Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухамеджанова Сакина Исмаилджановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Мустақиллик даври Ўзбекистонда ташқи реклама санъати, 17.00.08 – Санъат назарияси ва тарихи (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/San1. 
Илмий раҳбар: Акилова Камола Балтабаевна, санъатшунослик фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Миллий рассомлик ва дизайн институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Миллий рассомлик ва дизайн институти, PhD.38/09.07.2020.San.119.01. 
Расмий оппонентлар: Хакимов Акбар Абдуллаевич, санъатшунослик фанлари доктори, профессор, академик; Абдуллаева Шахло Қурбонбуриевна, санъатшунослик фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда замонавий ташқи рекламасини ижтимоий-маданий функцияларини аниқлаш ҳамда унинг бадиий-эстетик жиҳатларини тасвирий санъат кесимида ривожланиши ва тараққиёт тамойилларини белгилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
VII–VIII асрларда урф бўлган тарғиботга оид жарчилик фаолияти, халқ кўнгилочар санъатининг томошавий хусусиятлари, ўрта асрларга доир  амалий санъат асарларидаги муаллифга оид маълумотлар реклама санъатининг шаклланишида муҳим омил бўлганлиги далилланган;
ХХ аср жаҳон тасвирий санъатининг оп-арт, минимализм, поп-арт, инсталляция, кинетизм каби йўналишлари услубий ечимларининг замонавий маҳаллий ташқи реклама дизайнидаги белгили, конструктив, колористик, композицион бадиий-эстетик хусусиятлари аниқланган;
ташқи рекламанинг дизайнига бадиий образларни трансформация қилиш жараёнларидаги визуал ечимлар, муҳит ва эмоционал ҳолатлар, реклама маҳсулотининг моҳияти ва ўзига хос хусусиятлари билан боғланиши бирламчи аҳамиятга эга эканлиги исботланган;
Ўзбекистонда ташқи реклама санъатидаги миллий ўзига хослик, миллий образлар, ҳалқ амалий санъати намуналари, миллий меъморчиликдаги шакл ва  нақшларни ташқи рекламанинг тасвирий ечимида қўлланилганлиги билан далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Мустақиллик даври Ўзбекистон ташқи реклама санъати бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
VII–VIII асрларда урф бўлган тарғиботга оид жарчилик фаолияти, ҳалқ кўнгилочар санъатининг томошавий хусусиятлари, ўрта асрларга доир  амалий санъат асарларидаги тарғиботга оид маълумотлар реклама санъатининг шаклланишида муҳим омил бўлганлиги ҳақидаги маълумотлар, реклама генезиси ва тараққиёти, унинг асосий тушунчалари, рекламада лойиҳалаш жараёни борасидаги таянч назарий материаллар “Реклама асослари” дарслигида акс этган (Ўзбекистон Бадиий академиясининг 2020 йил 26 мартдаги 01-17/105-367-сон маълумотномаси). Натижада, талабалар ташқи реклама дизайнини яратишда тасвирий санъат йўналишлари ва усулларининг қўлланилиши ҳақида маълумотларга эга бўлишига хизмат қилган;
тизимлаштирилган материаллар, реклама ишини ташкил этиш, унинг бадиий-эстетик ечими орқали омма эътиборини реклама объектига жалб этиш усуллари бўйича олинган илмий натижалардан Ўзбекистон давлат санъат музейида кўргазмалар экспозициясини тарғиботига оид реклама афишалари концепцияларини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2020 йил 13 июлдаги 01-12-10-2809-сон маълумотномаси). Натижада, музей экспозициясини замонавий санъатга оид факталогик материаллар, манбалар ва  маълумотлар билан тўлдиришга, мазмун моҳиятини илмий бойитишга ҳамда маданий туризм соҳасини янада ривожлантиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish