Sayt test rejimida ishlamoqda

Хушвақтов Бекмурод Нормуродовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Физиканинг оптика бўлимини ноанъанавий ўқитиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3-4.PhD/Ped355.    
Илмий раҳбар: Қаҳҳоров Сиддиқ Қаҳҳорович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса  номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.72.04.
Расмий оппонентлар: Джораев Махматрасулжон, педагогика фанлари доктори, профессор; Шодиев Ризамат Давронович, педагогика фанлари доктори, профессор.  
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади педагогика олий таълим муассаларида физика фанининг «Оптика» бўлими мавзуларининг ноанъанавий ўқитиш методикасини  такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
педагогика олий таълим муассасаларида ўқитиладиган умумий физика фани бўйича талабаларнинг касбий фаоллигини белгиловчи инновацион тенденциялар, моделли тасаввурлар, реал таълим амалиёти тамойиллари хусусиятлари бўлажак ўқитувчиларнинг касбий, шахсий, махсус компетенцияларига оид элементларни киритиш асосида аниқланган;
бўлажак физика фани ўқитувчисининг малака талабларидаги  гносеологик, социологик, кибернетик жиҳатларни рефлексив, квантлаш ва кўргазмалилик каби ёндашувлар асосида синтезлаш орқали касбий фаолиятнинг ташкилий-функционал компонентлари мазмунан такомиллаштирилган;
умумий физика фанининг «Оптика» бўлимини ўқитишда талабаларнинг феноменологик билим, кўникма ва малакаларини шакллантиришга қаратилган “debrifing”, “scientific discussion”, “analise actual problem” каби ноъананавий ўқитиш методларининг дидактик имкониятларидан физикавий  қонуниятлар асосида фойдаланиш методикаси такомиллаштирилган;
физика фани ўқитувчиларининг креативликка оид компетенциялари илмийлик, узвийлик, онглилик, педагогик, методик ва дидактик тамойилларга таянган ҳолда “iSpring Suite” дастурий пакетида комплекс баҳоловчи (репродуктив, продуктив, қисман изланишли, креатив) ностандарт тест топшириқлари мазмуни такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Физиканинг оптика бўлимининг ноанъанавий ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
педагогика олий таълим муассаларида ўқитиладиган умумий физика фани бўйича талабаларнинг касбий фаоллиги (инновацион тенденциялар, моделли тасаввурлар, реал таълим амалиёти)га оид таклиф ва тавсиялар “Умумий физика фанининг оптика бўлимидан лаборатория ишлари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 4 майдаги 285-сон буйруғи, 285-014 рақамли рухсатнома). Натижада, мазкур ўқув қўлланма физика фанининг ўқув-методик таъминотини яхшилашга, талабаларнинг фанга оид компетенцияларини ривожлантиришга ҳамда таълим сифатининг ошишига хизмат қилган;
бўлажак физика фани ўқитувчиларининг феноменологик билим, кўникма ва малакаларини шакллантиришга қаратилган “debrifing”, “scientific discussion”, “analise actual problem” каби ноанъанавий ўқитиш методлари, малака талаблари (гносеологик, социологик, кибернетик), педагогик қонуниятлар, инновацион ёндашувлар (рефлексив, квантлаш, интеллектуал ва кўргазмалилик) асосидаги таклифлардан бўлажак физика фани ўқитувчиларини тайёрлашда ўқув жараёнида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 17 сентябрдаги 89-03-3362-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур методик тавсиялар асосида бўлажак физика фани ўқитувчиларининг креативлик компетенцияларини ўқув жараёнида ривожлантиришга эришилган;
илмийлик, узвийлик, онглилик, педагогик, методик ва дидактик тамойиллар асосида бўлажак физика фани ўқитувчиларининг креативликка оид компетенцияларини “iSpring Suite” дастурий пакетида баҳоловчи (репродуктив, продуктив, қисман изланишли, креатив) ностандарт тест топшириқлар тизимига оид таклиф ва тавсиялардан 2015-2017 йилларда бажарилган А-13-3 рақамли “Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини янада такомиллаштириш ва улардаги жараёнларни моделлаштиришни тадқиқ қилиш” мавзусидаги ҳамда 2014-2015 йилларда бажарилган ЁА5-ХТ-1-31884 рақамли “Инновацион технологиялар шароитида физика ўқитувчисининг методик тайёргарлигини шакллантириш усуллари” мавзусидаги амалий лойиҳалар доирасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 17 сентябрдаги 89-03-3362-сон маълумотномаси). Натижада, педагогика олий таълим муассасаларида физиканинг «Оптика» бўлимини ўқитиш-ўзлаштириш самарадорлиги ошиши таъминланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish