Sayt test rejimida ishlamoqda

Яхяев Абдулла Абдужабборовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Шаҳарлар композициясини шакллантиришда вертикал иншоотлар», 18.00.01 – Архитектура назарияси ва тарихи. Архитектура ёдгорликларини таъмирлаш ва тиклаш (архитектура).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/A16. 
Илмий раҳбар: Дурдиева Гавхар Салаевна, архитектура доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Хоразм Маъмун академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш институти, DSc.03/30.12.2019.A.11.02.
Расмий оппонентлар: Юсупова Мавлюда Аминжановна, архитектура доктори, профессор; Пўлатов Хайрулла Шомуборакович, архитектура номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарсозлигида доминант вазифасини бажарган шаҳар силуэтидаги вертикал иншоотларнинг композицион тузилишини ва уларнинг ўзига хос хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон ҳудудида жойлашган вертикал иншоотлар асосан IX-XII асрлар, XIV-XVI асрлар (темурийлар даври) ва XVIII-XIX асрлар (хонликлар даври)да шаклланганлиги аниқланган;
жомеъ масжидларининг аксарияти шаҳар марказидаги йирик бозорлар ва  майдонларда жойлашганлиги сабабли масжид миноралари шаҳарнинг меъморий кўринишида композициявий ядро - доминант вазифасини бажарганлиги аниқланган;
шаҳарлар композициясини шакллантиришда вертикал иншоотларнинг умумшаҳар композициясида ядро вазифасини бажарувчи - доминант, шоҳ кўчалар йўналиши якунини белгилаб берувчи - якунловчи, шаҳар режасидаги композициявий визуал ўқ бўйлаб ўтган кўчалар панорамасини шакллантирувчи - йўналтирувчи, шаҳар силуэтида муҳим ўринга эга тик қурилмалар мажмуи - ажратувчи каби уйғунлик мезонлари асосланган;
Тошкент вилоятида жойлашган  “Улуғ Соғота” зиёратгоҳи ҳамда “Шайх Умар Боғистоний” тарихий-меъморий мажмуаси вертикал иншоотларининг анъанавий шаҳарсозлик базасида туризмни ривожлантиришга қаратилган график лойиҳа таклифлари яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Шаҳарлар композициясини шакллантиришда вертикал иншоотлар бўйича олинган илмий натижалар асосида:
шаҳарлар композициясини шакллантиришда вертикал иншоотларнинг умумшаҳар композициясида ядро вазифасини бажарувчи - доминант, шоҳ кўчалар йўналиши охирини белгилаб берувчи - якунловчи, шаҳар режасидаги композициявий визуал ўқ бўйлаб ўтган кўчалар панорамасини шакллантирувчи - йўналтирувчи, шаҳар силуэтида муҳим ўринга эга тик қурилмалар мажмуи - ажратувчи каби уйғунлик мезонлари юзасидан олинган натижалар Ф.1-86 рақамли “Ўзбекистон архитектурасининг мустақиллик мафкураси асосида шаклланиш қонуниятларини тадқиқ этиш ва самарали ривожлантириш тамойилларини ишлаб чиқиш” (2011-2016 й.й.) мавзусидаги фундаментал лойиҳанинг “Шаҳарсозликда вертикал композицияларнинг ўрни” бўлимини шакллантириш учун жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 3 июндаги 89-03-1884-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон шаҳарсозлигида вертикал композицияларнинг тарихий-меъморий мезонларини белгилаш, шаҳарсозлик анъаналарининг қадимдан вужудга келганлиги ва тараққий этганлиги хусусида аниқ хулосалар чиқариш имконини берган;
қадимий вертикал иншоотлар шаклланишининг даврий босқичлари, анъанавий ва замонавий вертикал композицияларнинг композицион ҳолати, ўрни, типологик хусусиятлари, меъморий-қурилмавий ва бадиий кўрсаткичлари бўйича олинган илмий натижалар ва график лойиҳа таклифлари Тошкент вилояти Қурилиш бош бошқармаси томонидан “Улуғ Соғота” зиёратгоҳи ҳамда “Шайх Умар Боғистоний” тарихий-меъморий мажмуаси қурилишида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2019 йил 7 майдаги 3242/09-07-сон маълумотномаси). Натижада, вертикал иншоотларни барпо этишда қўлланиладиган қурилиш меъёрлари ва қоидаларини такомиллаштириш имконини берган;
Ичан қалъа ҳудудидаги қадимий вертикал иншоотларнинг меъморий-қурилмавий ва бадиий кўрсаткичлари бўйича олинган илмий натижалар Ичан қалъа музей қўриқхонаси фаолиятида вертикал объектларни таъмирлаш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда “Ичан қалъа обидалари”нинг электрон базасини яратишда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги Маданий Мерос Департаментининг 2020 йил 12 июндаги 01-02-БМ/294-сон маълумотномаси). Натижада, Ичан қалъанинг халқаро сайёҳлик йўналишига киритилган ноёб меъморий ёдгорликларини таъмирлаш ва сақлаб қолиш усулларини такомиллаштириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish