Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳайдаров Ўрал Ахмадовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Миллий иқтисодиёт доирасида инвестиция фаолиятини молиялаштириш механизмини такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Iqt157.
Илмий раҳбар: Алмарданов Мухамади Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Ташмурадова Бибисора Эгамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Исламкулов Алимназар Худжамуратович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида инвестицион фаолиятни молиялаштириш механизмини такомиллаштириш бўйича илмий-услубий асосланган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бюджет параметрларини шакллантиришда инновацион тараққиётнинг омили ҳисобланган фан, илмий тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишларига инвестициялар ЯИМга нисбатан 1,0 фоиздан паст бўлмаган кўрсаткични таъминлаш бўйича мезонларга риоя қилинишини инобатга олиш таклифи асосланган; 
инвестиция таклифларини баҳолаш, инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда бошқа қатор функционал вазифаларни бажарувчи махсус жамғарма ташкил қилиш ва унинг фаолиятини хорижий мамлакатлар илғор тажрибаларига хос бўлган траст бошқарув (ишончли бошқарув) тизими орқали ташкил қилиш таклифи асосланган;
инвестиция фаолиятини молиялаштиришда йирик корхоналар акцияларини маҳаллий ва хорижлик инвесторларга халқаро “bookrunner” компаниялари билан синдикатлашган ҳолда очиқ бозорларда оммавий сотишни жорий этиш орқали кенгайтириш таклифи асосланган;
аҳоли қўлида бўш турган пул маблағларини ислом молияси инструменти (мушорака)ни қўллаш орқали инвестицияларни молиялаштиришга йўналтириш механизмини жорий этиш таклифи ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Миллий иқтисодиёт доирасида инвестиция фаолиятини молиялаштириш механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бюджет параметрларини шакллантиришда инновацион тараққиётнинг омили ҳисобланган фан, илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларига инвестициялар ЯИМга нисбатан 1,0 фоиздан паст бўлмаган кўрсаткични таъминлаш бўйича мезонларга риоя қилинишини инобатга олиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 сентябрдаги ПФ-5544-сон “2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”, 2017 йил 24 июлдаги ПФ-5120-сон “Ўзбекистон Республикасида лойиҳа бошқаруви тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 июлдаги 616-сон “Инвестиция лойиҳаларини назорат ва мониторинг қилиш соҳасида ахборот тизимини жорий этиш ва ундан фойдаланиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорини ишлаб чиқишда эътиборга олинган  (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 04/06-02-32/493-сон маълумотномаси). Натижада, 2019 йилда ЯИМ номинал миқдорининг 0,2 фоизи, яъни 5 трлн. сўм атрофида илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларига ажратилишига эришилган; 
инвестиция таклифларини баҳолаш, инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда бошқа қатор функционал вазифаларни бажарувчи махсус жамғарма ташкил қилиш ва унинг фаолиятини хорижий мамлакатлар илғор тажрибаларига хос бўлган траст бошқарув (ишончли бошқарув) тизими орқали ташкил қилиш бўйича таклифидан тегишли инвестиция муассасалари фаолиятини йўлга қўйишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 04/06-02-32/493-сон маълумотномаси). Натижада, Республикада 4 та инвестиция компанияси, 1 та венчур фонди ва 1 та бошқарув компанияси ташкил этилган;
инвестиция фаолиятини молиялаштиришда йирик корхоналар акцияларини маҳаллий ва хорижлик инвесторларга халқаро “bookrunner” агентлари билан синдикатлашган ҳолда очиқ бозорларда оммавий сотишни жорий этиш орқали кенгайтириш бўйича берилган таклиф Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2019 йил 13 февралда икки траншли облигацияларни чиқаришда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 04/06-02-32/493-сон маълумотномаси). Натижада, Республика амалиётида илк маротаба синдикатлашган ҳолда J.P.Morgan Global, Citigroup, Gazprombankлар Bookrunner агентларининг  иштирок этиши таъминланган;  
аҳоли қўлида бўш турган пул маблағларини ислом молияси инструменти (мушорака)ни қўллаш орқали инвестицияларни молиялаштиришга йўналтириш механизмини жорий этиш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан янги молиявий инструментларни инвестиция фаолиятини молиялаштиришни жорий этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 04/06-02-32/493-сон маълумотномаси). Бу таклифнинг амалиётга татбиқ қилиниши натижасида мамлакат иқтисодиётига мушорака инструментини жорий этишнинг ижобий жиҳатлари асосланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish