Sayt test rejimida ishlamoqda

Бимурзаев Гани Амиргалиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оҳангарон дарёсининг юқори оқимидаги техноген таъсир туфайли замонавий кўчкиларнинг шаклланиши ва ривожланиш механизми», 04.00.04 – Гидрогеология ва муҳандислик геологияси (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/GM76. 
Илмий раҳбар: Ниязов Рустам Аминович, геология-минералогия фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Сейсмология институти ҳузуридаги DSc.02/30.12.2019.GM/FM.97.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш. 
Расмий оппонентлар: Каюмов Абдубаки Джалилович, техника фанлари доктори, профессор; Таджибаева Нодира Рузиевна, геология-минералогия фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Геология ва геофизика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Оҳангарон дарёсининг юқори оқимидаги техноген таъсир туфайли замонавий кўчкиларнинг шаклланиши ва ривожланиш механизмининг хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
темир йўл ва автомобил транспортлари ўзаро ҳаракатидан юзага келадиган техноген омиллар аниқланган;
илк бор Ўзбекистон шароитида сув омбори суви сатҳининг юқори кўрсаткичининг 2–3 ойлик узоқ муддатли турғунлиги кўчкилар шаклланиши ва ривожланишига техноген таъсири аниқланган; 
чуқур кўмир конининг ён деворларининг узоқ вақт туриши уларга бўладиган техноген таъсирларнинг ошишига, ҳамда йирик кўчкилар шаклланишига хизмат қилиши асосланган;
сейсмоген турдаги очиқ конларнинг ён деворларини грабен шаклида бузилиш хусусиятлари кўчкилар харакатининг кинематик таърифларини белгилаши асосланган;
йирик кўчкиларда тиксотропик суюқланиш жараёни дастлабки кунларда силжиш тезлиги 1350 мм/кун гача сезиларли ошиши ҳамда кейинги 45 кун давомида тезликнинг 30 мм/кун гача пасайиб бориши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Оҳангарон дарёсининг юқори оқимидаги техноген таъсир туфайли замонавий кўчкиларнинг шаклланиши ва ривожланиш механизми бўйича олинган илмий натижалар асосида:
замонавий кўчкиларни ривожланиш механизмининг узоқ муддатли кузатувлари таҳлили натижалари «Ўзбекистон темир йўллари» AЖнинг «Ўзбеккўмир» АЖ фаолиятига жорий қилинган («Ўзбекистон темир йўллари» AЖнинг 2020 йил 24 июлдаги 06/2588-20-сон маълумотномаси). Натижада, Aнгрен кўмир конининг ён томонларида кўмир қазиб олиш ва фойдали қазилмалар юзини очиш ишлари хавфсизлигини ишончли таъминлаш имконини берган;
1:5000 миқёсда тузилган хавфли геологик жараёнларнинг тарқалиш харитаси «Ўзбекистон темир йўллари» AЖнинг «Ўзбеккўмир» АЖ фаолиятига жорий қилинган («Ўзбекистон темир йўллари» AЖнинг 2020 йил 24 июлдаги 06/2588-20-сон маълумотномаси). Натижада, кўмир конида хавфсиз ишлаш шароитига эришиш учун тезкор қарорлар қабул қилиш имконини берган;
кўчкилар ривожланиши динамикаси бўйича белгиланган миқдорий баҳолар «Ўзбекистон темир йўллари» AЖнинг «Қамчиқ темир йўл масофаси» корхонаси фаолиятига жорий қилинган («Ўзбекистон темир йўллари» AЖнинг 2020 йил 24 июлдаги 06/2588-20-сон маълумотномаси). Натижада, Ангрен-Поп темир йўли атрофидаги йирик кўчкилардан ҳимояланишнинг тезкор ва самарали чора- тадбирларини ишлаб чиқиш имконини берган;
ишлаб чиқилган Тошкент-Ўш автомагистрали ён бағирларида йирик кўчкилардан ҳимоя чоралари Автомобиль йўллари қўмитасининг “Қамчиқавтойўл” корхонаси фаолиятига жорий қилинган («Автомобиль йўллари» қўмитасининг 2020 йил 8 октябрдаги 02-3209-сон маълумотномаси). Натижада, Тошкент-Ўш автомагистралининг Оҳангарон дарёси қисмида шаклланаётган йирик кўчкилардан ҳимоялашнинг тезкор чора-тадбирларини амалга оширишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish