиллаштиришга эришилган; 
олий тaълим, фан вa ишлaб чиқaриш интеграциясини кластерли ёндашув асосида инновацион ривожлантиришнинг ташкилий-бошқарув механизмларини такомиллаштириш, инновацион “ўқув-илмий комплекс” тизимини киритиш билан боғлиқ таклифлардан “Ўзбекистон Республикасини 2030 йилгача ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2020 йил 27 майдаги 6-4/22 рақамли маълумотномаси). Натижада, олий таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини йўлга қўйиш асосида олий таълим муассасаларида мос соҳаларнинг муаммолари билан ишлайдиган инновацион гуруҳлар ташкил қилиш имконияти юзага келган; 
олий тaълим, фан вa ишлaб чиқaриш интеграциясини кластерли ёндашув асосида инновацион ривожлантиришнинг тузилмавий-босқичли моделини таълим соҳалари бўйича ҳамкорлик мазмуни ва шаклларида  горизонтал трансформацияга устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялардан 2015-2017 йилларда бажарилган А-1-121 "Разработка механизма интеграции вузовской науки в инновационную систему республики" мавзусидаги инновацион лойиҳа доирасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 26 майдаги 89-01-403-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасаларида интеграциялашган касбий-ахборот муҳитини шакллантириш, ўқув жараёнида кластер технологияларини қўллаш, таълим хизматлари бозорини ривожлантириш талабларини хорижий тажрибалар асосида трансформациялаш имконияти кенгайган;
олий тaълим, фан вa ишлaб чиқaриш интеграцияси инновацион  ривожланиш кўрсаткичларининг ўсиш даражаси (Inputs, Outputs) кластерлар мониторингини амалга ошириш ва бошқаришнинг  рақамли трансформацияга асосланган  ахборот тизимларидан (data envelopment analysis) фойдаланиш борасидаги таклиф ва тавсиялардан олий таълим муассасалари раҳбар кадрларининг “Таълим сифати менежменти”, “Таълим тизими менежменти” малака ошириш курслари мазмуни ҳамда ахборот-методик таъминотини такомиллаштиришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 26 майдаги 89-01-403-сон маълумотномаси). Натижада, раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига “Университет 3.0 модели ва инновацион фаолиятни ташкил этиш” модули доирасидаги кластерлар менежменти, статистик ташхис, стратегик режалаштириш, илмий-ишлаб чиқариш ҳамкорлигини таъминлаш ҳамда таълим хизматларини диверсификациялашга оид мазмунни такомиллаштиришга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish