Sayt test rejimida ishlamoqda

Мусаев Дилшод Мухаммаджановичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жанубий Ўзбекистон (Hemiptera: Miridae) cўқир қандалалари (фаунаси, экологияси, хўжалик аҳамияти)», 03.00.06 – Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/B165. 
Илмий раҳбар: Холматов Бахтиёр Рустамович, биология фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Зоология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Зоология институти, DSc.02/30.12.2019.В.52.01. 
Расмий оппонентлар: Зокиров Исломжон Илхомжонович, биология фанлари доктори; Медетов Махсетбай Жапакович, биология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Жанубий Ўзбекистон сўқир қандалаларининг тур таркибини аниқлаш, таксономик ҳолатини баҳолаш, биоэкологиясини асослаш ва зарарли турлар сонини бошқаришга доир тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Жанубий Ўзбекистон сўқир қандалаларининг фаунасининг замонавий ҳолати таҳлил қилиниб, 5 кенжа оила ва 30 авлодга мансуб 57 тури аниқланган; 
Жанубий Ўзбекистон ҳудудида аниқланган сўқир қандалалардан, Myrmecophyes (Fieber, 1870) авлодига мансуб Myrmecophyes alboornatus (Stal, 1858) тури Ўзбекистон фаунаси учун, Creontiades (Distant, 1883) авлоди ва шу авлодга мансуб Creontiades  pallidus (Rambur, 1839) тури ва Deraeocoris (Kirschbaum, 1856) авлодига мансуб Deraeocoris rutilus (Herrich-Schaeffer, 1838) турлари илк бор Марказий Осиё фаунаси учун аниқланган;
Жанубий Ўзбекистон сўқир қандалаларининг биоценоз ва агроценозларда тарқалган 12 оилага мансуб 51 та ўсимлик турлари билан озиқланиши (трофик алоқалари) очиб берилган;
Жанубий Ўзбекистон сўқир қандалаларининг табиий ва агроландшафтлар бўйича тарқалиши асосланган;
Жанубий Ўзбекистон ғўза агробиоценозида ғўза қандаласининг тарқалиши ва зарари баҳоланган ҳамда уларга қарши кураш усуллари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Жанубий Ўзбекистон (Hemiptera: Miridae) сўқир қандалалари (фаунаси, экологияси, хўжалик ахамияти) бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
“Ғўзанинг ўсимликхўр қандалалар билан зарарланишининг олдини олиш ва қарши кураш усуллари ҳамда воситаларини яратишнинг илмий-амалий асослари”, “Ғўза майдонларида зараркунандаларга қарши кимёвий воситаларини қўллаш”, “Ғўзани асосий зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилиш” амалий тавсиялар “Ўзагрокимёҳимоя” АЖда амалиётга жорий қилинган (“Ўзагрокимёҳимоя” АЖнинг 2020 йил 16 сентябрдаги 01-12/554-сон маълумотномаси). Натижада, ғўзада Агрофос-Д (циперметрин + хлорпирифос) ва БИ-58 (диметоат) препаратларининг ғўза қандаласига нисбатан 85–90% биологик самарадорликка эришиш имконини берган; 
жанубий Ўзбекистонда тарқалган сўқир қандалаларнинг 5 та кенжа оила, 7 триба, 30 авлод 57 турга мансуб жами 524 та намуналари республикада етакчи бўлган “Зоология коллекцияси” ноёб объектига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2020 йил 11сентябрдаги 4/1255-1882-сон маълумотномаси). Натижада, намуналар сўқир қандалалар фондини бойитган ва қандалалар турлари хилма-хиллигини аниқлаш ва турларни систематик таҳлил қилиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish