Sayt test rejimida ishlamoqda

Маҳматқулов Илҳом Турдимуродовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистоннинг ўтмишдаги тасаввуф масканлари-хонақоҳлар архитектурасини ўрганиш ва улардан самарали фойдаланиш асосларини ишлаб чиқиш», 18.00.01 – Архитектура назарияси ва тарихи. Архитектура ёдгорликларини таъмирлаш ва тиклаш (архитектура).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/A33. 
Илмий раҳбар: Уралов Ахтам Синдарович, архитектура доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш институти, DSc.03/30.12.2019.A.11.02.
Расмий оппонентлар: Юсупова Мавлюда Аминджоновна, архитектура доктори, профессор; Муҳамеджанов Қобилжон Ҳожимуродович, архитектура номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Миллий рассомлик ва дизайн институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тасаввуф масканларининг Ўзбекистон архитектураси тарихидаги ўрнини аниқлаш, уларнинг тасниф-тизими, архитектурасини ёритиб бериш, хонақоҳларни сақлаш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистонда ўрта асрларга оид хонақоҳлар VIII-IX асрлар - суфийлик ҳаракатларининг пайдо бўлиши, X-XIII асрлар - хонақоҳлар қурилишининг оммавийлашуви, XIV-XVI асрлар - хонақоҳ биноларининг меъморий жиҳатдан ривожланиши,  XVIII-XIX асрлар - тасаввуф институти ҳамда хонақоҳларнинг таназзули каби тарихий босқичларда ривожланганлиги аниқланган;
хонақоҳларнинг архитектуравий типологияси асосан ҳовлили (бир ва кўп ҳовлили), ҳовлили-айвонли (бир ва кўп айвонли, ҳовлили пештоқли) ва пештоқли-гумбазли (ҳовлисиз ва ҳовлили) каби меъморий-режавий ечимларда шаклланганлиги аниқланган;
хонақоҳлар режавий-композицион жиҳатдан  жамоат хона (зикрхона ва масжид), шайх хонаси (кейинчалик шайх мақбараси), суфийлар учун ҳужралар, самохона, китобхона, ошхона, мусофирхона (таъқия), лангархона (таом бериш хонаси), Қуръон ўқишга ўргатиш хонаси, чиллахона, ғуслхона ва ёрдамчи хоналар каби функционал ва таркибий тузилишга эга бўлганлиги исботланган;
хонақоҳлар асосан доимий яшаш ва жамоавий тадбирлар ҳамда ибодат қилиш учун; интеллектуал, умуммаданий ва умумҳайрия тадбирларини ўтказишга мўлжалланган; хонақоҳ-зиёратгоҳлар; хонақоҳ масжидлар каби тўртта йўналишда бунёд этилганлиги аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистоннинг ўтмишдаги тасаввуф масканлари-хонақоҳлар архитектурасини ўрганиш ва улардан самарали фойдаланиш асосларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
хонақоҳларнинг тарихий ривожланиш босқичлари ва функциявий йўналишлари, шунингдек кенг залли (миён саройли), пешайвонли хонақоҳларни масжидлар вазифасида фойдаланиш, зали унча катта бўлмаган ва зал атрофи ташқи айвонга эга бўлмаган хонақоҳларни зиёратгоҳларга айлантириш бўйича олинган натижалар Самарқанд, Навоий ва Бухоро вилоятлари маданий мерос бошқармаларида “Ҳадис марказлари”, халқ амалий санъати устахонаси ва асори-атиқалар музейини ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2020 йил 10 ноябрдаги 01-12-03-5021-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистоннинг ўтмишдаги тасаввуф масканлари - хонақоҳ биноларини таъмирлаш, уларни сақлаш, келажак авлодга етказиш, обидаларни сайёҳлик томоша маршрутларига киритиш имконини берган;
тасаввуф институтининг жамият ҳаётидаги ўрни ва роли, тасаввуф масканлари-хонақоҳ биноларининг меъморий шаклланиши, тадрижий типологияси ва турлари, шаҳар структурасидаги жойлашиши, уларнинг меъморий-режавий ечимлари, функциявий хусусиятлари ва хоналари таркиби, экстерьер ва интерьерларидаги безакларига хос хусусиятлар юзасидан олинган илмий натижалар Хоразм Мамун академиясининг И-ФА-2019-25 рақамли “Хоразм шаҳарларининг тарихи, маданий мерослари, обидалари ва санъат асарларининг тадқиқотлари асосида SMART технологияларини яратиш” мавзусидаги инновация лойиҳасининг “Диний биноларнинг уч ўлчамли кўринишларини шакллантириш” бўлимида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2020 йил 10 ноябрдаги 01-12-03-5021-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон меъморчилиги тарихига доир хонақоҳлар архитектурасининг яхлит илмий ечимини яратиш, хонақоҳларни кенг жамоатчилик орасида оммалаштириш, хонақоҳ биноларини таъмирлаш ва қайта тиклаш ҳамда улардан амалиётда самарали фойдаланиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish