Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупова Юлдуз Нуритдиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Байдарка ва каноэга ихтисослашган юқори малакали спортчиларда қон-томир тизими тромбоцитларининг функционал ҳолатини фаоллиги», 03.00.01 – Биокимё (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/В428. 
Илмий раҳбар: Кулмонова Муножат Усмоновна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Носир Мухамеджановна, биология фанлари доктори, профессор; Аллаева Дилором Алимовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат стоматология институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятига молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: байдарка ва каноэда эшкак эшишга ихтисослашган спортчилар организмининг мослашувчанлик имкониятлари ва тромбоцитларнинг томир ичи фаоллигини динамикада баҳолашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
байдарка ва каноэда эшкак эшиш билан шуғулланувчи спортчиларда қоннинг реологик хусусиятлари қўллаб қувватлаш учун гемостазни мослашувчанлик реакцияси сифатидаги томир-тромбоцитар гомеостаз фаоллиги, гемокаогуляция тизимлари омилларини истеъмол қилинишини ортиши, фибриноген миқдорини кўпайиши  исботланган;
спортчиларда жадал жисмоний юкламадан сўнг томирларнинг эндотелиал ҳужайаларида дисфункцини ривожланиши ва гемостазнинг қон томир-тромбоцитар бўғинини фаоллаштирилишида қоннинг антиоксидант ҳимояси ва ёғларнинг периксли оксидланиш тизимида мувозанатлашмаганликнинг ўрни  асосланган;
спортчиларда жадал жисмоний юкламадан кейинги биринчи соатларда қон зардобида церулоплазмин ва унинг аллостерик модулятори бўлган гистамин даражасини ортишини компенсатор тавсифи ҳамда гистамин синтези ферментининг аллостерик фаолашиши, қонни реологик хусусиятларини яхшилашга йўналтирилган компенсатор тавсиф исботланган;
гомеостазни қўллаб қувватлашга қаратилган, уларнинг намоён бўлиш даражаси бажарилган ишнинг метаболик қиймати билан боғлиқ бўлган  қоннинг биокимёвий кўрсаткичларини, кортизол ва 17αОН-прогестероннинг даражасининг ўзгариши, спортчилардаги жисмоний юкламаларга жавоб сифатида  КФК ва АСТнинг умумий фаоллигини ортиши исботланган;
гистаминнинг биологик суюқликлардаги миқдорини ўзгариш даражаси ва 3-метилгистидиннинг экскрецияси юкламадан кейинги дам олиш давомийлигига боғлиқлиги, мушаклардаги оқсил алмашинувининг жадаллигини ҳамда машғулотдаги юкламаларни шуғулланишга кўрсатадиган таъсирининг мезони  исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Байдарка ва каноэда эшкак эшишга ихтисослашган юқори малакали спортчиларда тромбоцитларнинг томир ичи фаоллигини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Спортчиларда мушак фаолиятини зўриқишини метоболик мослашишининг клиник ва лаборатор кўрсаткичларининг ташхисий маълумотлигини баҳолаш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 12 мартдаги 8н-д/487-сон маълумотномаси). Натижада, спортчиларнинг машғулотларга тайёргарлик давомида мушак фаолиятини зўриқишини метаболик мослашишининг клиник ва лаборатор кўрсаткичларнинг ташхисий маълумотлигини баҳолаш натижасида тромбоцитларнинг томир ичи фаоллиги ошириш натижасида ва  организмнинг чарчашни олдини олиш мушаклар фаолиятини ошириш тартибини тизимли ташкиллаштириш имконини берган;
Байдарка ва каноэда эшкак эшишга ихтисослашган юқори малакали спортчиларда тромбоцитларнинг томир ичи фаоллигини баҳолашнинг ўзига хос хусусиятларини биокимёвий ташхислаш ва даволаш тартибини такомиллаштириш асосида олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент тиббиёт академияси қошидаги Олий ўқув юртлариаро илмий тадқиқот лабораторияси ва Тошкент педиатрия тиббиёт институти  марказий тадқиқот лабараториясининг фундаментал тадқиқотлар лабораторияси амалаиётига татбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 12 ноябрдаги 8н-з/155-сон маълумотномаси). Натижада, байдарка ва каноэда эшкак эшишга ихтисослашган юқори малакали спортчиларда тромбоцитларнинг томир ичи фаоллигини эрта ташхислаш, башоратлаш ва самарали даволаш, спортчилар ҳаёт сифатини яхшилаш, асоратларни камайтириш, мушакларни зўриқишини олдини олиш, спорт жароҳатларни даволаниш муддатларини камайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish