Sayt test rejimida ishlamoqda

Тилавов Хайитмурод Махмудовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Янгидан суғориладиган типик бўз тупроқларда қовун навларини турли технологияларда ўстириш ва қуритишга мослигини ўрганиш”, 06.01.06 − Сабзавотчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/Qx519.
Илмий раҳбар: Остонақулов Тоштемир Эшимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/28.08.2020.Qx.13.03.
Расмий оппонентлар: Аманова Махфурат Эшмурадовна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Умидов Шавкат Эргашевич, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети қошидаги Қовунчилик бўлими.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Зарафшон водийсининг янгидан суғориладиган оч тусли бўз тупроқлари шароитида қовуннинг тезпишар, ўртатезпишар ҳамда ўртапишар навларининг уруғларини экишолди тайёрлаш ва турли муддатларда ўстиришнинг ўсимлик ўсиши, ривожланиши, ҳосилдорлиги ҳамда мева сифатига таъсирини аниқлаш, юқори сифатли ва арзон ҳосилни таъминловчи такомиллашган технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
янгидан суғориладиган типик бўз тупроқларда қовуннинг ёзги эти юмшоқ ва қаттиқ навларининг ўсиши ва ривожланишини тадқиқ қилиш асосида юқори ҳосилдор, экспортбоп маҳсулот олишга мос навлар танланган;
қовуннинг тезпишар, ўртатезпишар ва ўртапишар навлари ҳосилнинг биокимёвий таркиби ва уларнинг ҳар хил (гелио ва сунъий) усулларда қуритишга мослиги аниқланган;
экспортбоп қовун қоқилари сифат кўрсаткичларининг қуритиш усулига боғлиқлиги аниқланган;
ажратилган қовун навларининг энг яхши ўсиши, ривожланиши, юқори ҳосилдорлиги ва сифатли қоқи чиқишини таъминловчи мақбул ўғитлаш меъёри ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жиззах вилоятининг янгидан суғориладиган типик бўз тупроқларида қовун навларини ўстириш ва қуритиш технологиясини ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида:
полиз экинларини етиштиришга ихтисослашган  фермер хўжаликлари учун “Қовун навларини ўстириш ва қуритиш технологиясига оид тавсиялар” ишлаб чиқилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 30 декабдаги 02/029-4516-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома кўп тармоқли фермер хўжаликларида қовундан юқори ва сифатли ҳосил олиш ҳамда қуритишда қўлланма сифатида хизмат қилмоқда; 
қовуннинг ёзги эти юмшоқ ва қаттиқ навлари ҳосилдорлигига ўғитлаш меъёрининг таъсири ишланмаси Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани “Абулхайир даласи” фермер хўжалигида 5,4 гектар, “Гумсой – 1” фермер хўжалигида 9,6 гектар, Самарқанд вилояти Қўшработ тумани “Мойли экинлар даласи” фермер хўжалигида жами 6,0 гектар, жами 21 гектар майдонда жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 30 декабдаги 02/029-4516-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида ҳосилдорлик анъанавий ўғитлаш меъёрига нисбатан 30 т/га гўнг + N150P150K60 кг/га фонида гектарига 8,1 тоннага ортган ва ўртача 34,3 т/га ҳосил олинган. Қўшимча ҳосил ҳисобига 4,8 млн. сўм қўшимча соф фойда олинган, рентабеллик 47,8-55,9% ни ташкил этган; 
қовуннинг ёзги эти юмшоқ ва қаттиқ навлари ҳосилдорлиги ва қоқи чиқимини баҳолаш ишланмаси Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидаги “Абулхайир даласи” фермер хўжалигида 5,2 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 30 декабдаги 02/029-4516-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида синалган 30 та нав орасидан юқори ҳосилдор Кўкча – 588, “Ич-қизил”, “Туёна”, “Саховат”, “Олтин водий”, “Лаззатли”, Шакарпалак – 544, “Новоткалла”, Кўк тинни – 1087, Оқ уруғ – 1157, “Кўндаланг тўр”, Тошлоқи – 862 навлари ажратиб олинган, навлар бўйича гектардан 26,1–37,3 тонна ҳосил ёки қуритилган 2,71–4,11 тонна (гелиоқуритгичда) ёки 2,92–4,73 тонна (сунъий камерада) узоқ сақланувчан, сифатли қоқи олиниши таъминланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish