Sayt test rejimida ishlamoqda

Далимов Нумонбек Рустам уғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Шовоз-Дукент грабени лампрофирлари ва уларнинг маъдандорлиги (Чотқол тизмаси)», 04.00.03 – Геотектоника ва геодинамика. Петрология ва литология (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/GM89. 
Илмий раҳбар: Ишбаев Халбай Джангирович, геология-минералогия фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Минерал ресурслар институти ДМ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Геология ва геофизика институти, DSc.24/30.10.2020.GM.125.01. 
Расмий оппонентлар: Ахунджанов Рахмаджан, геология-минералогия фанлари доктори, катта илмий ходим; Карабаев Маматхон Садирович, геология-минералогия фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Шаваз-Дукент грабенидаги лампрофирларнинг петрологик ва геокимёвий ҳусусиятларини ва уларнинг маъдандорлигини батафсил аниқлашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Шовоз-Дукент грабенида бурмаланган минтақаларга хос бўлган ичкиплита магматизми маҳсулотлари бўлган – фельдшпатоидли лампрофирларнинг янги объектлари аниқланган;
икки турдаги фельдшпатли ва далашпатли лампрофир дайкаларининг геологик-петрографик, петрокимёвий ва геокимёвий ҳусусиятлари аниқланган; 
камптомончикитларнинг мутлақ ёши ва икки турдаги лампрофирларнинг петрогенезиси аниқланган;
лампрофир дайкаларининг геокимёвий ихтисослашуви ва уларнинг олтин-кумуш-полиметалл маъданлашуви ҳосил бўлишидаги аҳамияти асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Шовоз-Дукент грабени лампрофирлари ва уларнинг маъдандорлиги бўйича олинган натижалар асосида:
Rb-Sr усули бўйича камптомончикитларнинг мутлоқ ёши 220 ± 6 млн.  тенг, бу уларнинг охирги триас - эрта юра даврларига тегишли эканлиги хақидаги далиллар «Тошкентгеология» AЖда петро-геокимёвий ишлари жараёнига жорий қилинган (Давлат геология қўмитасининг 2020 йил 26 октябрдаги 03/11-сон маълумотномаси). Натижада, Шовоз-Дукент грабенида лампрофирли дайкаларнинг петро-геокимёвий хусусиятларини қайта кўриб чиқишга имкон берган;
иккита хосил бўлиш турига мавжуд – фельдшпат ва дала шпати лампрофирлари «Тошкентгеология» АЖда геолого-қидирув ишлари жараёнига жорий қилинган (Давлат геология қўмитасининг 2020 йил 26 октябрдаги 03/11-сон маълумотномаси). Натижада, Чоткол тизмасида геологик ва петрогеокимёвий ишларни тўғри йўналтиш имконини берган; 
руда томирлари билан бирга минераллашган объектларда (Дукент ва Карабау дарёлари ҳавзалари) учрайдиган  лампрофирлардаги уранлар юқори миқдори «Тошкентгеология» АЖ фаолиятига жорий этилган (Давлат геология қўмитасининг 2020 йил 26 октябрдаги 03/11-сон маълумотномаси). Натижада, Чоткол-Курама регионидаги хариталаш ишларини самарали режалаштириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish