Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдураимов Шерзод Мураткуловичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон архитектура ёдгорликларини таъмирлаш ва қайта тиклашнинг асосий тамойиллари (Самарқанд шаҳри мисолида)», 18.00.01 – Архитектура назарияси ва тарихи. Архитектура ёдгорликларини таъмирлаш ва тиклаш (архитектура).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/А49. 
Илмий раҳбар: Уралов Ахтам Синдарович, архитектура доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш институти, DSc.03/30.12.2019.A.11.02.
Расмий оппонентлар: Салимов Орифжон Муслимович, архитектура доктори, профессор; Гильманова Нафиса Валиахметовна, архитектура бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Хоразм Маъмун академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 
Ўзбекистон архитектура ёдгорликларини сақлаш, таъмирлаш ва қайта тиклашнинг замонавий тамойилларини яратиш ва уларни амалиётда қўллаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўрта Осиёда XV асрда пайдо бўлган ўзаро кесишувчи равоқлар устига ўрнатилган гумбаз – “зарба линга” конструкциясининг уч асосий, яъни гумбаз ҳажмининг кичик бўлиши, равоқлардан тушаётган юкнинг бино деворлари бўйлаб тенг тарқалиши, бино хоналарининг кенг бўлиши каби ижобий хусусиятларга эгалиги аниқланган;
меъморий ёдгорликлар нақшлари ва ёзувларини таъмирлашнинг кошинбурриш, тахбин, андозабурриш, парчин, муқарнас, кундал каби таъмир усуллари мавжудлиги аниқланган;
тарихий ёдгорликлар конструкциялари ва безакларини табиий ва техноген таъсирлар натижасида намликдан емирилишининг олдини олиш учун обида томларини таъмирлашда “том усти хатаба” усулини қўллаш юқори самара бериши исботланган;
Ўзбекистонда меъморий безакларнинг асосан гириҳ, ислимий ва ёзувий (эпиграфик) турлари кенг тарқалганлиги, айрим обидаларда “зооморф” (ҳайвон тасвиридаги) нақшларга мансуб безаклар қўлланилганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистон архитектура ёдгорликларини таъмирлаш ва қайта тиклашнинг асосий тамойиллари (Самарқанд шаҳри мисолида) бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
маданий меърос объектларини таъмирлаш ва концервациялаш жараёнида гумбаз, равоқ ва бағал боғлаш ҳамда кошин безаклар тайёрлаш усуллари, обида томларини таъмирлашда “том усти хатаба” усулини қўллаш бўйича тавсиялар Маданий мерос департаментида таъмирлаш лойиҳаларини такомиллаштириш ва обидаларни самарали таъмирлаш жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2020 йил 10 ноябрдаги 01-12-03-5023-сон маълумотномаси). Натижада, архитектура ёдгорликларини самарали таъмирлаш ишларини амалга оширишнинг асосий тамойилларини аниқлаш ва такомиллаштириш имкониятини берган;
архитектура ёдгорликларини таъмирлаш ва қайта тиклашнинг замонавий тамойиллари, нақшлар ва ёзувларни таъмирлашнинг ўзига хос усуллари бўйича олинган илмий натижалар Самарқанд вилояти Қурилиш бош бошқармаси томонидан тарихий ҳудудларда қурилаётган объектларда анъанавийлик ва замонавийликни уйғунлаштиришда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2020 йил 10 ноябрдаги 01-12-03-5023-сон маълумотномаси). Натижада, меъморий обидаларни сайёҳлик маршрутларига киритиш, ёдгорликлар архитектурасининг эстетик муҳити ва жозибадорлигини ошириш имкониятини берган;
меъморий мерос объектларини таъмирлаш жараёнидаги муаммолар ва камчиликлар, уларни бартараф этиш, меъморий ёдгорликларни таъмирлаш ва қайта тиклаш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тамойиллар ТошбошпланЛИТИ ДУК томонидан маданий мерос объектларини сақлаш ва таъмирлаш ишларини бажариш учун меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат(ШНК)ларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2020 йил 10 ноябрдаги 01-12-03-5023-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистонда халқаро зиёрат туризми маршрутларига киритилган ноёб меъморий ёдгорликларни таъмирлаш ва сақлаб қолиш усулларини такомиллаштириш имкониятини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish