Sayt test rejimida ishlamoqda

Маматқосимов Жаҳонгир Абирқуловичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўқувчиларда номоддий маданий меросга оид билим ва кўникмаларни такомиллаштириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Ped1161.
Илмий раҳбар: Исакулова Нилуфар Жаникуловна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, PhD.03/30.12.2019.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Нурманов Абдиназар Ташбаевич, педагогика фанлари доктори, доцент; Сайфуллаев Бахтиёр, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларида номоддий маданий меросга оид билим ва кўникмаларни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ретроспектив ёндашув бўйича номоддий маданий меросга оид билим ва кўникмалар тарихий ва маданий тажрибалар асосида тарихий, ҳуқуқий, илмий, бадиий хусусиятлари даврлаштирилган; 
номоддий маданий мерос йўналишлари(ўзликни намоён қилишнинг оғзаки шакл ва анъаналари, ижрочилик санъати, урф-одат, маросим ва байрамлари, табиат ва коинот ҳамда ‎анъанавий ҳунармандчилик билан боғлиқ билим ва кўникмалар)нинг концептуал-методологик функциялари синергетик ёндашув бўйича исботланган;  ‎
касб-ҳунар коллежи ўқувчиларида номоддий маданий меросга оид билим ва кўникмаларни такомиллаштириш модели мақсадли, мазмунга оид, операционал ва баҳолаш блокларини интегратив тизимлаштириш асосида ишлаб чиқилган;
номоддий маданий меросга оид билим ва кўникмалар бўйича дарс ва дарсдан ташқари машғулотларнинг дидактик ва методик таъминоти интерактив медиа технологиялари орқали такомиллашган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўқувчиларда НММга оид билим ва кўникмаларни такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
ретроспектив ёндашув бўйича номоддий маданий меросга оид билим ва кўникмалар тарихий ва маданий ретроспектив ёндашув бўйича номоддий маданий меросга оид билим ва кўникмалар тарихий ва маданий тажрибалар асосида даврлаштирилган тарихий, ҳуқуқий, илмий, бадиий хусусиятларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-4038-сон қарорининг “Моддий ва номоддий маданий мерос ҳамда музейлар соҳаси” бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2019 йил 15 ноябрдаги 01-12-14-5728-сон маълумотномаси). Натижада номоддий маданий мерос йўналишлари (ўзликни намоён қилишнинг оғзаки шакл ва анъаналари, ижрочилик санъати, урф-одат, маросим ва байрамлари, табиат ва коинот ҳамда ‎анъанавий ҳунармандчилик билан боғлиқ билим ва кўникмалар)ни даврлаштиришга хизмат қилган; 
синергетик ёндашув бўйича номоддий маданий мерос йўналишлари(ўзликни намоён қилишнинг оғзаки шакл ва анъаналари, ижрочилик санъати, урф-одат, маросим ва байрамлари, табиат ва коинот ҳамда ‎анъанавий ҳунармандчилик билан боғлиқ билим ва кўникмалар)нинг аниқланган концептуал-методологик функциялари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 октябрдаги “2010-2020 йилларда номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш Давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 222-сон қарори иловасининг 21-, 25-, 27-, 28-бандлари мазмунига сингдирилган (Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик марказининг 2019 йил 18 ноябрдаги 01-02-191-сон маълумотномаси). Натижада маданият ва санъат коллежлари ўқувчиларида номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича услубий тавсиялар ишлаб чиқилган;  ‎
мақсадли, мазмунга оид, операционал ва баҳолаш блокларини интегратив тизимлаштириш асосида ишлаб чиқилган касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларида номоддий маданий меросга оид билим ва кўникмаларни такомиллаштириш моделидан 3150301 – Актёрлик санъати (драма театр актёри) ҳамда 3151604 – Оммавий байрамлар ва театрлаштирилган томошалар режиссёри ихтисосликлари Давлат таълим стандартини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 18 ноябрдаги 89-03-4461-сон маълумотномаси). Натижада маданият ва санъат коллежларининг “Оммавий байрамлар ва театрлаштирилган томошалар режиссураси ва актёрлик маҳорати” ва “Актёрлик маҳорати” каби махсус фанлар мазмунига сингдирилган;
номоддий маданий меросга оид билим ва кўникмалар бўйича интерактив медиа технологиялари орқали такомиллашган дарс ва дарсдан ташқари машғулотларнинг дидактик ва методик таъминотидан А-1-011 “Номоддий маданий мероснинг табиат ва коинотга оид билим ва урф-одатларини таълим тизимига тадбиқ этиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 18 ноябрдаги 89-03-4462-сон маълумотномаси). Натижада “Ўқувчиларда номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш тизимини шакллантиришга оид билим ва кўникмалар” мультимедиа дастури яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish